Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. Мирзиѐев Ш.М.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиѐев Олий Мажлис палаталари, сиѐсий партиялар ҳамда Ўзбекистон 
Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги 
маърузаси.//Халқ сўзи,2017 йил 13 июль 
2. Мирзиѐев Ш.М.Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 
2017-2021 
йилларда 
―Ўзбекистон 
Республикасини 
янада 
ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича ―Ҳаракатлар 
стратегияси‖ –Т.: Ўзбекистон,2017 й. 
3. Каримов И.А. ―Истиқлол ва маънавият‖.Т.: Ўзбекистон,1994 йил, 9-
бет
4. Каримов И. А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка 
таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари.-Т.: 
Ўзбекистон , 1997, -110-133 б. 
5. 
Каримов 
И.А. 
Буюк 
келажак 
сари.- 
Тошкент.: 
Ўзбекистон,1998,127-б. 
6. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-
миллат қилишга хизмат этсин.-Т.: Ўзбекистон, 1998.17-бет. 
 
ТАЪЛИМ ВА КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ МУАММОСИ
 
Ҳақбердиева Н. 
ТерДУ ўқитувчиси 
Жахон тараққиѐти билан ҳамнафас ривожланаѐтган жамиятимиз хар бир 
кишидан жамиятнинг етук ва фаол аъзоси сифатида шаклланишини талаб 
этмоқдаки, бу асосий масъулиятни таълим-тарбия жарѐни субъектлари, оила, 
боғча, мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар таълими ҳамда олий ўқув 
юртлари, шунингдек маҳалла фаоллари зиммасига юкламоқда.
Психологларнинг эътироф этишларига кўра, киши табиатан фаол 
мавжудотдир. У маълум фаолиятда бўлмасдан яшай олмайди.
Ҳар бир 
кишининг фаоллиги ундаги мавжуд эҳтиѐжларнинг қондирилишига қаратилган 
бўлади. Англаб бўлмайдиган ва англаб бўладиган табиий ѐки, маданий, ѐки 
маънавий, шахсий ѐки ижтимоий-шахсий эҳтиѐжлар шахсда ҳар турли 
фаолликни туғдиради.
Маълумки, шахс фаолияти жараѐнида муайян ижтимоий мақсадларга 
эришади, фаолияти туфайли эришган ютуғи унинг учун аҳамиятли бўлиб, 
кейинги фаолиятини ташкил этишда туртки вазифасини ўтайди. Албатта, 
шахснинг фаолиятда эришилаѐтган муваффақиятини таъминловчи бир қатор 
субъектив ва объектив омиллар мавжуд. Субъектив омиллар шахснинг 
индивидуал хусусиятлари, тиришқоқлиги, тайѐргарлиги, йўналганлиги 
кабилардан иборатдир. Объектив омилларга эса муҳит (оила, боғча, мактаб ва 
хоказолар), фаолиятнинг ташкил этилиши, ахборотлар ва назоратнинг 
мавжудлиги кабилар киради.


118 
Психолог В.М.Каримова шахс фаолиятига қуйидагича таъриф беради: - 
―Фаолият – инсон онги ва тафаккури билан бошқариладиган, ундаги турли-
туман эҳтиѐжлардан келиб чиқадиган ҳамда ташқи оламни ва ўз-ўзини 
ўзгартириш ва такомиллаштиришга қаратилган ўзига хос фаоллик 
шаклидир.‖(1) Ушбу таърифдан кўринадики, фаолият тушунчаси ўз таркибига 
шахснинг у ѐки бу даражадаги фаоллик кўрсата олишини қамраб олади. Демак, 
жамиятнинг фаол аъзоси сифатида шаклланиш учун шахс албатта, муайян 
фаолиятда ўзини кўрсатиши, яъни кўзлаган мақсадларига эришиш учун фаол 
ҳаракатланиши муҳим хисобланади. Айниқса, келажакда муайян касбий 
фаолиятга тайѐрланаѐтган шахс таълим фаолияти жараѐнида касбий зарур 
сифатларни эгаллаб бориши, жамият талаби даражасидаги етук ва 
рақобатбардош кадр бўлиб етишишида алоҳида аҳамият касб этади. 
Албатта касбий тайѐргарлик жараѐни олий таълим муассасаси талабаси 
бўлган даврдан бошлаб фаоллашади ва бу жараѐнда талабанинг шахсий 
фаоллиги биринчи ўринга чиқади. Бизнинг фикримизча талаба шахсининг 
фаоллиги педагогик ва психологик жихатдан унинг - фаол жисмоний 
ҳаракатларида; 
дарсда 
фаол 
иштирок 
этишида: 
ижодий 
фаоллик 
кўрсатишларида; ташаббускорлигида; жамоат ишларини бажаришда; турли 
тадбирларда иштирок этишида;мустақиллигида; ўз иқтидорини намоѐн эта 
олишида; муомала маданиятида; маънавий фазилатла 
рга 
эгалигида; 
ватанпарварлигида; интилувчанлигида; ўзини тута билишида ва бошқаларда 
кўринади. 
Инсон ѐшлигидан фаол, ҳаракатчандир айнан шу фаолликни 
сўндирмаслик, аксинча ривожлантириш катталар томонидан амалга 
ошириладиган таълим-тарбияга боғлиқ бўлади. Таълим тизимининг турли 
босқичларида шахсни фаол, иқтидорли қилиб тарбиялаш учун Давлат таълим 
стандартлари (ДТС) ишлаб чиқилган. Шундай экан, биз кадрлани тайѐрлашда 
энг тўғри ва қулай йўлни қўллашимиз зарур. 
Таълим фаолияти талабаларнинг касбий тайѐргарлигига фаол таъсир этиб, 
уларнинг ўқиш, билимларни эгаллаш, комилликка эришиши билан боғлиқ 
бўлган хатти-ҳаракатларнинг фаоллашувига сабаб бўлади. Таълим фаолияти 
билан тарбия ишлари узвий боғлиқ бўлиб, ҳар қандай таълим жараѐни ҳамма 
вақт тарбиявий характерга эга, яъни талабаларга у ѐки бу фан бўйича таълим 
берар эканмиз, шунинг билан бирга уларни келгуси касб фаолиятига тайѐрлаб 
борамиз. Таълим муассасаларида тарбиявий ишлар асосан тушунтириш, 
ишонтириш, кўрсатиш, рағбатлантириш, талаб қилиш, вазифа бериш ва 
жазолаш каби воситалар ѐрдамида амалга оширилиб, барча тарбиявий 
ишларнинг асосий мақсади талабаларни фаол шахс сифатида шакллантиришдан 
иборатдир.
Дарснинг ривожлантирувчи функцияси хозирги замон олий таълимининг 
асосий талаби хисобланади. Демак, ўқитувчи дарсда талабаларга фақат билим 
бериш билан чекланиб қолмасдан уларни турли йўллар билан ривожлантириш 
хусусида ҳам амалий ишларни йўлга қўйиши лозим. Маъруза ва амалий 
машғулотларда ҳар бир талабанинг иштирокига алоҳида эътиборни қаратиш, 
кўпроқ индивидуал топшириқлар бериш, бажарган ишларини назорат қилиб 


119 
бориш ва адолатли баҳолаш, уларнинг қилган хато камчиликларини танқид 
қилиш эмас, балки уларга тўғри йўл кўрсатиш олий таълим ўқитувчисидан 
катта маҳорат, сабр ва масъулият талаб қилади. Агар талаба ўқитувчининг 
назоратидан четда қолса, унда таълим фаолиятига нисбатан салбий муносабат 
шаклланади. Масалан, дарс тайѐрламаслик, масъулиятсизлик этиш кабилар.
Ёш ўсган сайин кишидаги жисмоний ва руҳий имкониятлар ҳам юксалиб 
боради. Таълим жараѐнида бу албатта хисобга олиниши зарур. Жумладан, 
ўспиринлик даври таълим-тарбияда масъулият билан ѐндошишни талаб 
этадиган даврдир. Ўспиринлик инсонни касбий тайѐпргарликка эришиш даври 
бўлиб, ўзига хос хусусияти билан бошқа даврлардан кескин фарқ қилади. 
Ўспиринларнинг ўз ҳаѐтига, келажагига ва ўз навбатида жамиятга қарашларида 
рўй берадиган ижтимоий ўзгаришлар натижасида унинг психик дунѐсида туб
бурилиш нуқтаси вужудга келади. Бу даврда талабалар ўзларининг 
келажакдаги ҳаѐт ва фаолиятларини ўсмирлар сингшари ўз орзуларида
лойихалаштиришга мойил бўлмасдан реал ҳаѐтий имкониятлари доирасига 
боғлайдилар. Катта ишлар ва қахрамонона касб кишилари ақл-хушини олиши 
ўсмирлар учун хос бўлса, ўспиринларда ўз имкониятларини чамалаш, баҳолаш 
ва ҳатто оқилона йўналтиришга мойиллик ортади. Бу каби хусусиятлар уларни 
фаоллаштириш учун имконият туғдиради. Бунда албатта, ўспирин 
талабаларнинг ўзларини қизиқтирган нарсаларга нисбатан тўғри йўналтира 
олиш муҳимдир. 
Талабаларнинг ѐш хусусиятлари билан бир қаторда уларнинг индивидуал 
психологик хусусиятлари ҳам фаолликларининг шаклланишида муҳим роль 
ўйнайди. Жумладан, темпераменти холерик, сангвиник типига мансуб бўлган 
талабалар табиатан фаол бўладилар. Шу боис уларнинг фаолликларини тўғри 
йўналтириш орқали мақсадга эришиш мумкин. Аммо, флегматик ва 
меланхолик 
темпераментига 
мансуб 
талабаларнинг 
фаоллигини 
шакллантиришга алоҳида эътибор талаб этилади. Флегматикларнинг 
ҳаракатларидаги сустлик ва меланхоликларга хос бўлган ўзига нисбатан 
ишончсизлик кабилар фаол бўлишига тўсқинлик қилади. Ўз вақтида ва тўғри 
ташкил этилган педагогик-психологик таъсирлар, турли психик хусусиятли
талабаларни ўз имкониятларини оптимал ривожлантириш ва келгуси касбий 
фаолиятига тайѐргарлик учун таълим фаолияти жараѐни самарали таъсир 
кўрсатади.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish