Патологик физиология


Истимада иссиқликни бошқарилишининг бузилиши механизмлари



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

Истимада иссиқликни бошқарилишининг бузилиши механизмлари. 
Иситма ҳолатида иссиклик алмашувининг узгариши иссикликни 
бошкаришни янги, нормадан(меъёр) юқори даражага, 37
0
С дан баланд 
ҳолатга ўтказилиши билан ифодаланади. (П.Н.Веселкин). Иссиклик 
алмашинувининг бундай ҳолатга ўтказилиши меъёр (норма) даги 
қонуниятлар асосида яъни, тана ҳароратини 37
0
С дан паст ҳолдагига ўхшаш 
ҳолда давом этади. Масалан, иситмалаётган ҳайвонни ҳаво ҳарорати паст 
муҳитга жойлаштирилганда ёки уни совуқ сувли тосга жойлаштирилганда 
худди соглом ҳайвондагидек иссикликни ажратишни камайиши ва иссиқлик 
ҳосил бўлишини бир оз купайиши кузатилади. Бироқ иссиклик алмашинуви 
ўзгарганида тана ҳароратини меъёр даражасигача пасайиши пайдо бўлмайди. 
Шу туфайли иситмалаётган беморларни совуқ сувли ваннага тушириш йўли 
билан даволашни самарасизлиги (масалан, ич терлама, безгак кабилар) 
тушинтириш мумкин. Бундай усуллар билан даволашга XIX асрдаги врачлар 
251 


жуда қизиқишар эди. Бундай совуқ сув билан ўтказилган даволашда фақат 
шамоллашли каби асорат пайдо бўлиб, истима жараёнини зўрайтирар эди. 
Иситманинг невроген механизмининг моҳияти умумий шаклда шундан 
иборатки, пирогенлар миянинг иссиқлик ҳосил бўлиши ва иссиқликни 
ажратишини бошқарувчи қисмларини ана шу бошқаришни янги юкрри 
даражага ўтказилишига таъсиридан келиб чикади. 
Бундайларга биринчи галда гипоталамуснинг симпатик нервининг 
марказлари ўрта мия тўрт думбоқлик) ва оралиқ мия, қисман орқа миянинг ва 
умуман вегетатив нерв системасининг марказлари киради. 
Иссиклиқ алмашинуви нерв регуляциясини, тананинг ҳароратини янги 
юқори холатга ўтказилиши (белгиланган нуқтани ўзгариши setpoint) 
куйидагича тасаввур қилинади. Эндоген пирогенлар дастлаб гипоталамусни 
олдинги соҳаси преоптик зонаси ядроларининг вентромедиал, қисман вентро 
- латерал ядро зонаси. Нерв ҳужайраларидаги терморецепторларга 
(термосенсорлар,термодетекторлар)таъсир қилади. Бу соҳанинг 
нейронларини қўзғалиши оралиқ интернейронларига узатилади ва сўнг 
иссиклик ҳосил бўлишида ва иссиқлиқни ажратишда иштирок этувчи 
органларни иннерватция қилувчи вегетатив марказлар нейронларига ўтади. 
Оралиқ нейронларни функциялари қўзғалишни органларни вегетатив 
интервацияси марказларига ўтказишдангина иборат эмас. Улар бундан 
ташкари нейронларни тормозлаш функциясини ҳам сақлайди, уларнинг 
фаоллиги иситманинг охирги босқичида айниқса ортади. Эндоген 
пирогенларни гипоталамусни олдинги қисми преоптик соҳадаги термодектор 
ҳужайраларига тўппа-тўғри таъсири уни тери терморецепторлари орқали 
ҳосил қилинган рефлектор таъсири билан давом этилади. Парасимпатик 
иннервация марказларини қўзғалиши иссикликни ажратишни кўпайтиради 
(тери томирларини кенгайиши, тер ажратилиши,нафас ҳаракатларини 
тезлашуви). Гипоталамуснинг орка қисмини марказларини қўзғалиши эса 
иссиклик ҳосил бўлиш жараёнларини фаоллаштиради. 
Қўзғалишни гипоталамуснинг олдинги қисмидаги термодетектор 
нейронлардан гипоталамусни орқа қисмидаги марказларга (дорзо-медиал, 
паравентрикуляр ва бошқалар) ўтказилиши электрофизиологик ҳамда 
гуморал йўллар (иситманинг медиаторларига каранг) билан рўёбга чикади. 
Электрофизиологик йўл билан қўзғалишни "термодетектор" ҳужайралардан 
терморегулятцияловчи нейронларга ўтказилиши электрик зарядлар (таъсир 
токлари)ни частотасини кўпайтириш орқали юзага келади. Қўзғалишни 
гуморал йўл билан ўтказилиши ацетилхоллинни, норадреналиннива эҳтимол 
(иситма медиаторларига каранг) серотонинни ажратилиши орқали содир 
бўлади. Бу жараёнда гипоталамусни олдинги қисмини ҳужайраларида Са
+ + 
ионларини ушланиб қолиши ва тупланиши кузатилади. Иситма ҳолатида 
иссикликни бошкаришни узгариши янги ўзгача холатга айланиши катор 
молекуляр механизмларини ўз ичига олади. 
Пирогенлар таъсирида нейронларни қўзғалиши Са++ насосини 
функциясини бузилиши билан кечади. Маълум бўлишича, гипоталамусни 
олд қисми преоптик сохасини совуши шу жойнинг нейронларидан Са++ 
252 


ионларини чиқишини кўпайтиради. Ана шу жойни исиши нерв 
ҳужайраларидан Са++ ионларини чиқишини тўхтатади,шу ҳам маълумки 
ҳайвоннинг (мушук, қуён) ҳароратини 40+
0
С га кўтарилиши гипоталамус 
орқа қисми нейронларида Са++ ионларини ушланиб қолишига олиб келади ва 
уларни тормозланиши кузатилади. Тана ҳароратини пасайиши нейронлардан 
Са++ ионларини ажралиши билан чикади. 
Гипоталамусни преоптик соҳасига иситма чикарувчи омилларни 
юборилиши нерв ҳужайраларидан Са++ ионларини ажралиши содир килади. 
Шундай килиб, иситма реакциясини пайдо бўлишининг невроген 
механизмини қисқача куйидаги чизма шаклида тасаввур қилиш мумкин: 
1. Эндоген пирогенлар гипоталамусни олдинги қисми ядроларини 
термодетектор нейронларини китиклайди. 
2.Бу нейронларни қўзғалиши оралиқ интернейронларда электр 
зарядларни купайиши шаклида ўтади, бу нейронларни ўзлари пирогенларни 
тўппа-тўғри таъсиридан қўзғалмайди (карнейронлар) 
Э.Интернейронлар қўзғалишни гипоталамуснинг олдинги ва орка 
қисмида жойлашган ижро этувчи нейронларга ўтказади. 
4.Гипоталамус олдинги қисми марказларининг нейронларини 
қўзғалиши иссиклик ажратишини содир қилади: тери томирлари 
кенгаяди,терлаш пайдо бўлади. 
5.Гипоталамусни орка қисмидаги симпатик нерв тизими марказларини 
нейронларини қўзғалиши иссиклик ҳосил бўлишини 
кўпайтиради,тахикардия, тахипноэ ва қон босимини кўтарилиши юзага 
келади. 
Иситма холатида иссикликни алмашинуви бузилиши иссиклик уриши 
(исиб кетиш)дагидан анчагина фарқ қилади. Организмда оксидланиш ва 
фосфорланишни ажратиб юборувчи заҳарлар билан захарланганда (а-
динитрофенол,
 Р
-тетрагидронафталамин ва бошқалар) иссиқ алмашинуви 
бузилишидан ҳам жуда фарқ қилади. Иссиқ урганида (исиб кетганда) ёки 
ажратувчи моддалар билан захарланганида иссиқлик ҳосил бўлишини жуда 
купайиши пайдо бўлади, иссикликни ажратишни жуда арзимас узгариши 
кузатилади. Юқорида кўрсатилганидек иситма иссикликни ажратишни 
кескин камайиши содир бўлади. Иссикликни ҳосил бўлиши мушакларни 
титраши хисобига (эт увиши) бирозгина кўпаяди. Иситмада орган ва 
системалар функцияларини хилма -хил ўзгаришлари пироген моддаларни 
симпатик нерв тизимининг турли жойига таъсирининг оқибати хисобланади. 
Масалан, юракнинг қисқаришлар сонини купайиши, артериал кон босимини 
кўтарилиши, овқат хазм қилувчи шираларнинг секрециясини тўхташи, 
иситмани бошлангич даврида сийдик ажратишни камайиши, крннинг 
морфологик таркибини баъзи ўзгаришлари ва бошқа жараёнлар симпатик 
иннервациянинг кучайиши билан боғлиқ. (3-Чизма) 
253 



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish