Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

ГАП ФАҚАТ ПУЛДА ЭМАС
Ҳамма нарсага эришши мумкин. Фақат 
бирданига эмас.
Опра Уинфри
Ўзимизни ушлаб тура олмай, биз тўрт кишига иккита де- 
серт буюрдик. Официант кетгандан сўнг Лесли мендан сўради:
- Ким! Агар тўғри тушунган бўлсам, сен бир неча йил 
олдин ишлашдан фориғ бўлдингми?
- Тўғри, 1994 йилдан, - дедим.
- Сен барибир ҳеч нарса билан шуғулланмай яшаганга 
ўхшамаяпсан. Ишлашдан фориғ бўлиш - менинг тушунчам 
бўйича - ҳеч нарса билан шуғулланмай, фақат дам олиш: 
гольф клубига бориш ёки саёҳатга чиқиш. Сен эса олдинги- 
дан-да кўпроқ ишлаётганга ўхшайсан.
Мен кулиб юбордим:
- Тўғри, чиндан ҳам мен бекорчи эмасман. Аммо сен 
ажойиб мавзуни кўтардинг. Ўйлашимча, кўпчилик одамлар- 
нинг “ишлашдан фориғ бўлиш” тушунчалари қуйидагича 
кўринишга эга: иккита нафақахўр қумли пляжда қуёшда то- 
бланяпти, қўлларида гольф клюшкаси билан юришибди ёки 
олам бўйлаб саёҳат қилишяпти.
- Менга саёҳат ва оппоқ кум ҳақидаги фикр ёқади, - 
деди Женис.
- Менга ҳам ёқади, - қўшилдим мен. - Лекин менга 
кўпроқ янги тўсикдарни енгиб ўтиш ва ўрганиш севимли. 
Иш менга кўп нарсани англатади. Ишлашдан чикдим, де- 
ганда мен нафақага чиқдим ёки умуман ишламай қўйдим, 
деганим йўқ, айтмоқчи бўлганим — хохдамасам, ишламасам 
ҳам бўлади, демоқчиман. Мен яшашим учун ишлашим шарт 
эмас. Мен истаган ишимни танлаб қилишим мумкин. Мен 
молиявий озодликка эришдим: хоҳласам - ишлайман, хохда- 
сам - йўқ. Мана шу ишлашдан фориғ бўлиш дегани.
47


- Ножўя саволим учун кечирасан, лекин сен буни қан- 
дай қилдинг? Сармоялаш даромад олиб келяпти, деяпсан, 
қандай қилиб ишламасдан бу пулга яшаш мумкин? Балки 
бу оддий даромад эмас, каттагина бойлик бўлса керак. Бунга 
қандай эришдинг, шуниси менга қизиқ? - яна сўради Лесли.
- Биринчидан, мен ҳеч қандай бойликни ишлаб топга- 
ним йўқ, - жавоб бердим мен. - Ҳаммаси бир неча йиллар 
олдин бошланди. Робертнинг бой отаси унга доим айтар 
экан: “Сен пулларни сен учун ишлашига мажбур қилишинг 
керак, сен пул учун ишлама”. Унинг гапи бўйича, одам мао- 
шга қараб қолган эканми, у озод бўла олмайди, чунки у доим 
бир хилда келиб турадиган даромад учун ишлашига тўғри 
келади.
- Робертнинг бой отаси ким ўзи? - сўради Женис.
- У Робертнинг дўстининг отаси, у одам ўн уч ёшида ои- 
ласини боқиш учун мактабни ташлаб ишлашни бошлаган. 
Оқибатда у Гавайининг энг бадавлат одамларидан бирига 
айланган. Роберт сармоялаш ва пул ҳақида ўрганганлари 
учун бой отасига қарздор. Роберт тўққиз ёшлигида унга бой 
отаси пул унинг учун ишлаши ҳақида гапиришни бошлаган. 
Мен буни 1989 йилдан ўрганишни бошладим. Айнан ўшанда 
мен ўзимнинг илк самоялашимга қадам ташлаганман.
- Сен бу сўзни биринчи бор қайтармаяпсан, - сўради 
Лесли хотиржамлик билан. - Шахсан мени сармоялаш бир 
оз чўчитади. Кўп одамлар шунинг ортидан пул йўқотиша- 
ди! Бу ўта таваккалчилик ва тушунарсиз. Бунинг учун молия 
соҳасида гений бўлиш лозим! Мен эса мусаввирман, ҳатто 
ўзимнинг чек дафтарчамда тартиб ўрната олмайман. Мен 
сармоялаш билан шуғулланаман, деб ўйламайман.
- Бундай нарсалар билан оиламизда одатда эрим шуғул- 
ланган, - деди Пэт. - Мен бу соҳада йўқман. Менинг учун 
бу жуда мураккаб. Биржа маклерларининг тилини ҳеч қачон 
тушунмаганман. Сен биржада ўйнайсанми? Акция олди-сот- 
дисидан пул топасанми? Эрим уриниб кўряпти, ютқазиб 
қўймаяпти-ку, аммо ютукдан дарак йўқ.
- Менда ҳам акциялар ва манфаат фондларида улушла-
48


рим бор, лекин мен уларга унчалик аҳамият қаратмайман. 
Мен уларни бир неча йил олдин сотиб олганман. Мен узоқ 
мудцатли сармоялашнинг ҳамма стратегиялари ортидан бор- 
гим келади, сотиб оламан ва сотаман, аслида эса унчалик 
ишонмайман. Қолаверса, бизнесимдан орттириб вақт ажрата 
олмайман, - деб қўшилди Женис.
Уларни эшитиб, бироз жимиб қолдим, улар мендан жавоб 
кутиб кўзларини узишмасди. Жавоб берар эканман, сўзлар- 
ни эҳтиёткорлик билан ишлатишга ҳаракат қилдим.
- Мен шунчаки сармоялаш сўзини айтдим, сизлар эса 
унга дарров аҳамият қаратдингиз. Лесли айтадики, бу ўта 
таваккалчилик, Пэт бу жуда мураккаб, дейди, Женисда эса 
бунга вақт йўқ. Сиз сармоялаш билан шуғуллана олмасли- 
гингиз баҳоналарини менга айтяпсиз. Келинглар, ўйлаб 
кўрайлик. Лесли менинг қандай эрта ишлашдан фориғ бўл- 
ганимни сўради, мен сармоялаш туфайли, деб жавоб беря- 
пман. Тушунмовчиликдан қочиб шуни айтмоқчиманки, ме- 
нинг асосий мақсадим пул қўйиш ва бойиб кетиш бўлмаган, 
мен молиявий мустақилликка эришмоқчи бўлганман, холос. 
Мен моддий жиҳатдан кимнингдир қўлига қараб қолишни 
истамаганман: эримга, иш берувчига, ота-онамга ҳам. Мо- 
лиявий мустақиллик менинг учун озодликка тенг. Мен очдан 
ўлиб қолмаслик учун кимгадир тобе эканман, демак, озод 
эмасман. Сабаб шунчалар оддий. Молиявий мустақилликни 
мен ўзимга қуйидагича белгиладим: ҳар куни эҳтиёжимдан 
ташқари ҳам кўп пул топиш ва буни ишламасдан амалга 
ошириш. Бунга эришишнинг йўллари кўп. Лотерея ўйнаш 
ҳам мумкин, лекин менинг тушунчам бўйича, жек-потга 
эришиш нолга тенг. Менда азалдан олдиндан ниманидир 
кўзлаш одатим йўқ, шу билан бирга турмушга ҳам пул учун 
чиқмаганман.
Шу жойда гапимни Женис бўлди:
- Эрика эсинглардами, соғломлаштириш марказида 
ишларди-ку?! У ўзидан ўттиз ёш катта бир қарияга турмуш- 
га чикди. У менга нималарни гапириб берганди, дейсиз. 
Ўша чолда кўп аёллар бўлганмикан, Эрикада кўп эркаклар
49


бўлганмикин, билмадим... - Биз унга хайрон бўлиб қарага- 
нимизни сезиб давом этди. - Кечирасизлар, мен шунчаки 
уларни ҳам мисол қилиб кўрсатса бўлади суҳбатимизда, деб 
ўйлабман.
- Олдин айтганимдек, мен бирор моддий томонни кўз- 
лаб эрга тегмадим, - сўзимда давом этдим мен. - Кимлардир 
бизнес билан шуғулланиб бойиб кетишади. Аммо Роберт 
иккимизнинг бир нечта компаниямиз бўлгани билан доим 
муваффақиятга эришаверишимизга ҳеч ким кафолат бера 
олмайди. Хўп, муваффақиятга эришиб юрган бўлсак ҳам, 
қачонгача? Бирор киши бизнесимиз гуллаб-яшнаб, бадавлат 
қариликни бизга беришига кафолат бера оладими? Иўқ! Шу- 
нинг учун ҳам менга сармоялаш оламини таништиришганда 
унга нисбатан қизиқиш уйғонди.
- Биласанми, мен бу сўзга дарров эътибор қаратдим, - 
деди Лесли. - Ҳозир ўтирибман-ку, бу ишнинг чиндан ҳам 
аҳамиятини билмаслигим ҳақида ўйлаб қолдим.
- Мен ҳам билмаганман. Мени бир нарса ўзига торт- 
ди, пул қўйиш ғояси ҳам эмас, ҳар ойда мустаҳкам даромад 
олиш ва шу билан бирга бу пулни ишламасдан олиш. Лесли, 
сен айтганингдек, ишламай еб ётиш учун жуда катта бойлик 
керак. Агар сармоя ортидан ҳар ой ўзингга керакли пулни 
олиб турсанг, сенга катта пулнинг кераги йўқ. Энди тушу- 
няпсанми?
Учта дугонам ҳам ишонқирамай бош чайқашди.
- Демак, кўп пулга эга бўлишдан кўра ҳар ой керакли 
даромадни олган афзал, шундайми? - сўради Пэт.
- Ҳа, бу пул оқими, дейилади. Пул ўзи қўлингга оқиб 
келади.
- Хўш, сенга бир ойга қанча пул керак бўлади? - сўради 
Пэт.
- Яхши савол. Мен ишлайманми-йўқми, сармоядан ке- 
лаётган пул бир ойлик чиқимимни қоплаб, яна оз-моз ортиб 
ҳам қолиши керак.
Илк мақсадим ҳар ой менга даромад келтирадиган, 
чиқимларимни қоплайдиган маблағ қўйилмасини топиш
50


бўлган. Нимага бу энг кераги? Чунки мен бу мақсадимга 
етганимда тўла озод бўлдим, ўшанда ўттиз етти ёшда эдим. 
Менинг энди ишлашимга ҳожат қолмаганди, истамаган нар- 
самни қилмасдим, устимда буйруқ берувчи бошлиғим йўқ 
эди. Уйлашимча, фақат ўшандан кейингина ўзимдан сўрай 
бошладим: “Уз ҳаётимдан энди қандай фойдаланаман?” 
Мен ўзимга бу саволни йигирма йил олдин, шахсий ҳаётим- 
ни бошлаётганимда, олдимда кенг имконятлар турганида 
Гонолулуда бергандим, аммо бу сафар ўша пайтдан фарқли 
ўлароқ, пул ҳақида ўйламасдим. Энди менда танлов бор. 
Мен буюрилганини эмас, истаганимни қила оламан. Молия- 
вий мустақиллик танлов қилиш имкониятини беради. Ва яна 
бир нарса: кўпчилик аёллар бахтсиз никох тўрига тушиб қо- 
либ, ундан чиқиб кета олмай қолишади, чунки улар эрларига 
суяниб қолишган ёки аниқ белгиланган маош олиб ишлаша- 
ди. Улар ҳеч нарсани ўзгартиришни истамасликларига сабаб 
ўзларига қулай бўлса бўлгани, буни мен ҳаётга бўлган жино- 
ят деб ҳисоблайман. Кўпчилик аёллар молиявий нуқтаи на- 
зардан ўзлари учун фойдали танлов қилишмайди ва кейин: 
“Пул унчалик зарурат эмас”, деб ҳам қўйишади. Бироқ пул 
аёл ҳаётида муҳим ўринлардан бирини эгаллайди. Ўзингиз- 
дан сўраб кўринг, агар пулингиз бўлганда нимани бошқача 
қилган бўлардингиз? Пул аёлни тузоққа тушириши ҳам, озод 
қилиши ҳам мумкин. Бунга аёлнинг ўзи ечим топади.
Дугоналарим овоз чиқармай мени эшитишди. Менимча, 
мен уларнинг эътиборларини торта олгандим.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish