бўлиб, уларнинг ичида она тилимиз ўзининг
муносиб ўрнини эгаллаб тургани қалбларимизни фахрга
тўлдириши табиий.
Нигора ШАРИПОВА,
Олий аттестация комиссияси
раисининг маслаҳатчиси
етказилишини таъминлаб бера
оламиз.
“Она тилида фикрлашга, тоза га-
пиришга, нутқингизни ҳар хил ёт ун-
сурлардан сақлашга ҳаракат қилинг.
Қаерда ва ким бўлмасин, она тили
камситилишига йўл қўймасин. Тил
мавсумий либос эмаски, об-ҳаво-
нинг ўзгаришига қараб алмаштирил-
са, онаизор, Ватан, миллат — ҳар
бири биттадан, она тили ҳам битта.
Агар ўз халқингиз орасида гунгалак-
соқов ва ёт бўлишни истамасангиз,
она тилини пухта ўрганинг. Бошин-
гизга кўтаринг. Киши бошқа тилда
билимли бўла олади, аммо фақат
ўз тилида бекаму кўст бўлиши мум-
кин”, деб ёзган эди устоз олим Ғай-
булла Саломов.
Таъкидлаш жоизки, илмий-тех-
ник, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-
мафкуравий ўзгариш ва юксалиш-
лар, дунёвий ҳамкорлик ва алоқалар
бевосита тилга ҳам ўз таъсирини
ўтказади: адабий тил луғат таркиби-
да, маъно қатламларида эскириш,
янгиланиш жараёнлари кечади,
ҳаттоки тилнинг грамматик табиа-
тида ҳам ўзгаришлар содир бўла-
ди. Айтмоқчимизки, тил вақт ўтиши
билан тарих зарварақларида белги-
лаб берилган қонуниятлар асосида
ўзгариб, ривожланиб бориш хусу-
сиятига эга. Шунга қарамай, давлат
тилининг амал қилиши билан боғлиқ
муаммоларни аниқлаш ва бартараф
этиш учун ваколатли органнинг за-
рурати сезилиб турарди.
Шуниси қувонарлики, Ўзбекистон
Президентининг 2019 йил 21 ок-
тябрдаги фармонига биноан, давлат
органлари ва ташкилотлари, жум-
ладан, маҳаллий ижро этувчи ҳоки-
мият органларининг давлат тилини
ривожлантириш, давлат тили тўғ-
рисидаги қонун ҳужжатларига риоя
этилиши устидан давлат назоратини
ташкил қилиш бўйича фаолиятини
мувофиқлаштириш мақсадида Ва-
зирлар Маҳкамаси тизимида Давлат
тилини ривожлантириш департа-
менти ташкил этилди ва бугунги кун-
да самарали фаолият юритмоқда.
Янгиланаётган Ўзбекистоннинг
бугунги босқичи — миллий юксалиш
даврида Алишер Навоий номида-
ги Тошкент давлат ўзбек тили ва
адабиёти университетининг ташкил
этилгани ҳам тилимизнинг тарихий
илдизларини чуқур ўрганиш, она ти-
лимизнинг нуфузини янада ошириш,
уни илмий асосда ҳар томонлама
ривожлантириш ва қўлланиш доира-
сини кенгайтириш, филолог кадрлар
тайёрлаш борасидаги ишларни янги
поғонага кўтарди.
Хуллас, тил жамиятнинг асосий
таянчи, инсоний мулоқот-муноса-
батларнинг бирламчи воситаси,
миллат руҳи ва давлатчилик тақди-
ридир. Ҳар бир халқ ва миллат, дав-
лат ва жамиятнинг ўтмиши, бугуни
ва келажагини, унинг мавжудлигини
биргина омил — она тили билдириб
туради. Тил мулоқот зарурати ту-
файли яралган, бу жараёнда инсо-
ният яратган барча янгиликларни,
тафаккур меваларини англатиб, ав-
лоддан-авлодга етказиб, авайлаб-
асраб келади.
Шундай экан, тилимизни эъзоз-
лаш, унинг давлат тили сифатидаги
мақоми, жамиятдаги мавқеини юк-
салтириш, ёш авлодни она тилига
ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша
долзарб маънавий бурчимиз бўлиб
қолади. Ўзбек тилининг халқаро
миқ ёсдаги обрў-эътиборини юксал-
тириш, уни миллий ва умумбашарий
тушунчалар асосида тараққий этган
тиллар сафига қўшиш ҳар биримиз-
дан миллий тилга чуқур ҳурмат би-
лан ёндашишни талаб этади. Зеро,
тил бор экан, миллат барҳаётдир.
Ҳа
ки
м ЙЎ
Л
Д
О
ШЕВ о
лг
ан
с
ура
т.
Do'stlaringiz bilan baham: |