Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Foydalanilgan abiyotlar 
1. Mirziyoyev Sh.M. ―Buyuk kelajagimizni mard va olijanob xalqimiz bilan
quramiz‖ -T.: ―O‗zbekiston―. 2017.- B.312 
2. Karimov I.A. O`zbekiston mustaqillikka erishish ostonasida. T.: O`zbekiston, 
2011-y
3. Asqarova M., Qodirova G'. ―Kichik yoshdagi bolalar nutqini o'stirish‖ T.: 
―O'qituvchi‖ 2001-y


381 
4. Akbarova R.T. ―Bolalarni usimliklar bilan tanishtiruvchi didaktik uyinlar‖.
5. Boymurodov N. Amaliy psixologiya T.: 2008-y- 316 b.
6. Voxidov M. ―Bolalar psixologiyasi‖ T.: O`qituvchi. 1982-y.
БОШҚА ЛИСОНИЙ ФАНЛАР ҚАТОРИДА 
ЛИНГВОКУЛЬТУРОЛОГИЯНИНГ МАҚОМИ 
Аманқулов Ш., Тўрақулова О. 
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ўқитувчилари 
 
Халқнинг, маданият ва тилнинг ўзааро алоқалари ҳамда муносабатлари
масаласи фанлараро муаммолар масаласидир. Унинг ечимигина бир қанча 
фанлар-социология ва философиядан тортиб, лингвокультурология ва 
этнолингвистикагача бўлган фанлар ечимини кучайтиради. Масалан, этник 
лисоний фикрлаш масалалари - бу лисоний философиянинг асосидир; этник-
ижтимоий ѐки гуруҳлар мулоқотлари спецсификасини тил аспектида 
психолингвистика ва бошқа тадқиқотлар ўрганади. 
Тил ўта тиғиз образда маданият билан алоқадордир, у унда ўсади, 
ривожланади ва уни ифодалайди. 
Ана шу ғоянинг негизида XX асрнинг 90-йилларида шаклланган, 
лингвистиканинг мустақил йўналиши деб ҳисобланган янги фан- 
лингвокульурология фани юзага келди. ,,Лингвокультурология‖ термини 
В.Н.Телия раҳбарлигидаги фразеология мактаблари ишлари асосида сўнгги 10 
йилликларда ва шунингдек, Ю.С.Степанов, А.Арутюнова, В.В.Воробьев
В.Шаклеин, В.А.Маслова ва бошқа тадқиқотчиларнинг саъйи-ҳаракатлари
туфайли юзага келди. Агарда культурология санъат, тарих, жамият-табиатга ва 
бошқа сохаларда унинг ижтимоий ҳамда маданий-маиший муносабатлари
бўйича инсонниг ўзини ўзи англашини тадқиқ қилса, тилшунослик эса
дунѐқараш, дунѐнинг лисоний картина моделларини менътал кўринишида 
тилда акс эттиради ва уни ифодалайди, кўриб чиқади.
Лингвокультурология ўзининг придмети остида тил ва маданиятни ўрганади.
Агарда фикрлаш муаммолариниг анъанавий усулларида маданият
ҳақидаги айрим тасаввурлардан фойдаланиб тил ва маданиятнинг озаро ҳатти 
ҳаракатлари лисоний масалалари ечимига қаратилса, бизнинг мазкур ишимизда 
тил ўзининг бирликларини кенгайтириш, сақлаш ва маданиятни номоѐн қилиш 
усулларини ўрганишга йўналтирилади. 
Лингвокультурология - тилшуносликнинг соҳаси бўлиб, ҳалқ маданияти 
пайдо бўлишини тадқиқ қиладиган, уларни тилда мустахкамлайдиган ҳамда акс 
эттирадиган, шу билан бирга, маданиятшунослик ва тилшунослик 
фанларининг ўзаро бир нуқтада кесишуви асосида юзага келган алохида би 
фандир. 
Социолингвистика ва этнолингвистика лингвокультурология билан 
чамбарчас боғлиқдир, ҳаттоки, улар нафақат мустахкам алоқада, балки 
В.Н.Телия уни этнолингвистиканинг бўлими деб ҳисоблайди. Аммо нима 
бўлишидан қатъий назар улар турли сохадаги фанлардир.


382 
Этнолингвистика йўналиши ҳақида фикр юритилар экан, унутмаслик 
керакки, унинг ўзаги европадан аниқроғи, В.Гумбольт асарлари орқали кириб 
келган; Америкадан эса Б.Норф, Э.Сепир, Ф.Боас каби олимларнинг ишлари; 
шунингдек, жуда катта аҳамиятга эга бўлган А.И.Соболевский, А.Н.Афанасьев, 
А.А.Потебния, А.А.Шахматов, Е.Ф.Карский, А.Н.Зеленик ва бошқаларнинг 
асарлари –тадқиқотларини таькидлаш ўринлидир. 
Айнан В.И. Звеягенцов лингвокультурологияни бутунлигича миллат ѐки 
жамиятнинг ижтимоий тузилиши, халқ анъаналари, тил билан маданиятнинг 
алоқаларини 
ўрганилишига 
ўзининг 
диққатпини 
жалб 
этиб, 
этнолингвистиканинг алоҳида бир йўналиши сифатида тавсифлайди. Халқ – 
инсонларни тилнинг умумийлиги билан ўзини англаши гурухлар бирлиги, 
уларнинг ўзларининг келиб чиқиши ва тарихий тақдирлари хакидаги 
тасаввурлар умумийлиги билан боғлиқ лисоний, анъанавий – маданий инсонлар 
умумийлиги уларнинг руҳий ва маданий хусусиятларидир. Этник ўзини 
англаш- ўхшаш (онологик) шаклларни бошқалардан фарқлаш ва ўзининг 
гуруҳлар бирликлари билан ҳалқ аъзоларини тан олишдир.
Замонавий этнолингвистиканинг диққат марказида маданий- тарихий
мажмуалар ѐки маълум манбаларга тегишли тилнинг лексик (луғавий) тизими 
элементлари жойлашган. Масалан мазкур соҳа билан шуғулланган олимлар 
Беларусс ва Украина урф-одатлари, анъаналари, тўй- маросимлари ҳамда 
уларнинг маданий шаклларини етарлича манба вазифасини бажарилишини 
таъкидламоқда . Буни Славян регионалларининг узвий ҳудудларидан бири деб 
ҳисоблаш мумкин ва бунга муносабат билдирилар экан, биринчи навбатда, 
Славян қадимийликларини жамоавий (комплекс) ўрганиш муаммосини 
қўйишади. (С. М. Толстов) 
Шу йўналиш доирасида атрофига икки муҳим муаммони ифодалайдиган 
иккита мустақил тармоқларни ажратиш мумкин.
1) тил 
бўйича 
этник 
гуруҳлар 
реконструкцияси 
(бу 
ўринда 
Т.В.Гамкрелидзе, В.В.Иванов, С.Б.Бренштейн, Р.А.Агеева ва бошқаларнинг 
тадқиқотларини таъкидлаш ўринлидир);
2) мазкур тил бўйича ҳалқнинг моддий ва маънавий маданияти 
реконструкцияси (ушбу йўналишга эса В.В.Иванов, В.В.Топоров, Т.В.Цивьян, 
Т.М.Судников, Н.И.Толстов ва унинг мактаби асарларини келтириш мумкин).
В.В.Иванов, Г.В.Гамкрелидзелар лисоний тизимни маълум археологик 
маданиятга тегишлилигини эътироф этишади. Реконструкция қилинаѐтган 
сўзларнинг семантик таҳлили ва уларнинг денотатларга муносабати бу 
денотатларга маданий экологик ва тарихий географик тавсифларни ўрнатишга 
имкон беради. Славян реконструкцияси ѐки исталган маданиятнинг ундаги 
нисбатан 
қадамий 
кўриниши 
маданиятшунослик, 
археология, 
фольклоршунослик, этнография ва тилшунослик фанларининг ўзаро хатти- 
ҳаракатлари таъсирига асосланади.
XX асрнинг иккинчи ярмида Россияда йирик олимлар раҳбарлигида 
В.Н.Топоров, В.В. Иванов, Н.И.Толстовнинг этнолингвистика мактаби; 
Н.В.Уфимцева, Ю.А.Сарокин ва бошқаларнинг этнопсихолингвистика 
мактабалари каби бир неча илмий марказлар юзага келди. Уларнинг 


383 
тадқиқотларида этник дунѐ кўринишларининг мустахкамлаш воситаси, 
дунѐнинг менталь тартибга келтириш дастгоҳи бўлиб хизмат қиладиган 
маданиятнинг субустрати ―табиий сифатида гавдалантирилади‖, 1970 
йиллардан бошлаб этниклик термини кенг қўлланила бошланди. Уни ижтимоий 
таъминотлар шаклининг маданий фарқларини гуруҳли феномен сифатида 
аниқлашади: ―этник қарашлилик танланмайди, бироқ кузатилади (С.В.Чешко)‖. 
Инсониятчилик маданияти ҳар хиллик, у ѐки бу талабларни қониқтирилишига 
йўналтирилган турли халқлар харакатлари этник маданият жамланмасини 
ташкил қилади. Этник ўзига хослик ҳамма нарсаларда юзага келади, жумладан, 
турли вазиятларда масалан инсонлар қандай гаплашади, овқатланишади, дам 
олишади, ишламайди ва бошқалар.
Маданий мулоқотлар жараѐнида матндаги қочиримлар, ―дунѐнинг ѐрқин
картинаси‖ ва муаммоси маданиятини тадқиқ қилади. Турли халқлар ва 
бошқаларнинг нутқий ҳаракатлари сифатидаги икки тиллилик ва кўп 
тиллиликни ўрганади. Ассоциоатив тажриба этнопсихолингвистиканинг асосий 
метод тадқиқоти ҳисобланади, лингвокультуралогия фани ҳам психолингвистик 
методикани инкор этмаган ҳолда турли лисоний методлардан фойдаланади. 
Уларнинг асосий фарқлари ҳам шундадир. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish