Бошланғич таълим кафедраси


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Foydalanilgan adabiyotlar 
1. Abduazizov A. Tilshunoslikka kirish. // Ma‘ruzalar matni. 1-2 qismlar. – 
Toshkent, 1999.
2. Ахматова О.С. Словарь лингвистических терминов. Москва- 1969. 
3. Azizov O. Tilshunoslikka kirish. – Toshkent, 1996. 
4. Baskakov N.A., Abduazizov A., Sodiqov A. Umumiy tilshunoslik. – Toshkent, 
1979.
5. Begmatov E., Mamatov A. Adabiy norma nazariyasi, I qism. – T., 1997.
6. Berdiyorov H., Xo„jayev T., Yo„ldoshev B. Umumiy tilshunoslik. – 
Samarqand, 1974, 1980, 1982. 
7. O„rinboyev B. O‗zbek tilshunosligi tarixi. – Samarqand, 1999. 
8. Z. Quvonov, N. Egamberdiyeva, Y. Eshmatova, H.Jo`rayeva, H.Umarov, 
J.Matnazarov. Innovatsion ta‘lim texnologiyalari va pedagogic kompetentlik. O‘quv 
moduli. Toshkent. 2017. 
ДЗЮДОЧИЛАРНИ МУСОБАҚАГА ЖАРАЁНИГА
ТАЙЁРЛАШНИНГ ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ 
 
Сирлиев Эркин Назарович
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт
уневерситети 1-босқич таянч докторанти 
 
Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби спорт соҳасида ҳам кенг 
кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг 2018 йил 28 декбрдаги Олий Мажлисга 
муроажаатномасида ҳам жамиятга соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, 
жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш яна бир долзарб вазифадир 
дея таъкидлади. [1] 
Мамлакат 
спортини 
ривожлантиришда 
хозирга 
келиб 
спорт 
мусобақаларига ҳам жисмонан, ҳам тактик жиҳатдан тайѐргарлик кўриш билан 
бирга психологик тайѐргарлик кўриш мамлакатимиз спортчилари ва спорт 


389 
жамоаларининг асосий муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу муаммони 
ҳал қилиш спортчиларни жаҳон биринчилиги, олимпиада ўйинларига хар 
томонлама кучли тайѐргарлигини таъминлашнинг асосий омилларидан бири 
ҳисобланади. 
Спорт мусобоқаларига психологик тайѐргарлик муаммоларига спортга 
алоқадор бўлган кўплаб асарларда, методик ва илмий-оммабоп мақолаларда 
тўхталиб ўтилган. Бу муаммога илк бор спорт психологияси бўйича I 
Халқаро конгрессда П.А.Рудик, А.Ц.Пуни, Е.Герон, М.Эпуран, Мейкл, Мадерн 
ва Флоран, Романо ва Антонелли ва бошқалар ўз маърузаларида тўхталиб 
ўтдилар. [2] 
Спорт мусобақаларига психологик тайѐргарлик кўриш муаммоси билан 
шуғулланиш жараѐнида энг аввало мусобақага руҳан тайѐр бўлиш тушунчасига 
тўхталиб ўтиш даркор. Н.Д.Левитов, В.Н.Мясишев ва бошқа тадқиқотчилар 
руҳан тайѐрликни психик ҳолат формаларидан бири сифатида қарайдилар. Хар 
қандай психик ҳолат бир қанча умумий бўлган белгилар билан ифодаланади. 
Н.Д.Левитовнинг фикрича хар бир психик ҳолат инсонда кечинма сифатида 
намоѐн бўлади ва бу унинг хатти-харакатларида, хулқ-атворида намоѐн 
бўлади. Психологик ҳолатларнинг ҳаммаси вақтли характер касб этади, 
уларнинг давомийлиги маълум бир вақт чегарасида намоѐн бўлади. [3] Умумий 
психологик маълумотларга суянган ҳолда ҳамда спортчиларнинг старт олди 
ҳолатлари, иродавий тайѐргарлик, мусобақаларга психологик тайѐргарлик 
кўришларига оид кўплаб тадқиқотлар(А.Ц.Пуни, Р.С.Абельская, С.М.Оя, 
У.Герон, М.Эпуран, М.Венек, И.Мацак, П.Кунат ва ҳ.к.) натижаларидан 
фойдаланган ҳолда, мусобақага руҳан тайѐрлик ҳолатини тушунтириш мумкин. 
[5] Бу ҳолат бошқа психологик ҳолатлар сингари инсоннинг мураккаб, яхлит 
кўринишини намоѐн этади. Бу ҳолат дзюдочининг ўз кучига ишончини, фаол ва 
иштиѐқ билан ўз мақсадига интилишини, бутун кучини сарфлаган ҳолда 
охиригача, айнан белгилаб қўйган мақсадига эришмагунича курашишини, 
эмоционал қўзғалишнинг оптимал даражасини, хар қандай ташқи ва ички 
ифодага эга бўлган тўсиқларга қарши тура олишликни, мусобақа жараѐнида хар 
доим ўзгарувчан, юқори руҳий ҳамда жисмоний зўриқишларни келтириб 
чиқарувчи шарт-шароитларда ўз хатти-харакатларини, ҳиссиѐтларини, хулқ-
атворини бошқара олиш қобилиятини ифода этади.
Мусобақага руҳан тайѐрлик ҳолатини ифодаловчи қуйидаги белгиларни 
келтириш мумкин: интилувчанлик, матонат ва мураккаб вазиятларда ўзини тута 
билиш; мустақиллик, танқидчанлик, уддабуронлик; ижодий тасаввур; фаолият 
жараѐнида муваффақиятни таъмин этувчи диққатнинг кучли тўпланганлиги ва 
барқарорлиги, интенсивлиги ва кўлами; мусобақа давомида ўз ҳиссий 
кечинмаларини мақбул тартибда бошқара олиш қобилияти ва бошқалар. [4] 
Санаб ўтилган мусобақага руҳан тайѐрлик ҳолатининг бу белгилари спорт 
ҳамда мусобақа миқѐсига қараб турли хил жузъий ўзгаришларда намоѐн 
бўлиши мумкин. Улар ҳамма вақт спортнинг аниқ бир туридаги фаолиятда 
объектив шарт-шароитлар билан шартланган бўлади ҳамда спортчининг 
типологик ва морфологик хусусиятлари билан ҳам боғлиқ равишда кечади. 
Турли хил спорт турларида спортчилардаги психологик хусусиятлар, психик 


390 
жараѐнларнинг спорт турига мос бўлиши керак эканлиги спортчилардан махсус 
билим ва тайѐргарликни талаб этади.
Мусобақага руҳан тайѐрлик ҳолати ўз ўзидан вужудга келмайди. У спорт 
фаолияти жараѐнида шаклланади. Спортдаги муваффақиятларни янада 
яхшилашга бўлган интилиш машғулотлар давомида вужудга келади ва 
мустаҳкамлашади. Хар кунги одатий машғулотлар давомида олиб бориладиган 
кўрсатмалар, спортчиларни психологик тайѐрлаш бу мусобақага умумий 
психологик тайѐргарлик деб аталиб, бунда асосий эътибор спортчиларда 
умумий шахс сифатлари, иродавий, ахлоқий хислатлари, интеллектуал ақлий 
хусусиятларини тарбиялашга қаратилади. Бундан ташқари спортчида олдиндан 
мусобақа шарт-шароитларига адаптация шакллантирилади, у ўз хатти-
харакатларига жавобгарлик хислари, ўзининг шунингдек, жамоадошларининг 
хатти-харакатлари ва хулқ атворига нисбатан хушѐрлик сифатларини 
ўзлаштиради.
Бироқ бундай умумий тайѐргарлик мусобақага руҳан тайѐрлик ҳолатини 
вужудга келтиришни тўлиқ таъмин эътиб беролмайди. Бундай тайѐргарлик 
мусобақага руҳан тайѐрлик ҳолати учун замин бўлиб хизмат қилади. Руҳан 
тайѐрлик ҳолати хар бир мусобақа олдидан алоҳида йўналтирилган махсус 
машғулотлар жараѐнида шакллантирилади. Шундай мусобақа турлари 
мавжудки бунда спортчига ўз имкониятларини намойиш қилиш учун фақатгина 
бир маротаба имконият берилади. Айнан мана шундай ҳолатларда спортчининг 
психик тайѐрлик ҳолати, етарли даражада шахс иродавий ҳусусиятлари, ўз ҳис-
ҳаяжонлари, 
хатти-харакатларини 
назорат 
қилиш 
қобилиятларининг 
шаклланганлиги ғалаба қозонишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, спортчи ҳамда спорт жамоаларининг спорт 
мусобақаларидан олдин техник, жисмонан соғлом тайѐр бўлишлари билан 
бирга мусобақага руҳан тайѐр бўлишлари кўзланган мақсадга етишишга сабаб 
бўладиган асосий омиллардан бири ҳисобланади. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish