Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

МАРТАНИНГ ТАРИХИ
Лесли хотирлашни бошлади:
- Ёдимда, Марта доим чўмилиш кийимида юрарди. Кўп 
вақтини қўлида серфинг тахтасини кўтарганча соҳилда ўт- 
казарди. У Жанубий Калифорниядаги пляжларда вояга ет- 
ган. Унинг океанолигия факультетини танлаганига океанга 
бўлган муҳаббати бошлаган бўлса, ажабмас. Биз охирги бор 
у билан учрашганимизда Марта эндигина Океанография ин- 
ститутида иш бошлаганди. Марта ўшанда хурсандлигидан 
еттинчи осмонда эди - ахир у доим океан ва ундаги жон- 
зотларни асраб-авайлашни истарди-да. У Жак Кусто билан 
унинг таниқли «Са1урзо» кемасида бирга ишлашни орзу қилар- 
ди. Бирортангиз билмайсизми, унинг орзуси рўёбга чиқцими- 
кин? Сен у билан гаплашдинг-ку, тўғрими, Пэт?
- Бир неча дақиқа, холос, - деди Пэт. - Мен нега у Ка- 
лифорнияга қайтганини сўрадим. Айтишига қараганда, ота- 
сининг ёрдамчиси ишдан бўшаб кетгани боис унга қарашиб 
туриш учун Калифорнияга бир неча ойга борган экан. Аммо 
кетгиси келмай қолибди: у ерда серфинг билан қанча истаса, 
шунча шугулланиши мумкин экан, қолаверса, ўзини у ерда 
қулай сезаётганмиш. Бироқ унинг сўзларида чарчоқ ало- 
матлари сезиларди. Отасининг ўлимидан сўнг Марта онаси 
билан яшаб қолибди. Олдин ҳам айтганимдек, бугун келол- 
маганига сабаб онаси ўзини ёмон ҳис қилаётган эмиш, бе- 
тоб онасига қарашга ундан бошқа одам йўқ. Менимча, унга 
ҳозир огир.
43


- Демак, у океанографияга қайтмабди-да? - сўрадим 
мен.
- Шундай шекилли, ундан бу ҳакда сўрагандим, мавзу- 
ни ўзгартиришга ҳаракат қилди, - жавоб берди Пэт.
- Таажжуб, - дедим мен.
- У эри, болалари ҳақида гапирмадими, бор эканми? -
сўради Женис.
- Бу ҳақда гапирмади, - деди Пэт.
- Трейсини ишлари қандай экан? - қизиқдим мен.
- Эрталаб гаплашганимда у жуда хафа эди, - деди Пэт. 
- Аввало, учрашувга келолмаганига жуда афсусланди ва “ко- 
орпоратив оламдан қаттиқ чарчаганини” айтди. Билмадим, 
бу гапни қўлидаги охирги лойиҳасини назарда тутиб гапир- 
дими ёки умуман олиб айтдими? Ҳар ҳолда биз олдин ҳам 
гаплашганимизда бахтли эмасди. Унинг овозида жўшқинлик 
етишмасди, фақат чарчоқ акс этарди. Биламан, эри ва икки 
фарзанди бор. Компанияни бошқариш, икки бола ва эрга қа- 
раш осон иш эмас. У ҳаммасига улгураётганига хайрон қо- 
ламан.
- Трейси беғараз, ўзи истаганларига эришганга ўхшай- 
ди, - дедим мен. - Ахир, бизнинг танишувимиз ҳам иш юза- 
сидан бўлганди. Эсингизда бўлса, ҳар жума куни Гонолулу 
марказидаги асосий кўчалар ёпиларди. Ресторанлар эрталаб- 
гача ишлар, ҳамма ёқца мусиқа овозлари, одамлар ўйин-кул- 
ги қилишарди. Учрашув учун қулай жой ва шаҳарнинг ўрта- 
сида ишлашнинг устун томонлари ҳам кўп эди. Айнан ўша 
ерда мен Трейси билан танишганман. Дарров тил топишиб, 
иккимиз ҳам битта Гавайи безнес мактаби университетида 
ўқишимизни билиб олгандик. Трейсини коорпоратив олам 
ўзига жалб қиларди. У бу оламнинг энг чўққисига чиқмоқ- 
чи эди, кўринишдан амаллаганга ўхшайди. Эсимда, у ўқиш- 
ни битиргандан сўнг қайсидир озиқ-овқат савдоси билан 
шуғулланадиган катта компаниялардан бирига амлиётчи 
бўлиб ишга жойлашганди ва жуда тез хизмат погоналари- 
дан кўтарилиб, қандайдир жавобгарлиги бор амалга эга бўл- 
ганди. У менга қўшни оролларга қилган командировкалари
44


ҳақида гапириб, мижозлар билан суҳбатлашишни қанчалар 
яхши кўришини айтганди. Ўша пайтда у бундан завқ оларди. 
Ўйлашимча, вазият ҳозир ҳам ўзгармаган кўринади.
- Ажабланарли, шу ўтган йигирма йил ичида шунча 
нарса содир бўлибди! - деди Пэт. - Менинг ҳаётим бирин- 
чи қадамларни қўйишни бошлаганимда ўзим тасаввур қил- 
ганимдек бўлмади. Жараённинг бундай бурилиб кетишини 
кутмагандим.
- Ҳаёт шунақа экан-да, - деб гапга қўшилди Лесли. -
Ёдингиздами биз ўша учрашувимизнинг охирида нима дега- 
нимиз?! Айнан ўша нарса бизни бу учрашувга етаклаб келди.
Биз уни тушунмаганимизни айтдик.
- Ўшанда, чамамда, қуйидагича бўлганди, - эслашга ҳа- 
ракат қилди Лесли. - Женис ўша куни ҳам учрашувга ярим 
соатга кечикиб, югурганча келди ва паравоздек пишиллаб 
уни нима ушлаб қолганини айтганди.
- Баъзи нарсалар ўзгармайди, - деб унинг сўзини бўлди 
Пэт.
- Ҳой, бу ноҳаклик! - кулиб юборди Женис.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish