11.6. И С И Т М А Ҳ О Л И Т И Д А ОРГАНЛАР ВА С И С Т Е М А Л А Р Н И Н Г
Ф А О Л И Я Т И
Иситма ҳолатида органлар ва системаларнинг фаолиятида махсус
узгаришлар кузатилади. И.П.Павловнинг шогирдлари аллақачаноқ итларда
экспериментал йўл билан яратилган ёки инфекция таъсирида пайдо бўлган
иситма ҳолатида бош мия пўстлоғиниг шартли-рефлектор фаолиятининг
бузилишини ошкор қилишган эди. Дифференциацияловчи тормозланишнинг
бузилиши, илгари ҳосил қилинган шартли рефлексларни тормоздан чиқиб
кетиши пайдо бўлади. Иситма ҳолатида инсонларда қўзғалувчанликни
ортиши (айниқса иситма ривожланишининг биринчи даврида), алахлаш,
галлюцинациялар ва хушдан кетишлар кузатилади. Мияни ўзак (ствол)
қисмининг функцияси ҳамда вегетатив функциялар бузилади.
Юрак-томирлар системасида юракнинг қисқаришлари тезлашади
(ўртача ҳароратни ҳар бир градус кўтарилиши юрак қисқаришлар сонини 10
қисқаришга кўпайтиради - де-Буа). Артериал босим кўтарилади ва шу ҳолат
иситманинг учинчи давригача давом этади. Бу даврда босим аста-секин
пасаяди (лизис) ёки фалокатли тез пасайиши, тана ҳароратини параллел
пасайиши (кризис, коллапс) билан бирга кечади.
Упка қон айланишида қоннинг димланиши, стаз ҳосил бўлиши ва
микроциркуляциянинг бошка бузилишлари бўлиши мумкин. Кўпинча ўпка
артерияларида крннинг босими ортади. Қон айланишининг юкррида
кўрсатилган бузилишларининг сабаблари пирогенларни крн-томирлар
258
тонусига таъсири туфайли ва уларни кон айланишини нерв орқали
регуляциясига таъсири орқали бўлади. Тана ҳароратини кўтарилишининг
таъсири ҳам шубхасиздир. Ташқи нафас фаолиятида иситма холатида нафас
ҳаракатларини тезлашуви ва иситманинг даврларида ўпканинг минутлик
ҳажмини купайиши кузатилади. Бу вакт "иссикликдан нафас қ и с и ш " жараёни
пайдо бўлади. Бу жараёнлар патогенезида гипертермияни бульбар нафас
марказига таъсирини аҳамият бор.
Иситма ҳолатида сув алмашуви, кислота-ишқор мувозанати ва сийдик
ажратишда ўзига хос узгаришлар пайдо бўлади. Иситманинг бошлангич
даврларида, артериал босимни кўтарилганлиги ва буйрак найчаларининг
эпителий ҳужайраларини ҳар хил токсик моддалар (бактериал токсинлар,
пептидлар, масалан, Р-моддаси ва бошқалар)нинг таъсиридан китикланиши
оқибатида сийдикни ҳосил бўлиши ва сийдикни купайиши (полиурия) пайдо
бўлади. Организмда сувни ва натрийни тўпланиб қолиши оқибатиди
сийдикнинг нисбий зичлиги одатда кўпаяди ва баъзида сийдикда оқсиллар
асосан альбуминлар (альбуминурия) пайдо бўлади. Бу жараён иситманинг
иккинчи даврида давом этади ва учинчи ҳал қилувчи даврида ниҳоясига
етади. Учинчи даврда тўқималарда крнга сувнинг ажралиши кескин кўпаяди
ва диурез ортади. Шу билан бир вактда натрий йўқотилади ва минерал
моддалар алмашуви бузилади.
Иситма ҳолатида ошкрзон - ичак йўлларида кескин ва иситма учун хос
узгаришлар пайдо бўлади. Иситма ҳолатида овқатни ҳазм қилишда иштирок
этувчи безларнинг функцияси сусаяди. Сўлак ажратишни пасайиши огизни
қуришига олиб келади, лабни эпителий қатлами қурийди ва ёрилиб кетади.
Сўлак ажратилишини камайиши оғиз бўшлиғида бўлган
микроорганизмларнинг (стрепто-стафилококклар, Мюллер спирохеталари ва
ҳоказо) кўпайишига шароит яратади. Оғизда ёқимсиз, чириган, сассиқ ҳид
пайдо бўлади. Бу жараёнлар оғиз бўшлиғини дезинфекцияловчи эритмалар
билан чайкашни ёки лабни ва оғизни шу эритмалар билан ҳўлланган дока
билан артишни талаб қилади. Беморларда чанкаш пайдо бўлади, иштаҳа
бутунлай йўқолади. Ошқозон, ошқозон ости бези ва ичаклар шираларининг
секрециясини сусайиши натижасида бу жараёнлар янада кучаяди. Баъзи
касалликларда (масалан: холицистит ва ҳоказолар) ўтнинг секрецияси
бузилади. Бу жараёнларнинг ҳаммаси овқат ҳазм қилинишининг кескин
бузилишига олиб келади. Шуларни эътиборга олинса иситмалаётган
беморларни юкрри калорияли овқатлар билан овқатлантириш зарурияти
пайдо бўлади.
Инсон ва ҳайвон инфекцияларида кузатиладиган ҳақиқий иситмадан,
турли сабабдан келиб чиқадиган гипертермияни фарқ қилиш лозим.
Гипертермиянинг патогенези анчагина соддадир. Шундай гипертермияларга
невроген, эндокрин, гипертермиялар баьзида токсик таъсиридан пайдо
бўладиган гипертермияларни киритиш лозим. Масалан, миянинг у ёки бу
"термоген" қисмларига иссиклик укол қилиниши кўпинча қисқа муддатли
тана ҳароратини орттиради. Бу асосан иссикликни ҳосил бўлишини
купайиши билан боғлиқ. Уколни қитиқловчи таъсирини тўхташи, иссиклик
259
ҳосил бўлиши камайишига олиб келади ва гипертермия ўтиб кетади. Бундай
холда танада иссикликни бошқариш янги, узоқ муддатли юқори даражага
ўтказилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |