Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

Танлов сиз томонда
Балки келажакда сизга эр, оила, компания ёки ҳукумат 
ёрдам берар. Аммо мен сизнинг ўрнингизда бўлсам, бунга 
умид қилмаган бўлардим. Мен ўзим назорат қила олмайди- 
ган молиявий келажагимга бор-бурдимни тикмасдим.
Сиз ўзингиз учун ўзингиз ечим топишингиз керак, моли- 
явий мустақил бўлишни истайсизми-йўқми? Бу ақлан қи- 
линган танлов бўлиши лозим. Агар сиз кимгадир боғланиб 
қолишни хоҳласангиз, унда сиз ўзингизнинг моддий манфа- 
атдорлик жавобгарлигингизни ўшанга ўтказган бўласиз ва 
бу ечимингизнинг барча яхши ва ёмон томонларини ўзингиз 
бахам кўрасиз.
Агар молиявий мустақилликни танласангиз, оз муддатли 
қулайлик туфайли узоқ вақтга озодликка эришасиз. Бу йўл 
бошланишида қийин, кўпчилик ярим йўлдан ортга қайти- 
шади ҳам, аммо охиригача борсангиз, хизматларингиз учун 
катта мукофотга эга чиқасиз.
Мен ишонч билан айта оламанки, молиявий ҳаётини ўз 
назоратига олган ҳар қандай аёл муваффақиятга, албатта, 
эришади. Миллионлаб биз кабилар бу бахтга эришганмиз.
Бу китобда гап молиявий мустақиллик ҳақида кетяпти, 
чунки аёлнинг озодлиги дейилганда унинг молиявий озод- 
лиги назарда тутилади, деб ўйлайман.
18


БИРИНЧИ БОБ
ДУГОНАЛАР БИЛАН ТУШЛИК
Мен аввало аёлман!
Жаклин Кеннеди Онасис
Мен Нью-Йоркни севаман. Бу чиндан ҳам ягона, ўзи 
хос, жозибали шаҳар: сершовқин, фаолият қайнайди. 
Таймс-скверга етмасдан такси тўхтатдим. Атрофдаги ко- 
стюм-шим кийган одамлар одатдагидек қаергадир шоши- 
лишар, арзон соат, катмончалар ва ерёнғоқ сотувчилар ха- 
ридорларни ўзлари томон чорлашар, очиққан хизматчилар 
яқин атрофдаги ошхоналарга ошиқишарди.
Мен ҳам тушлик қилгани отландим.
- Қаёққа борамиз? - сўради таксичи.
- «Р1ага» меҳмонхонасига, - дедим.
Жуда ажойиб кун эди: майин шаббода эсарди, кўзни қа- 
маштирадиган кўм-кўк осмонда бирорта ҳам булут кўринмайди.
Йўл мен ўйлаганимдан-да оз вақтни олди. Меҳмонхона 
ёнига келиб, тўхтаган таксичига пулини бердим. Машина- 
дан тушар эканман, бироз хаяжонда эдим. Мана шу тушлик 
учун йироқ йўл босдим, Финиксдан Нью-Йорккача. Мени 
нима кутиб тургани ҳақида тасаввурга эга эмасдим, ростини 
айтсам, ким билан учрашишимни ҳам аниқ билмасдим. Бу 
тушлик мен учун байрам бўлади ёки хато. Аммо бир нарсани 
билардим, зерикарли бўлмаслиги аниқ эди.
Ҳаммаси икки ой олдин олган электрон почтамдан бо- 
шланди:
“Салом, қизлар!
Хуллас, ҳаммаси жойида! Биз эски дугоналар учрашув 
учун жой ва вақтпи белгиладик. 22 март куни Нью-Иор- 
кдаги «Р1ат.а» меҳмонхонасида куннинг ярмида учрашамиз! 
Гонолулудан Нью-Йоркка... Ҳа, замон ўзгаряпти. Сизнинг
19


ҳикояларингизни эшитишни жуда интиҳлик билан кутиб 
цоламан.
Ўпиб цолувчи Пэт ”.
Биз Пэт билан Гавай университетида бирга ўқиганмиз ва 
дугона бўлганмиз. У билан фалсафа маърузасида танишган- 
дим ва биргаликда квартирада ижарага тургандик. Биз йи- 
гирма йилдан бери кўришмагандик. Шунинг учун ҳам Пэт 
учрашувни ташкил қилишга қарор қилганди.
Биз олти қиз дўстлашгандик. Биргаликда Гонолулуда кўп 
унутилмас кунларни бошимиздан ўтказганмиз. Биз ёш ва эр- 
кин ҳолда Гавай оролларида яшардик. Бу ҳаётимиздаги энг 
яхши дамлар эди.
Пэт буни қандай қилди, билмадим-ку, аммо учрашувни 
уюштирди. Олти қиз бутун мамлакат бўйлаб тарқаб кетган 
бўлсак-да, у бизни қидириб топди. Кимдир турмушга чиқиб 
фамилиясини ўзгартирган, кимдир Гонолулудан кўчиб кет- 
ганлиги сабабли бу натижага у кўп куч сарфлагани аниқ. 
Аммо Пэт кичкина мўъжизани амалга ошириб, ҳаммамизни 
бир жойга тўплашга муваффақ бўлди.
Охирги марта ҳаммамиз йигирма йил олдин универси- 
тетни тугатганимизда тўплангандик. Ўшанда келажак учун 
олдимизга улкан режаларни қургандик. Ўқиш мобайнида 
биз бир-биримизнинг кўз ўнгимизда ўзгардик, катта бўлдик, 
шунинг учун улар билан учрашув мен учун ғоят ажиб эди, 
уларнинг ҳар бирининг ҳаётларига қизиқишим қаттиқ эди.
Меҳмонхона пиллапоясига қизил гилам тўшалганди. 
Швейцар эшикни очиб бергандан сўнг мен ичкарига кирга- 
нимда гўё вақт тўхтаб қолгандай бўлди. Мендан уч-тўрт қа- 
дам нарида Пэт ва Лесли туришарди. Пэт олдингидай жози- 
бали кўринишда эди ва у шляпасини ечганда соч турмагидан 
бирорта соч толаси ўрнидан силжимади ҳам. У доим бир хил 
услубда кўринарди: жиддий костюм, янги туфли ва шу туф- 
лига мос қўлқоп. У доим ўзига ярашиб турадиган кийимда 
юрарди. Бирор майда нарса ҳам эътиборидан четда қолма- 
ган. У доим шундай бўлган.
20


Пэт ҳамма нарсанинг ўз вақтида ва ўрни-ўрнида бўлиши- 
ни яхши кўрарди. Шунинг учун ҳам у меҳмонхонага бир соат 
олдин келиб, унинг буюртмаси айтганидек бўлдими-йўқми, 
кўздан кечириб чиққанди.
Унинг ёнида Лесли турарди. Ташқи кўринишидан мисо- 
ли судья, лекин у айни пайтгача санъат билан шуғулланади. 
Унинг эгнида очиқ рангдаги кўйлак, кенг юпка, жилет, шарф, 
каттагина пальто - Пэтнинг кийиниш услубининг умуман 
тескариси эди. Лесли гўё тасодифий шаббода билан учиб ке- 
либ, деразага урилгандай турарди. Елкасида қаппайган сум- 
ка, унинг ичидан, албатта, ҳамма нарсани топиш мумкин эди. 
Мусаввирлардан нимани қачон кутишни билмайсан киши. У 
кўринишдан енгил табиатга ўхшаса-да, аслида истеъдодли 
ва ақлли аёл эди. Агар у ўн тўққизинчи асрда қурилган бино- 
ни чизмоқчи бўлса, олдин унинг тарихини, ўша даврдаги му- 
саввирларнинг услубларини ўрганиб чиқарди. У чин дилдан 
санъатни севарди ва ўзи санъатнинг тирик тимсоли ҳам эди.
Биз қучоқ очиб кўришдик ва шу оннинг ўзида бир-би- 
римизни саволларга кўмиб ташладик. Йигирма дақиқа бир 
зумда ўтиб кетди, агар Женис халлослаб кириб келмагани- 
да, билмадим, яна қанча турардик?! У мамлакатнинг қара- 
ма-қарши томонидан етиб келганди. У жойида бир тўхтаб 
олиб, нафасини бироз ростлаб, бошдан-оёқ бизга разм сол- 
ди-да, баланд овозда гапира кетди:
- Сизларни кўрганимдан жуда ҳам хурсандман! Наҳотки, 
ҳаммамиз Нью-Йоркдамиз. Бугунги кун қанчалар ажойиб, 
тўгрими?! Бу ерга етиб келгунимча йўл бир асрга татиб кет- 
ди-я!
У бу сўзларни бир нафасда гапириб ташлади. Мен, Пэт 
ва Лесли унга қараб жимгина турардик. Ҳа, баъзи нарсалар 
ва баъзи одамлар ҳеч қачон ўзгармайди. Женисни қандай та- 
ниган бўлсак, ўшандайлигича қолибди. У доим ўнта ишни 
бир вақтнинг ўзида қиларди. У жуда тез гапирар, тез юрар ва 
серғайрат аёл эди. У қаерда пайдо бўлса, ўша ерда шовқин 
ва ғала-ғовур бошланарди. Биз эндигина Пэт тайёрлаган жой 
томон юрган ҳам эдик, Пэтнинг телефони жиринглаб қолди.
21


- Афсус, - деди у телефонини қулоғига тутган ҳолда, - сен 
оқшомгача ишлар экансан-да, майли, сенга ҳаммасини кей- 
ин айтиб бераман, учрашгунча, - деб бизга юзланди. - Трейси 
кела олмас экан. Бир ойдан бери тайёрлаётган лойиҳасини 
топшириши керак эди. У ҳаммаси тайёр, деб ўйлаган экан, 
аммо бошлиғига кўрсатса, бир-икки ўзгартиришлар кирити- 
ши кераклигини айтибди, мен сизларга айтсам, Трейси ишда 
кўтарилиш учун жуда кўп меҳнат қилди, афсуски, ишдаги 
кўтарилиш баъзан шахсий ҳаётдан устун келади, у учрашув- 
га кела олмаганидан жуда афсусдалигини айтди, - деб бизга 
ҳисоб берди Пэт.
- У қаерда яшайди? - сўради Лесли.
- Чикагода. Мобил телефонлари билан шуғулланувчи кат- 
та компанияда ишлайди, - жавоб берди Пэт.
Меҳмонхона ходими столга тузалган дастурхонга бизни 
кузатиб қўйди. Пэт ўзи учун қулай бурчакка ўтирди. Гавай- 
йани эслаб туришимиз учун шоколадга қорилган австралия 
ёнғоқларини ҳам тарелкаларда ҳар биримизнинг олдимиз- 
га қўйдирганди. Яна бир сюрприз эса — йигирма йил олдин 
охирги марта Гонолулуда ҳаммамиз биргаликда тушган су- 
ратимизни рамкага солиб қуйиб қўйганди. Бизни унутилмас 
тушлик кутаётганди.
Суратларга қараб биз баробарига ҳеч қайсимизнинг 
ташқи кўринишимиз ўзгармаганини тасдиқлаб қўйдик.
- Айтгандай, Марта қани, у келадими? - сўрадим мен.
- У келмоқчи эди, кутилмаганда унинг онаси бетоб бўлиб 
ётиб қолибди. Марта онасини уч кунга ёлғиз қолдиришни 
истамади. Унинг отаси ўлган, энди онасига қараш Марта- 
нинг зиммасида. У сизларга қизғин салом айтишимни сўра- 
ди, - деди Пэт.
- Нима ҳам қилардик, олти кишидан тўрт киши, бу ҳам 
ёмон эмас, - деб қўшиб қўйди Женис.
Кейин эса узоқ ва хотиржам бўладиган суҳбатга тайёргар- 
ликни бошладик.
22


ИККИНЧИ БОБ

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish