Автоматлаш-
тирилган банк
тизими
АКТ
Чиқиш
нуқтаси
Чиқиш
нуқтаси
HTTPS
HTTPS
Кредит
эксперти
Кредит
эксперти
HTTPS
Ҳуқуқларни
бошқариш
Ташқи
манбалар
интерфейси
Веб-
сер-
вис
Кре-
дит
мута-
хас-
сиси
Автоматик
текшириш
ва таҳлил
Ички
маълумот-
лар базаси
Рўйхатга олиш ва мониторинг
Ҳисобот ва бизнес таҳлил
Бошқа
ташқи
тизимлар
Кредит
бюролари
4.6расм. Кредит линиясининг фаолият
юритиш йўналишлари
138
Таҳлил қилинган маълумотлар кредит беришда юзага
келиши мумкин бўлган рискларни кўрсатади, бу эса фи-
рибгарликка дуч келиш эҳтимолини камайтиради. Тизим
қарор қабул қилиш учун зарур бўлган вақт ва меҳнат
харажатларини бизнинг фикримизча, қарз олувчининг
кредит лаёқатини самарали баҳолашни таъминлайдиган
замонавий тизим қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қи-
лиши керак:
138
http://рабис.рф расмий интернет сайти маълумотлари асо-
сида тузилган.
213
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
· стандарт, зарар ва эрта қайтариш рискини ҳисоблаш;
· бир нечта қарздорлар ва кафиллар билан кредит би-
тимларини таҳлил қилиш;
· қарз олувчининг ижтимоий-психологик, ташкилий,
демографик хусусиятлари бўйича сармояларни тиклаш;
· кўп даромад манбаларини ҳисобга олиш;
· қарз олувчининг мол-мулки бўйича ҳақиқий даро-
мадларни тиклаш;
· асосий ва қўшимча таъминот кафолати ҳамда унинг
вақт динамикаси кафолати сифатини ҳисобга олиш;
· кредитга лаёқатлилик тўғрисида қабул қилинган қа-
рорни асослаш билан скоринг натижалари бўйича ҳисо-
ботларни яратиш.
Бизнинг нуқтаи назаримиз бўйича кредит лаёқатини
баҳолаш айнан скоринг усули қарор қабул қилиш тез-
лиги ва автоматлаштириш даражаси бўйича замонавий
талабларга жавоб беради, аммо жисмоний шахсларнинг
кредит лаёқатини баҳолашнинг ушбу усулини янада
такомиллаштиришга кўпроқ эътибор қаратиш лозим.
Таҳлиллар давомида кредит лаёқатини баҳолаш самара-
дорлигини ошириш учун қуйидаги тадбирларни таклиф
қилиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:
1. Истеъмол кредитлари бўйича қарор қабул қилиш
учун тўлиқ автоматлаштирилган дастурий таъминот маҳ-
сулотларига ўтиш шарт эмас. Бизнинг фикримизча, энг
катта таъсирга яримавтоматик скоринг тизимлари орқа-
ли эришиш мумкин, унда якуний қарор банк ходими то-
монидан қабул қилинади. Бироқ баъзи ҳолларда (кичик
кредит лимитлари билан пластик карталар билан кре-
дитлаш) тўлиқ автоматлаштирилган тизимлардан фой-
даланиш самаралидир. Бундай ҳолда, кичик миқдордаги
кредит ва маҳсулотнинг массивлиги муҳим роль ўйнайди.
2. Бир неча турдаги истеъмол кредитлари учун турли
хил кредит маҳсулотларига хос бўлган кредит рисклари
ва кредит қобилияти омилларини ҳисобга олган ҳолда
214
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ишлаб чиқилган турли хил скоринг хариталари (ёки битта
скоринг харитасидан фойдаланган ҳолда) қўлланилиши
мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга, банк томонидан
тезкор кредитлашда самарали ҳисобланган скоринг ха-
ритаси автомобиль кредитида ва бошқа истеъмол кре-
дитларда қўлланилмаслиги ҳам мумкин.
3. Скоринг моделини янгилаш тезкор тарзда амалга
оширилиши ва минтақадаги ҳамда бутун мамлакатда-
ги барча ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни, банкнинг
жорий кредит сиёсатини, ривожланиш стратегиясини,
банк портфелидаги муддати ўтган қарздорлик даражаси-
ни акс эттириши керак. Бизнинг фикримизча, барқарор
ривожланиш ҳолатида маълумотларни янгилаш йилига
камида икки марта амалга оширилиши етарли.
4. Тақдим этилган ва ажратилмаган кредитларни ҳи-
собга олган ҳолда, скоринг харитасини яратиш учун таъ-
сис этилган намунадан фойдаланиш. Берилган кредит-
лар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда,
скоринг моделини шакллантиришда янги қарз олувчи-
ларнинг кредит лаёқатини баҳолаш муҳим хатоларни ўз
ичига олиши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, агар сиз
фақат қарз олувчиларнинг намунасига кирсангиз, унинг
бузилиши содир бўлади, чунки янги кредит талабнома
берувчилар ўқув намунаси олингандан кўра кенгроқ
тўпламга тегишли.
5. Скоринг тизими – скоринг балли асосида мижоз-
ларга тақдим этилган кредитлар бўйича кечиктирилган
тўловларга асосланган ҳамда анча олдин берилган кре-
дитлар бўйича стандарт эҳтимолини баҳолаш керак.
6. Ижобий кредит тарихига эга бўлган мижозлар учун
мотивацион кредит олишнинг соддалаштирилган моти-
вацион шартларини шакллантириш, қарз олувчиларнинг
айрим тоифалари учун мунтазам сузувчи чегараларини
белгилаш имкониятини тақдим этиш.
7. Кредит маҳсулоти бўйича салбий қарор қабул қи-
лишда белгиланган скоринг модели асосида кредит тақ-
215
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
дим этишнинг муқобил вариантларини ҳисоблаб чиқиши
керак (гаров бериш шарти билан, кредит миқдорини па-
сайтириш, альтернатив кредит маҳсулотини тақдим этиш,
оила аъзолари томонидан кредит олиш учун ариза бе-
риш ва бошқалар). Пластик карточкалар бўйича кредит
бериш нуқтаи назаридан, айрим ҳолларда салбий қарор
қабул қилингандан сўнг, мижозга дебет пластик картаси-
ни таклиф қилиш мақсадга мувофиқдир.
8. Скоринг билан боғлиқ иқтисодий фаолиятнинг асо-
си сифатида, салбий ёки нотўғри тақдим этилган кредит-
лар аниқланганда баҳолаш ўлчовини созлаш учун жорий
балл моделининг самарадорлигини мунтазам равишда
текшириш тавсия этилади. Қарз олувчиларни танлаш
самарадорлигини қайта текшириш натижаси, диққатни
бир баҳолаш кўрсаткичидан иккинчисига алмаштиришга
қарор қилиниши мумкин, бу вақтда банкнинг тавсиясига
кўра, кредит лаёқатини аниқлаш учун янада муҳимдир.
Аксинча, индивидуал баҳолаш кўрсаткичлари балларда
камайтирилиши ёки мавжуд моделдан чиқарилиши ке-
рак.
9. Скоринг тизими мижозлар базасининг доимий ўси-
шини, маҳсулот линиясини кенгайтиришни, кредит таш-
килотининг ҳудудларга кенгайишини, фойдаланувчилар
сонини кўпайтиришни ҳисобга олган ҳолда яратилиши
керак.
Шунингдек, эксперт баҳолаш усулидан фойдаланиш
йўлга қўйилган бўлиб, уни қўллашдан мақсад, мавжуд
баъзи камчиликларига қарамасдан ушбу усулдан бутун-
лай воз кечиш тавсия этилмайди. Ушбу усул баҳолаш ско-
ринг усули билан биргаликда қўлланилиши ва кредитни
баҳолашнинг дастлабки ва кейинги босқичларида амал-
га оширилиши мумкин. Дастлабки босқичда экспертнинг
субъектив фикрини визуал назорат қилиш ва фирибгар-
ликнинг олдини олиш мақсадида ҳисобга олиш керак,
кейинги босқичларда, айниқса, ўрта ва узоқ муддатли
216
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
кредитлар беришда, эксперт иштирокида кўрсаткичлар
ва коэффициентларни ҳисоблаш талаб этилади.
Скоринг харитаси (баҳолаш варағи) ҳамда кредит таҳ-
дид-таваккалчиликларни баҳолаш қоидалари мажму-
идан иборатдир. Кўриб чиқилаётган кредит операцияси-
нинг барча кўрсаткичлари таҳдид-таваккалчилигининг
ҳар бир идентификация омили учун балл олади. Баллар
суммаси якуний кредит баллини ташкил этади. Бу балл
алоҳида шкала бўйича баҳоланаётган операциядаги
кредит таҳдид-таваккалчилиги қанчалик катта эканлиги
эҳтимолини кўрсатиб беради. Кредит олувчининг айрим
тавсифларига хос кредит таҳдид-таваккалчилигидан ке-
либ чиқади. Қуйидаги жадвалда тижорат банклари томо-
нидан фойдаланиши мумкин бўлган скоринг-харитаси-
нинг намунаси келтирилди.
Шундай қилиб, кредит олиш учун берилган ариза-бу-
юртма 62 баллдан иборат якуний скоринг натижасига эга
бўлади. Скоринг бали 62 бўлган 10 та кредитдан 9 таси
ўз вақтида тўла узилган, биттаси муаммоли кредит бўли-
ши мумкин. Демак, таҳдид 10 фоизни ташкил этиб, бунда
тижорат банки 100 та кредит бериш бўйича қарор қабул
қилинган, уларнинг 90 таси ўз вақтида, тўлиқ қайтарила-
ди, 10 таси муддатли бўлиши мумкин.
Қуйидаги мисоллар асосида тижорат банклари
шундай эҳтимоллик асосида кредит таваккалчилиги
ўзи учун мақбул даражасини белгилаб олиш имкони
бўлди. Шунингдек, ушбу усулни қўллаши потенциал
қарз олувчининг кредит лаёқатини тез, ишончли баҳо-
лаш ҳамда истеъмол кредитлар бериш муддатини
қисқартириб ўртача 2-3 ҳафта ўрнига 15 дақиқада
амалга ошириш имконини беради. Бу эса банк чака-
на кредитлаш борасида мамлакат бозорида тезгина
етакчи мавқеини эгаллашга олиб келади.
217
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
4.4жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |