Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

БАЪЗИ БИР САБАБЛАР
- Тўғри! Мана сизга шунчаки ғаройиб сабаблардан бири, 
дедим мен. - Мен яқинда етти ёшли ўғлини ёлғиз тарбияла-
сгган Питер исмли йигит билан суҳбатлашдим. Унинг ҳико- 
яси қуйидагича: “Ўзим муҳандисман, ишларим кўп. Ўғлим 
билан эрталаблари бир неча дақиқага кўриша оламан, холос, 
қолаверса, уни синфдошларининг ота-оналари мактабга 
олиб кетишади. Мен ишдан баъзан эртароқ бўшасам, унинг 
ухлаб қолмаганига етиб кела оламан, кўпинча ухлаб ётга- 
нида келаман. Менинг молиявий мустақилликка эришишга 
ҳаракат қилишимга сабаб - ҳар куни ўғлимни ўзим мактабга 
гашлаб қўйишни истадим. Бунга мен тўрт йилда эришдим ва 
ҳозирда озодман. Сармоялашдан олаётган даромадим кун- 
лик харажатимга бемалол етади ва мен ўғлим билан шаҳар 
бўйлаб айлана оламан. Лос-Анжелас кўчаларидаги тирбан- 
дликларда ушланиб жиғи-бийрон бўлаётган бошқа ота-она- 
лардан фарқли ўлароқ, менинг чеҳрамда ҳамиши табассум”. 
Менимча, бу сабабни ишончли сабаблардан деса бўлади.
- Қўшним ёдимга тушиб кетди, - қўшилиб кетди Лес- 
ли. - У аёл ҳам ёлғиз болаларни тарбия қилади. Бир куни у 
менга кўнглини очиб қолди. Айтишича, унинг ҳам ота-онаси 
беш ёшлигида ажрашиб кетишган экан ва у отаси билан қол- 
ган. Отаси эса унинг ёнида деярли бўлмаган: у ишлаган ёки 
бирор сабабларга кўра доим йўқ бўлган. Уни доим алмашиб 
турувчи энагалар тарбия қилишган. Хуллас, у ота-она меҳри 
ва тарбиясига муҳтож бўлиб вояга етган. Ўзининг болала- 
ри пайдо бўлгандан кейин эса ўзи ёшлигида ҳис қилмаган, 
кўрмаган меҳр ва илтифотларни болаларига бермоқчи бўлиб 
интилади. Аммо менинг қўшним ҳам ҳамма ёлғиз оналар 
тўқнаш келадиган муаммога дуч келган: оилани боқиш учун 
кўп ишлаши керак, баъзан тунлари ҳам. Унда ҳам ҳақиқий 
сабаб бор, лекин бу вазиятдан қандай чиқишни билмай боши 
гаранг.
65


/
Мен синглим ҳақида айтиб беришим мукин, - деди 
Пэт. - У илк бор китобни ўқишни бошлашни ўргангандан 
бери саёҳатга чиқишни орзу қилади. Унинг мактабдаги ёзган 
баёнларида доим қандайдир экзотик саёҳат акс этиб турган. 
У бормоқчи бўлган мамлакатлар ҳақида унда шунчалар кўп 
сурат ва лавҳалар борки, асти қўяверасиз. У доим кексайиб 
қолмасимдан саёҳатга чиқиб, ўша орзуларимга эришишни 
истайман, деб таъкидлайди. Менимча, бугунги суҳбатимиз- 
нинг мавзуси уни қизиқтириб қўйган бўларди.
- - Бунга ўхшаш сабабларни юзлаб топиш мумкин. Мен 
ишонаман, бундай сабаб ҳаммамизда бор, фақат шунча- 
ки ўтириб, яхшилаб ўйлаб кўриб, уларни топиш керак, хо- 
лос. Аммо баъзан шундай бўладики, улар ноқулай пайтда 
“қўркинчли товуш”лар билан ўзлари намоён бўлишади.
- “Қўрқинчли товуш” деганда нимани назарда тутяпсан?
- сўради Женис.
- Тиш доктори бўлган дугонам ҳақида айтиб бердим-ку! 
У ўзининг асосий сабабини врач унда ракни аниқлаганидан 
сўнггина англади. Унга бирданига иккита товуш эшитилди. 
Биринчиси соғлиги ҳақида қайғуриш, ракнинг пайдо бў- 
лиши ва даволаш йўлларини аниқлаши кераклиги ҳақида 
огоҳлантирган бўлса, иккинчиси молиявий аҳволига боғлиқ 
огохдантириш товуши эди. У тушундики, агар ишламаса, 
биргина келиб турган даромадидан айрилади. Иигиб-терга- 
ни ҳеч қанчага етмайди ва у ҳеч вақосиз қолади. Бу фикр уни 
ақлан иш кўришга ва молиявий келажаги ҳақида қайғуришга 
ундади.
- Гап соғликка бориб тақалса, ҳамиша шундай бўлади,
- қўшилди Женис. - Биз соғлигимиз ҳақида бирор муаммо 
юзага келмагунча ўйламаймиз. Мисол учун мен ҳар сафар 
соат жиринглаб уйғотганда доим иккиланиб қоламан: спорт 
залга борайми ёки бошқа томонга ёнбошлаб, ухлашни давом 
эттирайми?
- Бир-икки бор мен шундай қилдим, - деди Лесли.
- Мен кўпроқ шундай қилдим, - дедим мен. - Келинглар, 
яна ўша асосий баҳонамизга қайтайлик: “Мени вақтим йўқ”
66


Лгар сиз сармоялаш ва, борингки, янги ишни бошлаш учун 
асил сабабни топсангиз, бу баҳона ўз-ўзидан ғойиб бўлади.
- Чунки бу иш бизнинг ҳаётимизда биринчи ўринни 
згаллайди, - деб тугатди менинг фикримни Пэт. - Негаки, 
биз бу иш нима учун кераклигини аниқ биламиз-да.
- Амалда бундан йигирма йил олдинги нарса қайтари- 
ляпти-да. Ўша пайтларда биз учун асосийси карьера эди ва 
бор эътиборимиз айнан унга қаратилганди. Биз унга учра- 
шув ва пляжлардан ҳам кўра кўп вақт ажратгандик. Биз ўзи- 
мизни бошқа бир мавқеда кўришни жуда истардик! Ва биз 
нимагадир эришдик ҳам. Бироқ, менимча, мен ҳаммасини 
ўз ўрнига қўйишнинг ўрнига вазиятнинг менинг устимдан 
ҳукмронлик қилиб, ҳаётимни бошқаришига йўл қўйиб бер- 
ганга ўхшайман, - деб қўшиб қўйди Лесли.
- Биз фалсафий фикрлашга келиб, бош билан урилганга 
ўхшаяпмиз, - ҳазиллашди Женис. - Аммо ростини айтсам, 
суҳбатимиз ажойиб бўлди. Мен ўзимга биргина йўналишни 
танлаганимни тушуниб боряпман: ўз бизнесимни ташкил 
қилиш ва уни сотиш. Агар ўйлаганларим амалга ошса, нур 
устига аъло нур. Лекин кутилмаган бирор иш бўлса-чи ёки 
касал бўлиб қолсам-чи? Бошқа йўналиш ҳам аслида бўлга- 
ни маъқул ва менга ишламай, ҳар ой даромад олиш ғояси 
ёқяпти. Бу ҳақда менга аниқроқ қилиб гапириб берсанг, чун- 
ки мен бу соҳада умуман олганда “ғалча”ман. Шунда балки 
мен ҳам асил сабабларни топиб, ўз бизнесимда молиявий 
мустақил бўлишга эришарман.
- Бу гаплардан кейин мен ҳам тушунишни бошлаяпман, 
- деди Пэт. - Ўз ҳаракатларим сабаблари ҳақида ҳеч ўйлаб 
кўрмаган эканман. Мен ҳамиша зарур нарсаларни қилибман. 
Бирор марта ҳам ўзимга: “Мана шу менинг йўналишларим”, 
демабман. Мен шунчаки “Буларни нима учун қиляпман?” 
деган саволни бермай, кунларни ўтказаверибман. Сезяпман, 
бугундан бошлаб ўз ҳаётимга жиддий ёндашаман.
Шу пайт Лесли гапга қўшилди:
- Бундай суҳбат қуришимизга донолик бизда қаердан 
пайдо бўлди? Мажбуриятсиз ширин хотиралардан бошлаб,
67


энди бўлса, келажак ҳаётимизни ўзгартириш ҳақида мулоҳа- 
за юритяпмиз! Ким бу мавзуни очди ўзи? - жимгини атроф-1 
га алангладик. - Майли, ким бўлишидан катъий назар унга 
раҳмат. Бу айнан мен эшитишим керак бўлган нарсалар эди.
Хайрлашар эканмиз, бир-биримизни кўздан қочирмас- 
ликка ва келаси сафар олтитамиз биргаликда учрашишга ҳа- 
ракат қилишимизни айтдик. Учрашув ажойиб бўлди! Биз яна 
бир бор учрашувни уюштирган Пэтга миннатдорчилик бил- 
дирдик ва совуқ ҳавога чиқиб, такси чақиришни бошладик. 
Женис таксига ўтирар экан, соатига қараб қичқириб юборди:
- О, йўқ! Мен презентацияга ярим соат кеч қолибман-ку! 
Соатга қарашни унутибман! - Ва эшикни ёпар экан, - Сиз- 
ларни кўрганимдан хурсандман! Қўнғироқ қилинглар! - деб 
қўшиб қўйди.
У бўрондай учиб кетди. Биз ортидан қараб қолдик: ҳа, 
нарсалар бор, одамлар бор - ҳеч қачон ўзгаришмайди.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish