187
эга талаба(лар) эса «врач» ва «ассистент» фаолиятини назорат қилади ва
зарур бўлса тузатиш киритади.
Саҳналаштирилган ўйинни ўтказиш тартиби:
Даволаш факультети 5 курс талабалари иштирокида «Болдир
суякларининг (очик) синиши клиникаси, диагностикаси,даволаш усуллари»
мавзуси саҳналаштирилган ролли ўйинлар мисолида ўтказамиз.
Ролли ўйин принципи мисолида қатнашчиларнинг кўриш, эслаб қолиш,
амалда идрок этган холда бажариш кўникмаларини оширишга асосланган
саҳналаштирилган ҳар бир ролли ўйин
вазиятни динамик усишини
имитацион моделлаштирилган принцип асосида ѐритилади. Мазкур вазиятда
ўйин мохияти врач травматологнинг беморни кабул қилиш, ташхислаш ва
даволаш муолажаларини тавсия этиш кўникмаларини эгаллашга асосланган.
Шу билан бирга ўйин жараѐнида бир неча қатнашувчилар (врач-травматолог,
врач-рентгенолог, врач-лабарант, боғлов ҳамшираси)нинг узаро касбий
муносабатлари (мулоқотлари) асосида ижодий мухит яратиб таълим
олувчиларга келажакда касбий фаолиятлари учун зарур кўникмаларга эга
булишларига замин яратиш.
Моделлаштирлган ролли ўйинлар
талабалардан шикастланишлар
механизмига кўра ташхислаш, қўшимча текшириш усулларидан самарали
фойдаланган ҳолда ҳатто беморни жалб қилган ҳолда аниқ ташхислаш
кўникмаларига эга бўлиши учун мухим аҳамиятга эга.
1.
Ўқитувчи машғулотга булиб танланган мавзу маълумотлари
билан талабаларни таништиради ҳамда ўйиндаги мақсад ва топшириқларни
қандай бажариш тўғрисида йўриқнома беради;
2.
Роллар тақсимланади: материаллар тахлил қилинади.
Тегишли
махсус адабиѐтлар ўрганилади ва ролларни бажаришга таѐргарлик кўрилади;
3.
Ўйинни ўтказиш жараѐни;
1.
Қатнашувчилар томонидан ролларни бажарилиши;
2.
Муолажалар амалиѐтини бажарилишини назорат қилиш;
3.
Қатнашувчилар томонидан ўйин натижасини тахлил қилиниши;
4.
Ўқитувчининг якунловчи хулосаси.
Ўйинга қуйилган мақсадга эришилганлиги ва унинг самарадорлигини
тахлили. Бунда ўйин жараѐнида кўрсатилган муаммолар ҳаѐтда учраши ва
мос келиши: Қатнашувчиларнинг ўйин жараѐнида ўзларини тутишлари;
Ҳудди ўйиндагидек холат реал ҳаѐтда ҳам юз беришини аниклаш. Ўйинни
ҳаѐтий, фойдали бўлиш учун қандай таклиф ва ўзгартиришлар киритиш
лозим ва х.к.
Ўйиндан олдин таѐрланган «карточка»лар қатнашувчиларга берилади.
Ҳар бир қатнашувчи ўз вазифасини (ролини) қандай
бажариш лозимлиги
туғрисида тайѐрлананади. «Пациент» карточкасида ташхис, кузатилиши
лозим булган асорат ҳолати, синган оѐқнинг ҳолати, кўрик жараѐнида
тутиши, пайпаслаб кўрилганда ѐки актив, пассив ҳаракат пайтида ўзини
қандай тутуши, «оғриқ»қа реакцияси ва х.к ѐритилган. Шу билан бирга синиқ
соҳасини рентген тасвири илова қилинади.
188
Ўйин жараѐнида «бемор» талаба ўзига хос шикоят билдиради. Оғриқ
ҳарактери ва соҳасини маълум қилади. Ўзини худди бемордек тутиб қилиник
аломатларни таъкидлайди.
Врачнинг вазифаси шикастланган бемордаги клиник аломатлар асосида
ташхис қуйиб, рентген тасвир билан ташхисни асослайди. Мазкур жараѐнда
кузатувчи «врач»нинг беморни текшириш жараѐнидаги ҳаракатини, этика ва
деонтология тартиб-қоидаларига канчалик эътибор берганлигига аҳамият
беради.
Талаба-«врач» бемо ршикоятини эшитгач клиник аломатларнинг намоѐн
булишини ўрганиб оғриқни бартараф этиш учун оғриқсизлантирувчи
муолажалар амалиѐтини таъкидлаб иммобилизация муолажасини бажаради.
Рентген текширув ва лабаратория хулосалари олинган якуний ташхис
қуйилади. Булим бошлиғи ассистент билан маслахатлашиб оддий синиш
булса стационарга ѐтқизиш – манжетли ѐки скелет тортмасига (таѐрлаш),
яъни комплекс даволаш режаси тузилади.
Врач-рентгенолог бемор рентген тасвирига хулоса ѐзади. Суякда синиқ
булакларини жойлашиш ҳарактери ва остеопороз
мавжудлиги ва унга
эътибор бериш лозимлигини таъкидлайди. Бўлим бошлиғи врачнинг
фаолиятини назорат қилиб унинг этика, деонтология, асептика, антисептика,
даволаш муолажаларини танлаш ва қуллаш фаолиятини белгилайди.
Эксперт- талаба барча қатнашчилар фаолиятини бахолаб уларнинг бахолар
картасига бахо қуяди.
Ўқитувчи ўйин қатнашчиларини фаолиятини тахлил қилиб бахолаб
хулоса қилади.
Ўқитувчи ролларни бажарган талабалар фаолятидаги ютуқ ва
камчиликларни таъкидлаб барча талабаларни ўйинни ҳаѐтий булишлиги учун
нималарга эътибор бериш туғрисида мунозарага чақиради ҳамда уларнинг
касбий махоратига тиббий кўникмаларни қандай узлаштирганликлари
туғрисида якуний хулоса беради.
Амалий кўникмалар саҳналаштирилган ролли ўйинлар кўринишида
бажарилиши амалий машғулотни реал ҳаѐтга яқинлаштириб уни қизиқарли
ўтишига имконият беради. Талабаларнинг мазкур фанга қизиқишини
оширади.
Шундай қилиб саҳналаштирилган ролли ўйинлар
талабаларга объектив
бахо қуйишга имконият беради. Уларнинг мустақил фаолият кўрсатишда
амалий кўникмаларини яхшилайди. Касбий маҳоратларини ошишига ѐрдам
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: