Сент-Луислик Доуннинг ҳикояси
Мана у нима деб ёзяпти: “Ёшим эллик саккизда. Яқинда
эрим юрак хуружидан вафот этди, мен эса бизда цанча пул
бор ва у цаерда сацланади, билмайман. У молиявий ишлар
билан фацат ўзи шугулланарди ва мени ҳеч нарсага зор цил-
май олиб юрганидан фахрланиб ҳам цўярди. Ва бизҳеч цачон
пул масаласида суҳбатлашмагандик ҳам.
Унинг ўлимидан кейин бир ёшли боладек ўзимни ҳис ци-
ляпман, ўрнимдан тураман, яна йициламан, тураман, йици-
ламан. Мен пул масаласида умуман тушунчага эга эмасман,
ҳатто эримни кўмишга цанча пул тўлашни ҳам дугонамдан
сўрашимга тўгри келди. Мен умуман ўзимни йўцотиб цўй-
дим ”.
Агар сиз Доуннинг ўрнида бўлишни истамасангиз, ўз ке-
лажак молиявий аҳволингизни назоратингизга олишга жазм
қилган бўлсангиз, вақтни сарф қилишга ва хато қилишга ҳам
тайёр бўлишингиз керак. Молиявий мустақилликка эга бў-
лиш — бир кунлик жараён эмас. Мен бир нарсани илтимос
қилардим, эркаклар биздан кўп билишади, деб хато фикр
юритманглар. Агар кимдир мен молиявий экспертман, деса,
бу унинг сиздан кўп нарса билишини англатмайди. Агар сиз
шундай ўйласангиз, кўп нарса йўқотишингиз мумкин. Пул-
ларингизни ўзингиз назорат қилишга ўрганинг.
81
Биринчи қадам - таълим. Бу нима дегани? Ахборот уммо-
нига чўкиб кетмаслик учун нимадан бошлаш керак?
Ҳар бир аёлда силжиш нуқтаси бўлади. Сармоялашдаги
бор нарсалардан бошлаш ҳам мумкин. Балки уларнинг би-
рортаси сизни қизиқтириб қолар. Мен учун кўчмас мулк,
ҳисобчи дугонам учун эса - фонд опционлари маъқул. Яна
бир дугонам бизнесмен, у янги ёш бизнесларни ривожлан-
тиришга пул тикади. Ўқиб-ўрганиш мобайнида сиз қайси
сармоялаш асбобини танлашни аниқлаб оласиз.
Ўрганиш жараёнини қандай бошлаш кераклиги ҳақидаги
ахборотни сиз қуйидагича олишингиз мумкин:
• Китоб ўқинг. Пул ва уни тикиш ҳақида ўрганаётган-
лар ва малакали сармоядорлар учун ёзилган юзлаб китоблар
мавжуд.
• Аудио ёзувларни эшитинг. Машинада кетаётиб ҳам,
уларни тингланг. Шахсий ривожланиш учун пулни бошқа-
риш мавзуси турли-туман бўлиши мумкин. Муваффақият
йўлидаги ҳар қандай бошланиш асосий ролни ўйнайди. Ген-
ри Форд айтган: “Агар сиз муваффақиятга эришаман, деб
ишонсангиз ҳам ва бунга эриша олмайман, десангиз ҳам, сиз
икки ҳолатда ҳам ҳақсиз”.
• Ўрганиш учун семинарларда, курсларда ва конферен-
цияларда қатнашинг. Бири пулли, бошқаси бепул бўлиши
мумкин. Ҳатто аёллар учун ишлаб чиқилган алоҳида дастур-
лар ҳам бор.
• Бизнес ҳақидаги нашрларга обуна бўлинг. Унда сиз
яшаб турган жойингиздаги сармоялашлар ҳақидаги имкони-
ятлардан воқиф бўласиз.
• Кўчмас мулк брокерлари, биржа маклерлари ва бизнес
брокерлари билан гаплашинг. Савол беришдан уялманг. Улар
сизга керакли бўлган ҳамма ахборотни беришлари мумкин.
Фақат бир нарсани унутманг, уларнинг аксарияти сизга би-
рор нарсани сотиш илинжида бўлади, жуда берилиб ҳам кет-
манг. Ўз малакамдан биламан, кўп яхши ахборотни муваф-
фақиятли брокер бериши мумкин.
82
Учта маслаҳат:
1. Ёмон брокерга учраш имконияти яхшисига учрашдан
кўпроқ; ёмон вазиятга тушиб қолмаслик учун улар ҳақида
таниш-билишларингиздан суриштириб олинг, балки дўстла-
рингиз синалган брокер билан таништириб қўйишар.
2. Агар сиз кўчмас мулк сармояси билан қизиқиб қол-
ган бўлсангиз, яшаш-жой бўйича шуғулланадиган брокер-
га эмас, кўчмас мулкни сармоялаш билан шуғулланадиган
брокерга мурожаат қилинг, чунки биринчисининг вазифаси
сизга уйни сотиш бўлади; бу брокерлар турлича тилда гапи-
радилар;
3. Иложи борича ўзи сармоялаш билан шуғулланадиган
брокер билан ишланг: у сизнинг эхтиёжингиз ва қизиқишла-
рингизни яхши тушунади.
• Бошқа сармоядорлар билан суҳбатлашинг. Сиз сармо-
яламоқчи бўлган нарсани сармоялаган одамларни топинг ва
улар билан гаплашинг. Бу ҳолатда омилкор сармоядорлар сў-
замон бўлишади.
• Аёллар сармоядорлик клубига киринг. Статистика
маълумотларига қараганда, ҳозирда сармоядорлик клубла-
рининг кўпчилик аъзолари аёллар экан.
• Ўз клубингизни яратинг. Бошидан ўз клуб аъзоларин-
гизга жиддий талаблар қўйинг: шундай аёлларни аъзоликка
олингки, улар ўз молиявий келажакларига бефарқ бўлишма-
син ва мақсад йўлида доим елкама-елка туриб бир-бирлари-
ни қўллашсин.
Сармоядорлик клуби нима билан шуғулланиши мумкин:
- Ишни пул ва сармоялаш ҳақидаги аудио ёзувлар ва ки-
тобларнинг жамоавий муҳокамаси билан бошлаш мумкин.
- Ташқаридан экспертларни, муваффақиятга эришган
сармоядорни, маклерни, кўчмас мулк бўйича менежерни,
савдо-сотиқ бўйича мутахассисни таклиф қилиш ҳам мум-
кин. Токи улар сармоялашдаги ўз билганлари билан ўртоқла-
шишсин.
- Салоҳиятли маблағ қўйишни тафтиш қилишни ўр-
ганиш мумкин. Ўрганиш ва малакани ошириш учун аниқ
83
битимлар ва сармояларни муҳокама қилинг. Маблағ қўйиш
қоидаларини ўрганиш учун профессионал сармоядор ва бро-
керни топинг. Қанча кўп мисолларни кўриб чиқсангиз, яхши
ва ёмон имкониятларни ажрата олишингиз шунча осон бўлади.
“Пул оқими» клубига ёзилинг. Дунё бўйича ҳозирда икки
мингта шундай клублар ҳисобланган (Чу\у\\'.псНс1а<±сот сай-
тига қаранг). Ҳар бир клубнинг ўзига яраша жиҳатлари бор. Кў-
пларида одамлар “Пул оқими” ўйинини ўйнашади, сармоя мақ-
садларини муҳокама қилишади, таклиф қилинган экспертларни
эшитишади ва энг асосийси молиявий келажакларини куришни
биргаликда ўрганишади.
Интернет ресурсларидан фойдаланинг. Сиз ундан сармояга
боғлиқ кўп нарсаларни топишингиз мумкин. Сиз қайси китобни
ўқишни, қачон қаерга семинар ва конференцияга боришингиз
кераклиги ҳақида ҳам билиб олишингиз мумкин.
Кўчаларни айланинг. Ўз яшаш ҳуцуцингиз ҳолатини ўрга-
нинг. Кўпчиликнинг фикрича, сармоялаш учун “тўғри” шаҳарни
ёки бозорни танлаш керак, бу фикр билан эса бурниларининг
тагидагини бой беришлари мумкин. Сармояланадиган нарса-
га қанча якцн бўлсангиз, муваффақият сари имкониятларингиз
шунча юқори бўлади.
Молия ҳақидаги янгилик ва телекўрсатувларни томоша қи-
линг. Гарчи сиз унчалик тушунмасангпз ҳам, янги нарсаларни
билиб, сармоялаш тилини ўрганиб оласиз. Қанча кўп эшитиб,
кўрсангиз, шунча тушунишингиз осон бўлади.
Молиявий бюллетенга обуна бўлинг. Унда ҳамма сармоя бо-
зорларидаги молиявий маълумотлар (резюмелар) келтирилади.
Савол бершцдан тўхтаманг. Бу борада биз аёлларга мумкин,
чунки шу пайтгача бизга пул билан қандай муомала қилишни
ҳеч ким ўргатмаган, ўзимизни ҳамма нарсани биладиган қилиб
кўрсатишимиз ноўрин. Қанча кўп савол берсангиз, шунча ақпли
бўлиб бораверасиз.
Бундан ташқари, ахборот тўплаш жараёнида сиз ўзингиз-
га етакчи ҳам топишингиз мумкин.
Ўрганиш жараёни умрбод давом этади. Сиз сармоя по-
трфелингизни кенгайтирган сайингиз доим ўқиб-ўрганиш
84
учун бирор нарса топилади. Бозор ҳамиша ўзгариб туради,
менинг сармоям ошиб боряпти, шунинг учун доим молия
борасидаги билимларимни янгилаб ва тўлдириб боришимга
тўғри келади.
2. Жараён натижага қарши
Мен доим ўзимга эслатиб тураман, сармоялаш - бу жа-
раён. Тез бойиб кетишнинг ва муваффақиятнинг ҳеч қандай
сирли формуласи йўқ. Кечқурун камбағал бўлиб ётиб, эрта-
лаб бой бўлиб уйғониш мумкин эмас. Балки бирор кимса
шунга ўхшаган тез бойиб кетишни ваъда қилар, аммо мен
бундай муваффақиятга эга тизимни билмайман.
Сармоялаш учун биз ўқиймиз ва малакамизни оширамиз.
Биз хатолар қиламиз ва ундан керагини олиб ўрганамиз. Ма-
лака ортидан билим захираси бойийди, ўзига ишонч орта-
ди, қобилият юксалади, банкдаги пулингизнинг ошишини
гапирмаса ҳам бўлади. Аммо, асосийси, жараён - мақсад-
дан кўра зарурроқ, чунки биз учун билим олганимиздан сўнг
ким бўлишимиз муҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: |