Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

МЕНИНГ БИРИНЧИ ИШИМ
Мен ҳикоямни давом эттирдим:
- Мен Гонолулуда катта реклама агентлигига қарашли 
СМИ билан алоқалар бўлимига ишга кирдим. Иш менга 
ёқарди. Гонолулу унчалик катта шаҳар эмас ва мен кўпчилик 
реклама агентлари билан танишиб олдим. Айтишим керак, 
улар ҳаммалари жуда ажойиб одамлар эди.
У ердан ишдан кетиб, ўша соҳа бўйича, реклама жойла- 
рини сотиш борасида ишга жойлашдим. Айнан ўша пайт- 
ларда сизлар билан охирги марта учрашгандик. Ёдингизда 
бўлса керак, мен туғма сотувчи эмасдим, ишда эса ўргатиш 
дастури йўқ эди. Шунинг учун ҳаммасини амалда ўрганиш- 
га тўғри келди. Йигирма беш ёшимда мен Гонолулу меҳнат 
оламини акс эттирувчи журналга бошчилик қилдим. Менинг 
вазифам реклама майдонларини сотиш эди. Мен билан яна 
икки савдо агенти ишлашарди. Агар савдо бўлмаса, журнал 
ҳам йўқ эди. Ҳар бир сонни чиқаришимиз учун янада кўп 
реклама савдосини кучайтиришимизга тўғри келарди. Ҳар 
ой яшаш учун курашардик ва қанақадир бу ҳолатдан ғолиб 
бўлиб чиқардик. 
.
Роберт менга ўргатган бой отанинг биринчи дарсларидан 
бири қуйидагича эди: сармоядор бўлишда пул учун эмас, пул 
сен учун ишлаши керак.
- Охирги бор учрашганимизда сен ўша ерда ишлардинг. 
Кейин нима бўлди? - сўради Лесли.
31


Журналда икки йил ишлаганимдан сўнг ҳаммасини 
ўзгартиришга ахд қилдим. Менинг ўз режам бор эди: би- 
ринчидан, дунё рекламаси қайнаётган Нью-Йоркка бориш; 
иккинчидан, ишда карьеранинг юқори поғонасига чиқиш; 
учинчидан, Америка реклама саноати маркази Мэдисон-аве- 
нюдаги компаниянинг бошқарув амалдорларидан бўлиш. Ре- 
жам шундай эди ва шунга интилардим. Тўғриси, мен шундай 
деб ўйлардим.
Кейин аниқландики, бу катта хато экан. Карьера поғона- 
ларидан кўтарилиш учун бўйсуниш керак экан, биласизки, 
менга азалдан устимдан буйруқ қилишлари ёқмайди. Амал- 
Да бировларнинг кўрсатмаси ва қўлланмалари — менинг феъ- 
лимга тўғри келмайди. Олдин ҳам айтганимдек, мени бир 
жойнинг ўзидан айнан шу феълим учун ишдан бўшатишган.
Заҳирадаги режани қўллашга тўғри келди. Узга киши 
учун ишлай олмаслигимни тушунган ҳолда, ўзимга ечим то- 
пдим: “Мен ўзимга ўзим бошлиқ бўламан!”
Шу ерда бир нарса ўйлантириб қолди: мен ўз ишим- 
ни очиш масаласида ҳеч нарсани билмасдим. Танишларим 
ичида ўз бизнесини очганлари ҳам йўқ. Нимадан бошлаш 
керак? Қандай бизнес билан шуғулланиш зарур? Бу савол- 
ларга жавобни кимдан олишни тасаввуримга аранг сиғди- 
рардим. Аммо бир нарсани аниқ билардим: менга ўз ишим 
керак. Буни қандай қилиш — бу бошқа масала. Йигирмадан 
ўтганимда ҳаммасини ўша жойнинг ўзида ҳал қилиш учун 
Нью-Иоркка боришга қарор қилдим.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish