Ижтимоий-сиёсий газета 020 йил 25 январдан чиқа бошлаган №190 (190), 2020 йил октябрь, сешанба



Download 2,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/32
Sana22.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#97835
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
1-6 Янги Ўзбекистон

Бошланиши 1-бетда


Ватан ва халққа 
бўлган муҳаббат 
туйғусининг бошқа 
бирорта ҳам ижодкорни 
такрорламайдиган тарзда 
ифодаланиши Абдулла 
Орипов шеъриятининг 
асосини, асл моҳиятини 
ташкил этади, дейилса, 
асло муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон Қаҳрамони, 
Ўзбекистон халқ шоири, 
давлатимиз мадҳияси 
муаллифи Абдулла Орипов 
ижодини ёшлар орасида 
кенг ўрганиш ва оммавий 
тарғиб қилиш Тошкент 
ирригация ва қишлоқ 
хўжалигини механизациялаш 
муҳандислари институти 
жамоасига ғурур ва ифтихор 
бағишлайди. 


Адиблар хиёбонидаги ўйлар
Истиқлол йилларида халқимиз босиб ўтган 
йўлга назар ташлар эканмиз, кўз олдимизга 
дарров Ватан ва юрт тупроғини муқаддас деб 
билган, халқ ва миллатини юксак даражада та-
раннум этган, қадрлаган ва улуғлаган Абдулла 
Орипов, Озод Шарафиддинов, Эркин Воҳидов, 
Саид Аҳмад каби сиймолар гавдаланади.
Президентимиз ташаббуси билан ёшлари-
мизнинг маданий-маърифий савиясини юк-
салтиришга хизмат қиладиган, нафақат юрти-
миз, балки жаҳоннинг турли мамлакатларидан 
меҳмонлар ва сайёҳлар ташриф буюрадиган, 
маънавий ҳаётимизда ўчмас из қолдирган атоқ-
ли сўз санъаткорларининг тарихий хотирасини 
абадийлаштириш мақсадида ташкил этилган 
ҳар томонлама гўзал ва бетакрор Адиблар хиё-
бони буюк шоиру ёзувчилар хотирасига юксак 
эҳтиром, қолаверса, уларнинг ижодий мероси 
ва илм чашмаларини авлоддан-авлодга етка-
зишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Улуғ адиблар ижодини ўрганиш ва тарғиб 
этиш ишининг муайян олий таълим муассаса-
ларига юклатилиши замирида ҳам теран маъ-
но бор. Чунки халқимиз адабиётни ва унинг 
Ўктам УМУРЗОҚОВ,
Республика олий таълим 
кенгаши раиси, 
Тошкент ирригация ва қишлоқ 
хўжалигини механизациялаш 
муҳандислари институти 
ректори
яратувчиларини улуғлайди, эҳтиром кўрсата-
ди. Бу эса ана шундай соҳа намояндаларига, 
уларнинг ҳаққоний сўзи, чуқур маъноли асар-
ларига ишонч, ҳурмат-эътибор ҳукумат дара-
жасига кўтарилганини яққол кўрсатиб турибди.
Ў з б е к и с т о н Қ а ҳ р а м о н и , Ўзбекистон 
халқ шоири, давлатимиз мадҳия-
си муаллифи Абдулла Орипов 
ижодини ёшлар орасида кенг ўр-
ганиш ва оммавий тарғиб қилиш 
Тошкент ирригация ва қишлоқ 
хўжалигини механизациялаш му-
ҳандислари институти жамоасига 
ғурур ва ифтихор бағишлайди. 
Шоир мустақиллик йилларида 
адабиётнинг турли жанрларида 
сермаҳсул ижод қилди. Шу даврда 
тарихий адолатнинг тикланиши, 
ўтмишда яшаган саркарда ва ал-
ломалар хотирасининг эъзозла-
ниши Абдулла Ориповни “Соҳиб-
қирон” шеърий драмасини ёзишга 
илҳомлантирди. 
Халқ шоири бу асарида қарийб 
уч аср давомида ҳукм сурган қуд-
ратли темурийлар салтанатининг 
асосчиси ва XV аср Шарқ Уйғо-
ниш даврининг бошланишига иж-
тимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий шароит 
яратган Амир Темур образини ёрқин гавдалан-
тириб берди. Мазкур асар республиканинг бар-
ча йирик театрлари ва қардош мамлакатлар 
саҳналарида катта муваффақият билан намо-
йиш этилди. 
Абдулла Орипов жаҳон адабиёти дурдона 
асарларини ўзбек китобхонларига етказишда 
ҳам самарали меҳнат қилди. Ўз навбатида, 
унинг асарлари ҳам рус, инглиз, болгар, турк, 
украин, туркман, озарбайжон каби кўплаб хори-
жий тилларга таржима қилинган. Абдулла Ори-
пов Калифорния (АҚШ) Фан, таълим, саноат ва 
санъат халқаро академиясининг ҳақиқий аъзо-
си, Сока университети (Япония) профессори, 
Ўзбекистон миллий энциклопедияси таҳрир 
ҳайъати аъзоси эди.
Абдулла Орипов қизғин ижод 
билан шуғулланаётган кезлари 
институтимизга тез-тез ташриф 
буюрган. Улуғ шоир билан ўтка-
зилган ҳар бир ижодий учрашув 
профессор-ўқитувчиларимиз ва 
талаба ёшларимиз учун чина-
кам байрамга айланиб кетар эди. 
Болалик пайтларида катта ҳаёт 
тажрибасига эга сувчи-ирригатор 
шоирнинг шеърларига баҳо бе-
риб, ўзи бевосита кўрган ва кўн-
гилдан ҳис этган ҳақиқатларни 
ёзиш ҳақида қимматли ўгитлар 
берганини бот-бот эслаганлари 
ҳануз ёдимизда.
Институтимизда Абдулла Ори-
пов ижодини кенг тарғиб қилиш 
мақсадида “йўл харитаси” ишлаб 
чиқилиб, шоир ҳаёти ва ижод йўлига бағиш-
ланган кўплаб маънавий-маърифий, бадиий ва 
ижодий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Адиб-
лар хиёбонида буюк ва суюк адибимиз Абдулла 
Ориповнинг размий сиймоси қошида режа асо-
сида факультетлар, бўлимлар томонидан шоир-
ни ёд этиш мақсадида эл таниган ижодкорлар, 
адибнинг замондошлари, институтимиз профес-
сор-ўқитувчилари ҳамда адабиёт ва шеъриятга 
ихлосманд ёшлар иштирокида 20 га яқин маъна-
вий-маърифий тадбир ўтказилди. 
Бугун мамлакатимиз ва халқимиз синовли 
даврни бошдан кечирмоқда. Шунга қарамай, ёш 
авлодга таълим-тарбия бериш тўхтаб қолгани 
йўқ. Бунинг исботи сифатида институтимизда 
Абдулла Орипов ижодини кенг тарғиб қилиш-
да 15 га яқин масофавий тадбир ўтказилди. Бу 
каби ишлар янги ўқув йилида ҳам давом этти-
рилмоқда.
Шунингдек, Абдулла Орипов ижодига ба-
ғишланган abdullaoripov.tiiame.uz cайти ишга 
туширилди. Ҳозирги кунда 3 тилда (ўзбек, рус, 
инглиз) сайт саҳифалари адиб ижоди намуна-
лари билан тўлдирилмоқда. Ўйлайманки, маз-
кур сайт талаба ёшлар маънавий қиёфасини 
юксалтиришда муҳим ўрин тутади.
Бугунги замонавий ахборот-коммуника-
ция технологиялари асрида инсон дунёқара-
шининг шаклланишида ижтимоий тармоқлар-
нинг ўрни ва аҳамияти катта эканини ҳисобга 
олиб, шоир ижодини янада оммалаштириш 
ва тарғибот ишларини кучайтириш мақсади-
да телеграм ижтимоий тармоғида https://t.me/
tiiame_abdulla_oripov канали ташкил этилди. 
Мазкур каналда институтимиз талабалари 
шоир ижодини мунтазам тарғиб этмоқда.
Қолаверса, Абдулла Ориповнинг оила
аъзолари ва институтимиз ўртасида яқин алоқа 
ўрнатилган, профессор-ўқитувчи ва ходимлар 
ижодкор уйига ташриф буюриб, адиб олами би-
лан яқиндан танишди. Шоирнинг эълон қилин-
маган ижод намуналарини китоб шаклида чоп 
этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Келгуси йил Абдулла Орипов таваллудининг 
80 йиллигини кенг нишонлаш ва шу муносабат 
билан республика миқёсида конференция ўтка-
зиш, шоир ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида 
ҳужжатли фильм ишлашга тайёргарлик кўрил-
моқда. Биз ташкил этаётган “Абдулла Орипов 
издошлари” тўгараги, Қарши шаҳридаги Абдул-
ла Орипов номидаги ижод мактаби билан ҳам-
корликда амалга оширилган тадбирлар ёшлар 
қалбида адабиётга муҳаббат, ватанпарварлик ва 
халқпарварлик туйғуларини кучайти-
ришига ишонамиз. Яқинда Абдулла 
Орипов ижодига бағишлаб ўтказил-
ган онлайн форумда атоқли ижодкор-
лар ва адабиётшунос олимлар, улуғ 
шоирнинг яқин дўстлари, рафиқаси 
ва фарзандлари иштирок этди. 
“Тафаккур томчилари” рукнида 
улуғ шоир ижодиёти, унинг серқир-
ра фаолияти, адабий-эстетик ва 
ижтимоий-фалсафий қарашларини 
ёритиш ҳамда таҳлил этишга қара-
тилган кўрсатувлар тайёрланмоқда. 
Оммавий ахборот воситаларида 
ҳам Абдулла Орипов ижодига ба-
ғишланган 20 га яқин туркум чиқиш-
лар амалга оширилди. Ижодкорнинг 
яқин дўстлари, шогирдлари, оила 
аъзолари суҳбатларидан талаба-
ларимизни баҳраманд қилиш учун “Интервью 
бурчаги” видеодастурини ҳам ташкил этдик. 
Абдулла Орипов шеъриятидан таъсирланган 
талабаларимизнинг ижод намуналаридан ту-
зилган “Илҳом булоқлари” тўпламини алоҳида 
китоб ҳолида чоп эттирдик. Буларнинг барчаси 
улуғ шоир ҳаёти ва ижодини атрофлича ўрга-
ниш ва тарғиб-ташвиқ қилиш борасидаги даст-
лабки қадамларимиздир. Бу борадаги ишлари-
мизни изчил давом эттирамиз. 
Шу билан бирга, шоир ҳаёти ва ижодига ба-
ғишланган музей ташкил қилиш, ижодкор адабий 
меросини ўрганишга бағишланган онлайн-веби-
нарлар ўтказиш, адиб туғилиб ўсган Қашқадарё 
вилоятининг Косон туманига талабалар саёҳати-
ни уюштиришни ҳам режалаштирганмиз.
Абдулла Орипов — ўзбек шеъриятида мак-
таб яратган ижодкор. Замонамизнинг машҳур 
шоиру адибларининг, жумладан, Ўзбекистон 
халқ шоирлари Муҳаммад Юсуф, Усмон Азим, 
Маҳмуд Тоир, бугунги кунда Ёзувчилар уюшма-
сига раҳбарлик қилаётган Сирожиддин Саййид, 
атоқли шоирларимиз Азим Суюн, Саъдулла 
Ҳаким ва Эшқобил Шукурнинг чинакам шеър 
қандай ёзилишини, ижодий маҳорат сирлари-
ни Абдулла Ориповнинг бетакрор асарларидан 
ўргангани ҳақидаги эътирофлари ва хотирала-
ри бунинг ёрқин исботидир. Ижодкорларнинг 
бугунги навқирон авлодлари ҳам улуғ шоир 
издошлари эканидан ифтихор қилиш бароба-
рида унинг бой ижодий тажрибасидан сабоқ 
олаётгани Абдулла Орипов яратган шеърият 
мактабининг миқёси нечоғлиқ катта экани исбо-
тидир. Абдулла Орипов ижодини талаба ёшлар 
орасида кенг тарғиб этиш, шубҳасиз, яна кўп-
лаб истеъдодли шоиру адибларнинг етишиб 
чиқишига, охир-оқибатда адабиётимизнинг, 
маънавиятимизнинг юксак тараққийсига 
хизмат қилади. 
Ватан ва халққа бўлган муҳаббат туйғуси-
нинг бошқа бирорта ҳам ижодкорни такрор-
ламайдиган тарзда ифодаланиши Абдулла 
Орипов шеъриятининг асосини, асл моҳия-
тини ташкил этади, дейилса, асло муболаға 
бўлмайди. Ижодининг дастлабки кезларидаёқ 
шоирнинг “Мен нечун севаман Ўзбекистон-

Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish