3-Жадвал
Инсон
37,0
36,5-37,5
245
От
38,0
37,5-38,5
Эшак
38,8
38,0-40,0
Чўчқа
38,5
38,0-40,0
Ит
38,5
37,7-39,0
Мушук
39,0
38,0-39,5
Сигир
39,0
37,5-39,5
Қуён
39,0
38,5-39,7
Денгиз чўчқаси
39,0
37,9-39,4
Эчки
40,0
37,6-41,0
Қўй
40,0
38,0-41,0
Товуқ
-
40,5-42,0
Урдак
-
41,0-42,0
Инсон ва олий ҳайвонлар таналарининг ҳароратини доимийлигини
яъни гомойотермияни иссикликни ҳосил бўлиши ва иссикликни ажратилиш
жараёнлари билан бошкарилади. Лекин бу ҳолат фақат ички органлар учун
хосдир. Тананинг ҳар хил соҳаларида ҳарорат турличадир. Масалан:
инсоннинг қўлтиқ ости чуқурлигида ҳарорат 36,6-36,0
0
С, тўғри ичакда 37,5
0
С
ва огиз бўшлиғида 37,2
0
Сга яқиндир. Ички органларнинг ҳарорати
териникига қараганда 1-2
0
С юқорироқдир. Инсон танасининг териси ва
бошка сатҳлари (қобиғи -пўсти) ҳарорати ички органларникидан анчагина
пастдир. У кийимнинг турига, атроф-муҳитнинг ҳароратига, микроиқлимига
(шамол, атмосфера босими, намлик) боғлиқ.. Шундай килиб, тананинг бу
қисмлари нисбатан пойкилотермлидир. Инсон тери сатҳининг ҳар хил
қисмлари ҳам ҳар хил ҳароратга эга. Инсоннинг пешонаси, бурни ва оёқ-
қўлларининг бармоқларида ҳарорат энг пастлиги кузатилади. Инсонни совуқ
ёки иссиқ муҳитда бўлиши организмда иссиклик ҳосил бўлишини
бузилишига ва патологик ҳолатларнинг (иссиклик уриши ёки совуқ уришига)
ривожланишига олиб келади. Терининг йирик артерияларга яқин (қўлтиқ
ости чуқурлиги, чови, тақим чуқурчаси) соҳаларида тери ҳарорати энг
юқоридир. Меъёрда (норма) ҳамда патологик ҳолатларда (иссиқ уриши,
иситма, коллапс) тери ҳароратининг ўзгариши иссиқликни ажратилиши ва
иссиклик ҳосил бўлиши жараёнларини акс эттиради.
Инсоннинг тана ҳароратини қўлтиқ ости чуқурлиги ва тўғри ичакда
ўлчаш энг қадимги ва энг кенг қўлланиладиган усули бўлиб, бемор одамнинг
иссиклик алмашинуви ҳамда реактивлигининг ҳолатини баҳолашга хизмат
қилади. Бу усул амалий тиббиётда кенг қўлланилади.
Иситма ҳолатида тана ҳароратини кўтарилиши ички органлардан
(жигар, меъда ости бези) бошланади ва у тери тўқималари ҳам шиллиқ
пардаларга караб тарқалади. Иситма ҳолатида ички органлар билан тери
ҳароратининг ўртасидаги фарқ организмни соглом ҳолатида шу кўрсатгичга
мое келади.
12 бармокли ичакнинг ҳарорати тўғри ичакникидан 0,15° С юкрридир.
Жигарнинг ҳарорати (итларда 0,76.° С, қуёнларда 1,8°С) тўғри ичакнинг
246
ҳароратидан юкрридир. Одамнинг қўлтиқ ости чуқурлигининг максимал
ҳарорати соат 16-18 да, минимал кўрсаткичи эса 24- дан эрталабки соат 6 га
тўғри келади. Қўлтиқ остида ҳарорат тўғри ичакдан 0,5
0
C пастдир. Одамда
иссикликни бошқарилишида хусусан иссиқликни ажратилишида кийимнинг
аҳамияти каттадир. У асосан иссикликни конвекция йўли ажратилишга
таъсир килади, яьни кийим ҳавони терининг сатҳига яқинидаги ҳаракатини
тухтатади. Ҳар хил кийимларни иссиқликни йўқолишига йўл қўймаслиги
турличадир, аммо у терини шу қобилятидан ҳамма вақт ортиқдир. (4-Жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: |