Бошланғич таълим кафедраси


ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА ЁР ТИМСОЛИНИНГ ЯРАТИЛИШИ



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА ЁР ТИМСОЛИНИНГ ЯРАТИЛИШИ 
Айтбаева Гулчехра Ермекбаевна 
Гулистон давлат университети ўқитувчиси 
Аѐл сиймосининг ѐритилиши масаласи ўзбек адабиѐтшунослигида асосан 
бадиий асарнинг образлар тизими, ижодкорнинг бадиий образ яратиш 
маҳорати билан боғлиқ ҳолда ўрганилган бўлиб, у мумтоз ва замонавий асарлар 
контекстида атрофлича тадқиқ этилган. Бу борада мумтоз адабиѐт йўналишида 
достондаги аѐллар образининг ѐки лирик асардаги маъшуқа, ѐр тимсолларининг 
муаллиф бадиий концепциясидаги ўрни масаласига бевосита ѐки билвосита 
алоқадор бўлган. Дархақиқат, А. Қаюмов, Ё.Исҳоқов, А. Ҳайитметов, 
С.Эркинов, С. Ҳасанов, Н. Комилов, И. Ҳаққулов, С. Олим ва бошқа 


385 
олимларнинг кўплаб тадқиқотлари мавжуд. Ёзувчининг бадиий образ яратиш 
маҳорати масалалари замонавий асарлар мисолида ҳам атрофлича ўрганилган. 
Бу борада И.Султонов, Ҳ.Ёқубов, М.Қўшжонов, О.Шарафиддинов, 
С.Мамажонов, Н.Каримов, С.Мирвалиев, Б.Назаров, У.Норматов, Д.Қуронов, 
А.Расулов каби олимларнинг бир қатор тадқиқотлари яратилган.
Башарият тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар 
қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аѐлларга 
бўлган муносабат билан белгиланади. Инсониятнинг аѐл сиймоси билан боғлиқ 
эстетик идеали уни мудом гўзаллик, нафосат, эзгулик тимсоли, мураббий ва 
комил инсон тарбиячиси сифатида тақдим этиб келади. «Одамнинг қалбида 
қандай олижаноб туйғулар мавжуд бўлса, уларнинг барчаси аввало 
онадандир»
67
. Халқимизнинг буюк тарихида ўзининг жасорат ва матонати, ақл-
заковати, нафосат ва назокати билан ўчмас ном қолдирган Тўмарис, 
Бибихоним, Гулбаданбегим, Зебунисо, Нодира, Увайсий, Анбар Отин ва юзлаб 
аѐлларнинг номлари ҳамиша эҳтиром билан тилга олинади. Аѐлларга эҳтиром 
ва эъзоз Шарқ менталитетининг ибратли жиҳатидир. Унинг бадиий адабиѐтдаги 
инъикоси миллий бадиий тафаккур тарихида муҳим ва ўзига хос ўрин
эгаллайди. Шу сабабли, бадиий адабиѐтнинг асосий тасвир объекти бўлган 
инсон қалби ва онгида рўй бераѐтган эврилиш, ўзгаришларнинг сир-
синоатларини, сабаб-оқибатларини, уларнингжамият равнақидаги ўрнини 
тадқиқ этиш масаласи меҳр-муҳаббат тимсоли, авлодлар силсиласини боғловчи 
куч, яратиш ва ижодкорлик рамзи бўлган аѐл образи билан боғлиқ таҳлил ва 
талқинларсиз тўлиқ бўлмайди.
Бинобарин, ўзбек адабиѐтида аѐл сиймосини яратишдаги ижодкор 
маҳорати масаласини умумбашарий, инсонпарвар мезонлар ва миллий 
қадриятлар асосида, бадиий ижодиѐтнинг ички қонуниятларига асосланиб, 
тадрижийлик нуқтаи назаридан қиѐсий тадқиқ этиш адабиѐтшуносликнинг 
долзарб вазифаларидан биридир.
Хуллас, аѐл сиймоси дунѐдаги барча халқлар учун муқаддас ва 
мўътабардир. Уларни бирлаштириб турувчи муштарак фазилатлар бисѐр, 
албатта. Лекин, айни вақтда, ҳар бир халққа, миллатга мансуб аѐл сиймоси ўз 
феъл-атвори, табиати, ички ва ташқи дунѐси, ҳатто, портрети билан муайян 
даражада фарқланиб туради. Аѐл бутун бир халқ, бутун бир миллатнинг ўзига 
хослиги, шаклланиши, намоѐн бўлишида алоҳида ўрин тутувчи сиймодир
ва айнивақтда, ҳар бир инсон каби жамият, муҳит, шароитнинг вакили 
сифатидаўзига хос бир индивидумдир. Унинг бу жиҳатлари бадиий 
адабиѐтнинг ибтидоси бўлган халқ оғзаки ижоди намуналаридаѐқ ўзига хос 
тарзда акс этган. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish