ЙЎЛНИНГ ЎЗИ - МУКОФОТ
Бизнинг ҳаётимизда 1985 йил жуда ёмон йил бўлганди.
Менинг ўзимни баҳолашим пасайиб кетган эди. Биз доим
кучли салбий ҳаяжонда бўлардик. Менинг ички ишончла-
рим салбий хусусиятларни ўзига мужассам қилганди: “Сен
буни қила олмайсан, амалга ошира олмайсан, сен ҳеч нарса-
ни билмайсан, сенинг ҳолатинг яхшиланишига умид йўқ”.
Баъзи кунлари уйқуга кетсам-да, кайтиб уйғонмасам, де-
ган фикрларга ҳам борганман. Бу менинг ҳаётимдаги жид-
дий емирилиш эди.
Лекин шунча йиллардан кейин ўйлаб кўрсам, ўша биз
Роберт иккимизнинг оғир даврларимиз ҳам жараённинг бир
қисми бўлган экан. Биз ачинарли аҳволда қолгандик, аммо
чуқурнинг охиригача тушиб, бор кучимизни тўплаб, қай-
та яна юзага чиқдик. Ўша пайтда мен чиндан ҳам ўзимга
85
бўлган ишончни йўқотгандим. Аммо иккимиз қўлни қўлга
бериб, астойдил ҳаракат қилдик ва натижада муваффақият
қозондик. Биз бебаҳо ҳаётий малакага эга бўлдик, ўша ҳаёт
бизнинг феъл-атворимизни чархлади. Қийинчиликлар бизни
кучли ва ақлли қилди, бир-биримизга бўлган ишончни му-
стаҳкамлади. Мана шу бизнинг мукофотимиз бўлди.
Мен биламан, сиз ҳам жараён мобайнида хатолар қила-
сиз, баъзан жидций ҳам бўлиши мумкин. Олдингизда оғир
синовлар турибди, натижа нима бўлади, олдиндан билиб
бўлмайди. Мана шундай пайтларда сизнинг хусусиятларин-
гиз юзага чиқади. Қийинчиликдан қочиб ривожлана олмай-
миз ва бирор янгиликни ўрганолмаймиз. Агар биз чақириқ
олган бўлсак, натижадан қатъий назар, бошқа одамга айла-
намиз. Бу ошган интелектли ва ҳаяжонли маблағ бебаҳодир.
ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
ТЕЗРОҚ АҚЛЛИ БЎЛИШ
Менинг яна цайтадан яшашимга тўгри
келганда ўша хатоларни қайтарган бўлардим,
лекин тезроқ.
Таула Бэнкхед
Мен нима ҳақида гапираётганимни Лесли тушуна бошла-
ди.
- Гап шундаки, мен унчалик аклли эмасман, - бошлади
у, - булар ҳақида менга ҳеч ким гапирмаган ва тушунтирма-
ган. Қандай ўйлашни ўргатмаган. Бу от минишни ўрганишга
ўхшайди. Мен қадамма-қадам аста олдинга ҳаракатланишим
керак.
- Яхши ўхшатиш.
- Ҳа, сенга айтишим керак, - тан олди Лесли, - бир неча
бор молия ҳақидаги янгиликларни кўришга ҳаракат қилдим,
лекин бирорта сўзни тушунмадим. Бу мени ажаблантиряпти.
Сўзнинг ярмини тушунмасанг, қийин экан.
3. Молиявий жаргонлар (атамалар)
- Сен керакли саволни кўтардинг, - дедим мен. - Аслида
ҳам бу - учинчи пункт. Бу профессионал жаргон деб ном-
ланади, бу сўзларни сармоя ва пул соҳасида фаолият юри-
тадиган одамларнинг луғат захираларида учратиш мумкин.
Кўпинча сармоялашда бўладиган тушунмовчиликлар айнан
шу терминларни ишлатадиган экспертлар ёки ўзини шун-
дайман, дейдиганлар туфайли бўлади. Баъзан менда шундай
тасаввур уйғонадики, шундай сўзларни баъзи ўзларини ақл-
лиман, дейдиганлар атайин ўз фойдалари учун ишлатиша-
ди. Биз бўлса уларни тушунмаётганимизни тан олишни ис-
тамаймиз. Мен бундай ҳолатни бошимдан ўтказганман. Бир
куни брокер билан гаплашиб туриб, унинг сўзларининг яр-
мини ҳам тушунмадим, ўшанда мен сизни тушунмаяпман,
дегани уялиб, мени аҳмоққа чиқармасин, деб ҳамма гапини
тасдиқлаб тураверганман.
- Тан олайин, икки ой олдин мен ҳам шундай хатога қўл
урдим, - деди кулиб Лесли. — Мен янги Италия ресторани-
нинг очилиш маросимига бордим, унинг эгаси менинг ми-
жозим эди. Меҳмонлар фонд биржаси ишларини муҳокама
қилишарди. Гап ўзининг акцияларини кенг оммага сотаётган
қайсидир янги компания ҳақида борарди. Компания ҳақида
яхши гаплар бўлаётганди, аммо гапларнинг ичида тушунар-
сиз сўзлар ҳам эшитилиб қоларди. Мен эса ундай (жаргон)
сўзларни тушунмайман. У ерда акцияларга нисбатан баҳо ва
биржа чиқим катировкалари ҳақида ҳам гап борарди. Улар
ўта шижоат ва ишонч билан гапиришарди. Мен ҳеч нарсани
тушунмасам-да, менда тасаввур уйғондики, бу ерда ҳеч ким
билмайдиган бир сир бордай туйилди. Эртасига мен акци-
ялардан сотиб олдим. Бу икки ой олдин бўлганди, бугунга
келиб, акциялар нархи икки баробарга тушиб кетди, компа-
ниянинг келажаги ҳақидаги ижобий гаплар пуч бўлиб чиқди.
87
Мен кулиб юбордим.
- Сенинг акцияларни сотиб олиб, бир оз пул ишлайман,
деган истагингнинг хайрон қоларли жойи йўқ. Ҳаммамиз
эртакларга ишонишни хоҳлаймиз, албатта, - Леслини тин-
члантирдим. - Агар сени қуйида айтадиган сўзим тинчлан-
тирса, айтай, мен ўзим олтин тухум қўядиган товуқни сотиб
олдим, деб ўйлаганман! Мен пулларимни хусусий акциядор-
лик фондига қўйдим. Менга айтилган даромадларга эртакка^
ишонгандай ишонгим келган. Мен бойлик оқиб келадиган
формулани топдим, деб ўйлаганман. Лекин ўшанда эксперт-
лар айтган сўзларни тушунмаганман. Мен улар ҳаммасини
билишади, деб ўйлаганман, сўзларининг ростлигини текши-
риб ҳам кўрмаганман. Охир-оқибат билсам, компаниянинг
ишлари пачава ва унинг эгаси қамалаётган экан. Бу масал-
нинг хотимаси шуки, мен профессионал жаргон сўзларни
билмасдим ва уни ўрганишни истамадим, чунки эртакларга
ишонишни афзал билардим.
Лесли енгил тин олди:
- Бундай бўлгани яхши бўлмабди, лекин мен энди ҳам-
ма ҳам хато килишини ва бундай тушунарсиз сўзларни ту-
шунмайдиган фақат ўзим эмаслигимни билиб, сал кўнглим
тинчланди.
- Менимча, сенга қуйидаги ҳикоям ҳам ёқса керак, - де-
дим мен. - Бир куни Роберт Нью-Йоркнинг молияга таал-
луқли телекўрсатувларидан бирида чиқиш килаётганда бо-
шловчи қийин ибораларни ишлатади. МуҲокама ўртасида
Роберт бошловчининг сўзини бўлиб: “Мен оддий сўзларни
ишлатишни ёқтираман”, деди. Кўрсатув давомида Роберт
тушунарли, ҳаммага етиб борадиган сўзларни ишлатиб суҳ-
батни ўтказди. Кўрсатув тугагач, олдимизга ўттиз ёшларда-
ги яхши кийинган киши келди-да, унинг қўлидан тутди. У
Уоллстритда ишлашини айтди ва: “Мен ҳозир кўрсатувни
кўрдим, сиз ҳаммасини барча тушуна оладиган тилда га-
пирганингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”, деди.
Кўринишидан молияга алоқаси бор одам сифатида бу гаплар
сидқидилдан айтилганди.
- Раҳмат! Анча енгил тортдим, - деди Лесли. - Ўйла-
шимча, кўп аёллар сармоялаш оламида ўзларини ақлсиз-
дек ҳис қилеалар керак, чунки менга ўхшаб ҳеч нарсага
тушунмайдиган одам фақат ўзимман, деб ўйлашлари аниқ.
')нди мен тушундим, асосийси ўқиб-ўрганишни бошлаш ва
аста-секинлик билан билим захирасини тўлдириш экан.
Хайрлашиш олдидан у қуйидагиларни айтди:
- Менга вақт ажратганинг учун раҳмат! Мен кўп нарсани
тушундим ва билиб олдим. Яна қачон Нью-Иоркка келасан?
- Икки ойлардан кейин, - жавб бердим мен.
- Вақтинг бўлса, кел, учрашайлик, - таклиф қилди Лес-
ли. - Тушлик мендан!
Do'stlaringiz bilan baham: |