116
Ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия
бериш оид тушунчаларни
шакллантириш орқали ҳар бир бўлажак фуқарода бу муаммолар ечимининг
ечимининг асосий йўналишлари қуйидагилар деб ҳисоблайдилар:
1.Ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб,
оила ва
маҳалланинг ҳамкорлиги технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва хўжалик тармоқларида заҳарли кимѐвий
моддаларни қўллаш устидан ҳуқуқий жиҳатдан назорат ўрнатиш. Ер, ҳаво ва
сув муҳитини инсон ҳаѐти учун зарарли бўлган кимѐвий
моддалар билан
ифлослантиришни тўхтатиш;
2. Ўқувчиларга экологик-ҳуқуқий тарбияберишда мактаб, оила ва
маҳалланинг
ҳамкорлиги
тушунчаларни
шакллантиришда
табиий
захираларнинг ҳамма турларидан оқилона, тежаб-тергаб, эҳтиѐткорлик билан
фойдаланиш ўргатиш;
3. Дарѐлар оқимини тартибга солиш ҳамда сувларни бир ҳавзадан
иккинчисига ташлаш ѐки ернинг намини қочириш, сув чиқариш тадбирларини
амалга оширишда, йўллар қуришда экологик-ҳуқуқий тарбияга амал қилиш;
4. Шаҳарсозлик ва туманларни режалаштиришда илмий асосланган,
ҳозирги замон урбанизациясининг (жамият ҳаѐтида шаҳарлар ролининг
ошиши) барча салбий оқибатларини бартараф
этадиган тизмни жорий этиш,
шаҳарларда ва бошқа аҳоли пунктларида яшаш учун қулай шарт-шароит
яратишда экологик-ҳуқуқий тарбияга риоя этиш;
5. Экологик кулфатлар вақт ва чегара билмаслигини назарда тутган ҳолда,
жаҳон жамоатчилиги эътиборини экологик-ҳуқуқий тарбияга, минтақанинг
экологик муаммоларига қаратиш лозим. Ана шу муаммоларни ҳал қилиш, бутун
инсониятнинг, жумладан, ўқувчиларнинг ҳам биринчи даражали вазифасидир.
Табиат бойликлари-ер, сув, ҳаво ниҳоятда
ифлосланган, ўсимлик ва
ҳайвонот оламининг айрим турлари йўқолиб кетиш хавфи остида қолган бир
шароитда, табиат, унинг захираларидан оқилона
фойдаланиш, атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш экологик-ҳуқуқий тарбиянингасосий масаласидир.
Экологик барқарорлигини таъминлаш, сақлаш, табиий бойликлардан
оқилона фойдаланиш, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлашда
Конституциямизнинг аҳамияти беқиѐс. Унда ўқувчилар, жамият ва давлатнинг
ижтимоий-иқтисодий,
сиѐсий-ҳуқуқий,
маданий-маърифий
соҳалардаги
вазифалари мустаҳкамланган бўлиб, булар ўз навбатида экологик ҳуқуқий
механизмни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ўқувчиларда экологик-ҳуқуқий тарбия беришда мактаб, оила ва
маҳалланинг ҳамкорлиги тушунчаларни шакллантириш орқали бўлажак
мутахассислар юксак даражадаги умумий экологик маданият ва касб
маҳоратини эгаллаган, миллий ва умуминсоний қадриятларни ўзлаштирган,
ўзбек халқининг табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ миллий анъаналарига
таянадиган бўлишса, табиатга ва унинг захираларига салбий таъсир этишмайди
ва экологик ҳодисалардан эҳтиѐт бўлишади. Шу сабабдан ҳам бўлажак ѐш-
мутахассислар ўз касбий фаолияти бўйича чуқур билим, юқори экологик
маданиятга эга бўлишлари зарур. Бу таълим-тарбия жараѐнида
амалга
ошириладиган муҳим педагогик жараѐн.