Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

БИРИНЧИ МАБЛАҒ ҚЎЙИШИМ
- Мен сармоялашда ҳеч нарсани тушунмайман, - тан 
олди Пэт. - Бу мен учун умуман нотаниш ҳудуд.
- Мен ҳам ҳеч нарсани тушунмасдим, - дедим. - Бошла- 
нишида ҳатто “сармоялаш” сўзининг нималигини ҳам бил- 
масдим. Мен кўп нарсани ўрганишим керак эди.
- Пулларингни нимага қўйдинг? - сўради Женис.
- Мен кўчмас мулкдан бошладим, бу йўналишнинг ке- 
лажаги порлоқ кўринди. Ижарага бериладиган биринчи уй- 
имни 1989 йилда сотиб олдим. Бу унча катта бўлмаган, их- 
чамгина, иккита ётоқли ва битта ванна хонали, Портлендаги 
уйимиздан унча узоқ бўлмаган котеж эди. Тан оламан, жуда 
хавотирда эдим. Биринчи ишим - пул тикишим ва, албатта, 
биринчи ишимдаёқ хато қилиб қуйишдан қўрқар эдим. Ол- 
динда мени нима кутиб турганини билмасдим. Майда-чуй- 
даларга тўхталиб ўтирмайман, тўгрисини айтаман, бирин- 
чи ойда олган 50 доллар микдордаги ижара ҳаққим ҳамма 
ҳадикларимни ювиб ташлади, мендан бахтли аёл йўқ эди. 
Ушандаёқ кўчмас мулк сармоясига ишқим тушди. Бугунга 
келиб мен кўп миллионлик кўчмас мулк сармоясига ва бо- 
шқа хил сармоядорликларга эгаман. Айнан уларнинг орти-
38


дан тушаётган ҳар ойлик нақд пул орқали мен ҳозирда моли- 
явий томондан озод ва мустақилман.
- Сармоялаш деган сўзни эшитсам, менинг хаёлимга 
акциялар, облигация, манфаат фондлари келади. Нимагадир 
мен буни кўчмас мулкка боғлаб кўрмаган эканман. Сен уй- 
ларнинг олди-сотдисидан пул топяпсанми? - деб сўраб қол- 
ди Женис.
- Йўқ, уй олди-сотдисидан эмас, сотиб олиб эгалик қи- 
лиш ортидан. Бу кенг доирали мавзу, истасангиз, бу ҳақда 
кейинроқ мулоҳаза юритамиз.
«ШСН БАО» КОМПАНИЯСИ
- Ишлашдан фориғ бўлганингиздан сўнг Роберт иккин- 
гиз нима билан шуғулландингиз, албатта, ҳар куни бассейн 
олдида офтобга тобланиб ётмагандирсизлар? - сўради Лес- 
ли.
- Тўғри айтинг, - жилмайдим мен. - Ўша йили Аризона- 
нинг шимолидаги тогли Бисби шаҳарчасидан 34 гектар ман- 
зарали ер сотиб олдик. Ерда ёввойи ғарб замонидан қолган, 
ярим вайрона почта кареталарига бекат учун фойдаланилган 
бино бор эди. Биз уни қайта тиклаб, бир ётоқхонали бино ва 
алоҳида хонасини дарёга қаратиб қурдик. У ерда телевиди- 
ние, радио ҳам йўқ, жуда осуда жой эди. Ўша ерда Роберт 
ўзининг “Бой ота, камбағал ота” номли китобини ёзди, у 
китоб “Бойлар болаларини нимага ўқитишади, камбағаллар 
нимага ўқитишади?” сарлавҳаси билан чоп этилди. Роберт у 
ерда ишлаётган пайтда мен кўп хонадонлик уйда қурилаёт- 
ган меҳмонхонамиз ишлари билан танишиш учун Финйксга 
кетдим. Бу менинг учун биринчи амалиёт эди ва у муваф- 
фақиятли чиқди.
Айтгандай, муваффақият ҳақида. “Бой ота, камбағал ота” 
китоби «ТЬе № \¥ Уогк Тцпез»нинг бестселлерлар рўйхатидаги 
тўртта китобнинг бири бўлди. Унинг чиқиши олдидан биз 
одамларни ўзимиз қилган ишларни қилишга ўргатиш учун 
- молиявий мустақилликка эга бўлишлари учун “Пул оқи-


ми - 101” стол ўйинини ҳам яратдик. Одам уни ўйнар экан, 
сармоялаш ва пулни бошқаришда амалиётга эга бўла олади. 
Мақсад - баъзи одамлар ўралишиб қолган каламуш пойгаси- 
дан чиқиш ва катта маблағларни сармоялаш мумкин бўлган 
тезкор йўлакчага ўтиш. Бундай йўлга ўтиш учун бир нарса 
керак, у ҳам бўлса, пул оқими. Сармоялаган маблағингиз 
даромади ойлик чиқимингиздан ортиши билан сиз каламуш 
пойгасидан чиқа оласиз!
Биз Роберт ва ишдаги ҳамкоримиз Шэрон Лектер билан 
китобни ўз маблағларимизга нашр қилдик. У 1997 йилнинг 
апрел ойида чиқци, унинг адади мингта нусхадан иборат эди. 
Бизнинг бу китобдан умидимиз катта эди. Аммо ўша пайт 
ҳеч қайси китоб дўкони сотишни истамади, дистеблютер- 
лар (юриб сотувчилар) қўлларига ҳам олишмади, улгурчи 
сотувчиларнинг бирортаси ҳам бизга қўнғироқ қилмади. Ва 
биз китобни ўзимиз сотишга ахд қилдик. Биринчи уриниш- 
ни танишимизнинг ёқилғи шахобчасидан бошладик. Биз 
китобларни кўз тушадиган ҳамма жойга териб чикдик. Ки- 
тоб оз-оздан сотилишни бошлади ва икки йилдан сўнг “Бой 
ота, камбағал ота” «ТЬе \Уа11 8йее11оита1»нинг бестселлерлар 
рўйхатидан жой олди. Биз севинганимиздан еттинчи осмонда 
эдик.
Тўғрисини айтсам, биз яна бир компания очамиз, деб ўйла- 
магандик, лекин «ҒйсЬ Рас1» ўз-ўзидан ташкил бўлиб, кенгай- 
иб кетди. Ҳозир Робертнинг китоби қирқ бештага яқин тилга 
таржима қилинган ва тўқсон еттита мамлакатда сотиляпти. 
“Пул оқими - 101” ўн олти тилга таржима қилинди ва бу охи- 
ри ҳам эмас. “Бой ота” китобининг кўп туркумлари чикди, 
яна бир “Бой ота тавсия қилади” китоби бизнинг маслаҳат- 
чиларимиз билан ҳамкорликда тадбиркорлик ва сармоялаш 
ҳақида ёзилган. Бу бизнес халқаро миқёсда қулоч ёзди ҳамда 
молиявий озодлик ва мустақилликни ўзида мужассам қилди. 
Бу ҳеч кимга Роберт иккимизгачалик кувонч багишламайди.
Мана бу ҳаёт! - деди Лесли. - Шу йигирма йил ичида уй- 
сиз ҳам бўлиб кўриб, ишлашдан фориғ бўлиб, муваффақи- 
ятли халқаро компаниянинг эгаси ҳам бўлишга улгурибсан.
40


Сенга омад кулиб боқибди! Ҳозирда қанийди мен сенинг ўр- 
иингда бўлиб қолсам.
Тўғри, чиндан ҳам менга омад кулиб бокди, - қўшилдим 
мен. - Аммо ҳамма ҳам биз босиб ўтган ҳаётни босиб ўтиш- 
ни истайвермаса керак.
Биз Роберт билан буларга осонликча эришганимиз йўқ. 
Бу огир йўлни танладик - ундан боришга кўпчилик бош тор- 
тади. Лекин олдиндан бизга енгил бўлишига ишонардик ва 
бахтимизга умидларимиз рўёбга чиқди. Менинг ҳикоям шу- 
лардан иборат. Мен бир нарсани айта оламан, шу йигирма 
йил ичида ҳаётимда нималар бўлган бўлмасин, аммо зери- 
карли бўлмади.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish