Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т


БЕЛГИЛАБ ҚЎЙИШ УЧУН ЯНА БИР НЕЧА



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

БЕЛГИЛАБ ҚЎЙИШ УЧУН ЯНА БИР НЕЧА 
РАҚАМЛАР
- 90 фоиз аёллар ҳаётларининг маълум бир вақтида ўзла- 
рини ўзлари таъминлашади, яна 79 фоиз аёлларнинг эса бу 
борада ҳеч қандай режалари йўқ.
- 58 фоиз беби-бумер аёлларининг авлодлари нафақа фон- 
длари ҳисоб рақамларида 10 мингдан ошмаган пуллари бор.
- Фақат 20 фоиз аёллар нафақага чиққач, молиявий ҳимо- 
яга эга бўла олишади. (Бу дегани 80 фоизимиз яшаб қолиш 
учун курашишимиз керак. Агар сиз бу китобни охиригача 
ўқисангиз, ўша оз миқдордаги таъминланган аёллар ҳисоби- 
ни кўпайтиришингиз учун имконият туғилади, яъни уларга
53


кўшила оласиз. Сармоялаш билан қанча кўп аёллар шуғул- 
ланса, бу узилиш шунча қисқаради.)
МУСТАҚИЛЛИК
Турмушга чиқаётганда аёл зоти ажралиш ҳақида умуман 
ўйламайди, ишга жойлашишдан олдин ҳам бўшаш ҳақи- 
да бош қотирмайди. Аммо ҳозирда бу салбий ҳолатлар кўп 
содир бўляпти. Мен айтганман ва яна айтаман: аёллар, агар 
сизнинг молиявий аҳволингиз эрингизга, иш берувчига, 
қариндошларингизга ёки яна кимгадир қараб қолган бўл- 
са, чуқур ўйлаб кўринг. Ахир, сиз ёлгизланиб қолишингиз 
мумкин. Биз одатда бешавқат ҳақиқатга дуч келмагунимизча 
кимгадир қараб қолиш оқибат-даражасининг салбий томон- 
ларини олдиндан англамаймиз.
Мисол қилиб менинг ҳолатимни олишимиз мумкин. Биз 
Роберт билан биринчи учрашувимиздан бир ой ўтгандан 
сўнг иш бўйича ҳамкор бўлдик. Кўп йиллар давомида биз 
бир неча компанияларни ташкил қилдик.
Компаниямиз олти йилдан бери фаолият кўрсатаётган пай- 
тда менинг никоҳим бўлди. Айнан шу нарса менинг кўзимни 
очди. Компаниянинг Австралияда, Янги Зеландияда, АҚШ, 
Гонконгда, Сингапур, Малайзия ва Канада мамлакатларида 
шахобчалари бор эди. Компаниянинг асил эгаси, бошқарувчи- 
си ва ғоя юритувчиси ҳам Роберт эди. Бу, албатта, компания- 
нинг ривожи учун яхши эди. Бир куни биз тортишиб қолдик 
ва бу ҳолат қарама-қаршиликни вужудга келтирди. Мен зарда 
билан уйдан чиқиб кетдим. Ўша пайтда иккимиз ҳам серқир- 
ра фикрлаш даражасида эмасдик. Менинг ўйлаб кўришимга 
вақт керак эди ва мен тоққа йўл олдим. Ёлғизликда юриб, фи- 
крлаб ҳақиқатни излаб топгандай бўлдим.
Мен бир умр ўзимнинг мустақил эканимдан ғурурланиб 
келардим. Биринчи ишим пайдо бўлгандан бошлаб мен би- 
лардим: энди ўзим ишлаб пул топар эканман, ҳеч кимга қа- 
раб қолмайман. Биз компанияни Роберт билан бирга ташкил 
қилган бўлсак-да, аслида ҳолат қандайлигини тушуна бо-
54


шладим. Агар мен Роберт билан ажрашсам, нафақат эрсиз 
қоламан, бизнесимдан ҳам айриламан-ку! Ҳужжат бўйича 
Роберт бошлиқ эди, агар у кетган тақдирда ҳам компания қу- 
ларди. У қолиб, мен кетсам-чи?! Икки ҳолатда ҳам мен мо- 
лиявий жиҳатдан эримга боғланиб қолаверардим. Роберт-ку 
бундай тахминларга менинг назарим билан боқмасди, аммо 
мен шундай қараяпман-ку. Бу огоҳлантириш товуши эди. У 
менинг уйғонишимга туртки бўлди ва ўзимга бундан кей- 
инги ҳар қандай чиқарган қарорларим нафақат банк ҳисоб 
рақамлари учун, балки ўзим учун фойдали бўлиши керак, 
Деб ваъда беришимга ундади.
^ Натижада биз Роберт билан ярашдик ва ҳар доим бирга 
бўлишимиз кераклигини тушундик. Лекин ўша кун менинг 
ҳаётимни ўзгартириб юборди. Ўшанда менда арзимаган 
ижарага бериш ҳуқуқили кўчмас мулк бор эди ва мен унга 
хобби сифатида қарардим. Энди бўлса, у менинг учун озод- 
лик тимсоли. Айнан ўшанда менда сармоялашга интилиш 
пайдо бўлди ва сармоялаш миссияга айланди.
Сармоядорлик фаолиятим жараёнида битта плюс томон 
пайдо бўлди: ўйиннинг моҳиятини тушуниб, ишламай пул 
топишни ўрганиб, ҳаётимда биринчи бор шуни билдимки, 
мен энди Робертга зор эмасман. Мен у билан бирга бўлгим 
келади, лекин унга молиявий қарам бўлганимдан эмас, у 
менга инсон сифатида керак. Ўша пайтда бизнинг муноса- 
батларимиз янгича маънога эга бўлди. Биз иккимиз бирга 
эдик, чунки айнан шуни истардик.
Ундан ташқари, сармоялаш менга яна бир устунликни 
берди: ўзимга баҳо беришим ортди. Натижада эса иккимиз- 
нинг ўртамизда ҳурмат кўпайди, севги, бахт ва муносабатлар 
генг ҳуқуқлиликка чиқди.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish