Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т


МОЛИЯВИЙ МУСТАҚИЛ БЎЛИШ УЧУН ЎЗИДАГИ



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

МОЛИЯВИЙ МУСТАҚИЛ БЎЛИШ УЧУН ЎЗИДАГИ 
САБАБНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН
Осуда жойни топинг, сизга ҳеч ким халақит бермасин. 
Шошилманг. Балки жавоб дарров топилар, балки эса бунга 
бир оз вақт керак бўлар.
1. 1. Ўзингиздан сўранг: “Молиявий мустақил бўлишни 
исташимнинг асил сабаби нима?”
Қуйидагиларни ўйлаб кўринг:
*Агар ишлашингиз шарт бўлмаганда нима қилган бўлар- 
дингиз?
*Агар вақтингизни истаган нарсангизга кетказиш имко- 
нияти туғилса, қандай йўл тутардингиз?
*Пул ҳақида қайғуришингизнинг ҳожати бўлмаганда ҳа- 
ётингиз қанчалар ўзгарарди?
2. Каллангизга келган ҳар қандай ғояни қоғозга ёзинг.
11.1. Ўзингиздан яна бир бор сўранг: “Юрагим тубининг
қаеридадир молиявий мустақилликка интилиш илдизи яши- 
ринган. Қаерига?” Ўз ичингизга назар солиб кўринг.
68


2. Яна ҳамма ғояларни ёзинг.
III. 
1. Яна савол беринг: “Молиявий мустақилликка эри- 
шиш йўлидаги энг асосий ва энг қимматли истагимнинг са- 
(>аби нима?”
2. Ҳаммасини ёзинг.
Шу саволларни ўзингизга қайта-қайта беришни давом 
н инг, қалбингиз тўрига етиб бориб, ўз “нимага”нгизни топ- 
магунингизча саволларни тўхтатманг.
ЕТТИНЧИ БОБ 
МОЛИЯВИЙ МУСТАҚИЛЛИК НИМА ЎЗИ
Мен аёллар эркакларни бошқаришини ис- 
тамайман; аёллар молиявий жиҳатдан эркин 
бўлигиларини хоҳлайман.
Мэри Уолстонкрафт
Молиявий мустақиллик нима ўзи? Кўп маошли ишми? 
Ўттиз-қирқ йилга етадиган пул жамғармасими? Балки али- 
ментлардир? Кўпчилик одамлар молиявий мустақилликни 
қуйидагича изохдашади: “Олтмиш беш ёшга киргунимча 
ишлайман ва нафақага чиқиб, ўзим учун яшайман”.
Ҳар ким бу тушунчани ўзича изоҳлайди. Менинг ҳам бу 
ҳақда ўз қарашим бор, у менинг ўттиз етти ёшимда ишлаш- 
дан фориғ бўлишимга сабаб бўлди. Лекин бу ҳақца гапириб 
беришимдан олдин турмуш ўртоғим Роберт ёзган “Бой ота, 
камбағал ота” китобини ўқишингизни таклиф қилмоқчи- 
ман. Бу унинг икки отасининг бошидан ўтган чин воқеалар 
ҳакида ёзилган китоб. У камбағал ота деб олий маълумотли, 
фалсафа фанлари доктори, Гавайи штатининг моариф Де- 
партаменти бошлиги бўлган ўз отасини айтади. Камбагал 
деганига сабаб у ҳар қанча пул ишлаб топса ҳам, ойнинг 
охирида пулсиз қоларди. Бой отаси, олдин ҳам дугонала- 
римга айтганман, унинг яқин дўстининг отаси бўлган. Унинг
69


унчалик билими бўлмаган, шунга қарамай, у Гавайида ўзи- 
нинг кўчмас мулк империясини барпо қила олган. “Бой ота, 
камбағал ота” - бу икки отанинг ўз ўғилларига пул ҳақида 
гапирганлари тўғрисидаги китоб.
Пул, бойлик ва молиявий озодлик ҳақидаги ҳамма нар- 
саларни мен Робертдан ўргандим ёки бой отаси ҳақидаги 
ёзганларидан, десам ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам учинчи 
қўлдан унинг дарсларини олишингиз ўрнига мен ўша китоб- 
ни ўзингиз ўқиганингиз маъқул деб ҳисоблайман. Сиз ун- 
дан бу фалсафанинг ўзак тамойилларини ўрганасиз ва ўша 
пойдеворга кетадиган маҳсулотларнинг нималигини билиб 
олиб, молиявий келажагингизни қуришда ишлатасиз.
Мени хайрон қолдирган нарса - бой ота ўз бойлигини 
қандай тўплагани. Улар баъзи “молиявий экспертлар” бера- 
диган маслаҳатларнинг умуман аксидир. Унинг таълими илк 
қарашда қийин к>финса-да, аслида осон. Уни ўрганиш учун 
фақат озгина вақт, қобилият ва соғлом ақл даркор.
Хўш, молиявий мустақиллик ўзи нима? Мен уни кўп 
йиллар давомида ўзимча талқин қиламан ва ўз формулам 
бўйича ҳаракатланаман, у менга молиявий томондан кучли 
ва мустаҳкам бўлишимни таъминлаб келяпти. Мен кўп мо- 
лиявий мустақилликлар ҳақида эшитганман ва бунда тўғри 
ёки нотўғри йўналишлар бор, деб ҳисобламайман. Ҳар ким 
ўзига ёққанини танлайди, мен шунчаки шахсан менга моли- 
явий томондан озод бўлишимга ёрдам берганини айтиб бер- 
моқчиман.
Бу формулани Робертга бой отаси ўргатган. Яна айтаман, 
аниқроқ билишни истасангиз, китобни олиб ўқиганингиз 
маъқул. Формула қуйидагича: мен пул оқими келтирувчи ак- 
тивларни сотиб оламан. Бу пул оқими менинг кунлик чиқи- 
мимни қоплайди. Агар активлардан келаётган пул оқими 
чиқимларимга тенг бўлса ёки улардан ошиб кетса, демак, 
мен молиявий мустақилликка эга бўламан. Мен озодман, 
чунки активларим даромад келтиряпти ва мен учун ишла- 
япти. Энди менинг ишлашимнинг ҳожати йўқ.
70


АКТИВ НИМА
Робертнинг бой отаси жуда оддий тилдан фойдаланарди. 
У активларни куйидагича белгиларди: “Актив - бу сен ишла- 
масанг ҳам, чўнтагингга пул солувчидир”. Ва нуқта. Ҳам- 
маси оддий. Агар сиз ҳозирда ишламай қўйсангиз, албатта, 
маош олмайсиз, унда яшаш учун пулни қаердан топасиз?
Кўпчилик аёлларга шу саволни берсам, улар “Ҳеч қаер- 
дан!” деб жавоб беришади.
Бир аёл гапириб қолди:
- Ахир, менинг олмос браслетим активим-ку.
- Сиз уни сотасизми? - сўрадим мен.
- Албатта, йўқ! - хайрон бўлди аёл.
- У сизга ҳозирда пул келтиряптими?
- Иўқ, - секин тан олди аёл.
Унда бу бой отанинг ҳисобига кўра актив эмас. Агар сиз 
уни сотиб, пулини чўнтагингизга солсангиз, унда актив бў- 
лиши мумкин. Ижарадан пул оқимини олиб келадиган кўч- 
мас мулк актив бўла олади. Бу бизнес ҳам бўлиши мумкин, 
сиз унга пул ташлагансиз ва у сизга йилига даромад келти- 
ряпти. Бу акциялар бўлиши ҳам мумкин, чунки сиз улар учун 
улуш оласиз. Асосийси - бу доим сизга пул келиб турадиган, 
пул қўйилган мустаҳкам пул оқими бўлиши керак.
Пассив, бой отанинг айтишича, бу - сизнинг чўнтагингиз- 
дан пулни оладиган нарса. Масалан, сиз ишламай қўйдингиз, 
дейлик, сотиб олган автомобилингизнинг кредитига, ёқилғи 
олишга чўнтагингиздан пул сарфлайсиз. Уй ҳам сиздан пул 
олиши мумкин, масалан, ипотека кредити учун, кўчмас мулк 
солиғи, суғурта тўловлари ва уни ушлаб туриш учун тўлов- 
лар дегандай. Бу салбий пул оқимининг кўриниши.
Бой ота айтганидек, одамларнинг молиявий қийинчили- 
кларга дуч келишларига сабаб аслида пассив саналган нар- 
саларни кимларнингдир сўзларига кириб, актив деб олиб 
қўйишларидир.
Хуллас, формуланинг биринчи қисми - сотиб олиш ва ак- 
I ивларни ташкил қилиш. Актив, бой отанинг айтишига қара- 
ганда, ижобий пул оқимини олиб келади.
71


ПУЛ ОҚИМ И НИМА
Активга эга бўлишдан олдин мен икки ҳолатга аҳамият , 
қаратаман: биринчи ва ташқи - ПУЛ ОҚИМИ.
Айтайлик, сиз нимагадир пул қўйдингиз. Бу акция, кўч- 
мас мулк ёки бизнес бўлиши мумкин. Ҳар ойда (чоракда ёки 
йилда) сиз ташлаган пулингиз устидан фойда оласиз.
Агар бу акция бўлса, у улушни пайдо қилади.
Бизнес бўйича мисол келтираман. Сиз дугонангизнинг |
озиқ-овқат дўконига 25 минг доллар микдорида пул тик- 
дингиз (мен дўстларнинг дўконларига пул қўйишни тавсия 
қилмаяпман, бу алоҳида ҳикоя). Ҳар ойда сиз у ердан 400 
доллардан даромад оляпсиз. Бу сизнинг пул оқимингиз.
Энди мисол кўчмас мулк соҳасига қаратилади. Сиз 100 
минглик ижарага бериш ҳуқуқили уйга бошланғич 20 минг } 
доллар тўлов қиласиз. Ойнинг охирида сиз рентни йиғасиз, > 
кўчмас мулк билан боғлиқ ҳамма тўловларни қиласиз ва қў-
лингизга 300 доллар оласиз. Шу сизнинг пул оқимингиз.
'

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish