«МЕН ЎЛГУДЕК ҚЎРҚАМАН!».
Ҳар доим тўхтаб, қўрқув юзига тик боққа-
нингда довюрак ва кучлироқ бўлиб борасан ва
ўзингга ишонч ошади. Сен қила олмайман, деб
ўйлаган ишингга қўл уришинг керак.
Элеонора Рузвельт
Қўркув ҳақида гаплашамиз.
Кўпчилик аёллар сармоялаш ҳақида гап кетганда ўзла-
рида қўрқув ҳиссини туйишларини инкор қилмаслигимиз
керак. Доим бир хил саволни эшитаман, айниқса, янги сар-
моядорлардан: “Қўрқувни қандай енгиш мумкин?” Агар сиз
ижарали кўчмас мулк сотиб олишингизда ёки бирор бизнесга
пул тикиш олдидан ўлгудай қўрқувни ҳис қиламан, деб ўй-
ласангиз, хато қиласиз, шуни билингки, сиз ёлгиз эмассиз.
ҚЎРҚУВНИНГ ФОЙДАСИ ВА ХАВФЛИСИ
Қўрқувнинг ижобий томонлари ҳам бор. Хавфли вазият-
ларда кучларимизни бирлаштириш салохиятимизни уйғоти-
ши мумкин. Мисол учун тун ярмида ғалати овозни эшитасиз.
Уйга бирор бегона киши кирди, деб ўйлаб ҳамма чораларни
кўрасиз. Ёки қоронғуда парк ичидан кетяпсиз, шу пайт бир-
дан сизни қўрқув босади ва сиз тезроқ хавфсиз жойга чиқиб
олиш учун шошиласиз. Ёхуд кучли кор бўронда машина ҳай-
даб кетаётганингизда қўркув сизни машинани тўхтатиб, чет-
га чиқиб бўроннинг тугашини кутишга мажбурлайди. Шун-
га ўхшаш вазиятларда қўрқув фойдали бўлади.
Аммо у бузғунчи кучга ҳам эга. Қўрқув бизни ҳимоя қи-
лиши ва огоҳлантириши билан бир қаторда орзуларимизни,
умидларимизни, шахс сифатида юксалишимизни, тўкин
ҳаётда яшашга бўлган интилишларимизни сўндириши ҳам
мумкин.
92
Агар нотаниш ҳудудга бориб қолганингизда енгил кўрқув
ҳам халақит қилмайди. У яна бир бор диққат билан ўша ҳу-
дудга боғлиқ бўлган рақамларни, янгиликларни, сизни қи-
зиқтирга нарсаларни кўриб чиқишга мажбур қилади. Енгил
қўрқув доим сергак бўлишга чорлаб, баъзан жиддий хато-
лардан сақлаши мумкин. Бу ҳолатда у биз учун беминнат
хизмат қилади.
Лекин шу билан бирга қўрқув бизни шол қилиб қўй-
иши ва бу вазиятда биз ҳеч нарса қила олмай қолишимиз
ҳам мумкин. Бундай пайтда ўйлаб ҳам ўтирмай, автоматик
тарзда ҳар қандай имкониятларга рад жавобини берамиз. Биз
фақат таваккалчилик салохиятини кўрамиз ва ҳар қандай
молиялаштиришга қарши бўлган баҳоналарни қидирамиз.
Оқибатда хато қилишдан қўрқиш, пул йўқотишдан кўрқиш,
ажабланиб қолишдан қўрқиш ғолиб чиқади.
Нима учун қўрқув бизни тўхтатишига изн берамиз? Бунга
иккита сабаб бор.
Биринчиси, «Мен ўламан!»
Онгнинг хусусиятларидан бири шундан иборатки, у биз-
нинг ҳаётдаги хавфли вазиятларда қўркув салохиятимизни
огохдантиради. Бироқ онгимиз баъзан хавфсиз вазиятларни
ҳам хавфли деб баҳолаши мумкин. Мисол учун: “Сармоя-
лаил таваккалчиликка асосланган! Мен кўп пул йўцотаман!
Ҳисобларимни тўлай олмасам-чи?! Кредитга сотиб олган
уйимнинг пулини тўлай олмасам-чи?! Банк уни олиб кўяди!
Мен бошпанасиз крламан! Кўчада цоламан! Эй Худо, мен
ўлам ан!”
Йўқ нарсага ваҳима! Ҳа, онг биз билан шундай “ҳазил-
лашиши” мумкин. Нима, биз биргина сармоялашга жазм
қилиб, чиндан ҳам ўлиб қоламизми? Албатта, йўқ. Аммо
баъзан автоматик тарзда пайдо бўлган тушунарсиз ҳаракат
бизнинг қилмишларимизни бошқаради.
Сармоялашда сизни шол қилувчи қўрқув эгаллаб олаётга-
нини сеза бошласангиз, биринчи навбатда шуни билингки,
бу ҳолат ҳаётингизга хавф солмайди; иккинчидан, ҳаммаси-
ни тарозига қўйинг ва ўлчаб кўринг. Фойда нимада? Тавак-
93
калчилик нимада? Уни қандай камайтириш керак? Бошқача
қилиб айтганда, серқирра фикрлашга ҳаракат қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |