БОЛАЛАРДА РУХИЙ РИВОЖЛАНИШ СУСАЙИШ
МУАММОСИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ
Бердиярова Гулойим Дилшодхўжа қизи
ТДПУ университети 1-курс магистранти
Руҳий ривожланишнинг сусайиши муаммоси бизда дастлаб 1960 йиллар
охири ва 1970 йил бошларида ўрганила бошланди. 1979 йилларгача бундай
болалар руҳий ривожланишининг сусайиши вақтинчалик, ўтиб кетадиган ҳолат
деб ҳисобланган. Бир қатор текширишлар (М.С.Певзнер, К.С.Лебединская,
В.И.Лубовский) руҳий ривожланишининг сусайиши нисбатан турғун характер
касб этишни кўрсатади.
К.С.Лебединскаянинг 1980 йилдаги маълумотларига кўра, оммавий
мактаб бошланғич синф ўқувчиларининг 5,8 % ни руҳий ривожланиши
сусайган (РРС) болалар ташкил этган. Шунга яқин маълумотларни
жумҳуриятмиз вилоятлари мактабларни текширганда ҳам олдик65.
Бизга маълумки, мактаб ѐшидаги ўқувчилар учун асосий фаолият ўқиш ва
ўйиндир.
Ўқиш фаолиятида муваффақиятсизликка учраши, доимо ўзининг ѐмон
ўзлаштиришини англаши натижасида, РРС ўқувчиларнинг шахси ва хулқ-
атворида салбий ҳислатлар шакллана бошлайди, бу эса таълим-тарбия
жараѐнларига салбий таъсир кўрсатади. Бундай ўқувчилар ўзларининг руҳий,
жисмоний хусусиятларига кўра, оммавий мактаб барномасини, оммавий мактаб
шароитида етарлича ўзлаштира олмайдилар.
Бу тоифадаги болаларга нисбатан эътиборнинг кучайиши мактаблардаги
ўзлаштирмаслик масаласи билан чамбарчас боғлиқдир.
Ўқувчиларга қалбаки тарзда қониқарсиз баҳо ўрнига, қониқарли баҳо
қўйиб келинган. Бундай ҳол мактаб раҳбарлари юқори ташкилотлар олдида
ѐмон кўринмаслик учун ҳамда уларнинг ўрта мажбурий таълимни барча ѐшлага
бериш керак, деган нотўғри тасаввурлари асосида юзага келган эди.
Шу билан бир вақтда, улар болаларнинг айримлари ўқишна
хоҳламасликларини, айримлари хоҳиш бўлсада, турли нуқсонлари борлиги
оқибатида барнома материалларини етарли эгаллай олмасликларини ҳисобга
65
Лебединский В.В. Нарушения психического развитяи у детей. М., 1984г
.
376
ҳам олишмаган. Бизнингча, мажбурий ўрта таълимни оммавий тарзда барчага
ѐйиш шарт эмас. Бунинг учун жамият ҳамма шароитларни яратган бўлса-да,
барча болаларни мажбуран судраб, унга эришмаслик керак.
Оммавий мактаблардаги ўзлаштримаслик сабабаларининг доираси жуда
кенгдир. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
-ижтимоий ѐки педагогик қаровсизлик, назоратсизлик асосида юзага
келадиган мактаб таълимига умуман тайѐр эмаслик;
-мактабгача ѐшдаги турли хил сурункали давом этадиган касалликлар
натижасида боланинг жисмонан заифлиги;
-макабгача ѐшдаги тўғирланмаган турли нутқ камчиликлари;
-кўриш ва эшитиш аъзоларидаги турли хил камчиликлар;
-ақли заифлик (ақли заиф болаларнинг бир қисми оммавий мактаб I-
синфига келиб, бир йил давомида муваффақиятсиз ўқигач тиббий-педагогик
комиссия орқали ѐрдамчи мактабга юборилади);
-ўқувчилар ҳамда синфдошлар орасидаги кўнгилсиз ҳолатлар.
Аммо, юқорида қайд қилиб ўтилган қийинчилик, сабаблар билан
ўзлаштирмовчи ўқувчиларнинг бир қисмини белгилаш мумкин. Қолган
қисмини эса РРС болалар ташкил этади.
Руҳшунослар, тарбияшунослар томонидан РРС боларни изчил равишда
ўрганиш мамлакатимизда 60-йиллардан кейин бошланди.
Дастлаб бу болалар фанда бошқа йўналишларда ўрганилар эди. 70-
йилларгача бўлган руҳшунослик, тарбишунослик ишлари умумий йўналиш
асосида амалга оширлган. Булар ичига асосан ўзлаштирмовчи ўқувчиларнинг
кенг гуруҳи киритилиб, РРС болалар эса кичик бир гуруҳ сифатида ўрганилган.
Мавжуд чет эл адабиѐтларини таҳлил қилганда, бизни қизиқтираѐтган
болалар таълим-тарбияси муаммосида 4 та турли хил ѐндошиш борлигини
кўрамиз. Айрим ҳолларда бу ѐндошиш бир-бирларига яқинлашиб кетади.
Бирнчи йўналиш-ғарб мамлакатларида кенг ѐйилган бўлиб, улар асосан
муаммони соф педагогик жиҳатдан ўрганадилар. Бу йўналиш тарафдорлари
изланишларида бундай болалар таълимга етарли, тайѐрланмаган қобилиятсиз
ѐки таълимда қийналадиган болалар деб юритилади. Улар таълимда турли
сабаблар асосида қийналадиган болаларнинг барчасини бир гуруҳга
киритадилар. Марказий нерв системасининг зарарланишидан тортиб, айрим
анализаторлар нуқсонларини, ҳатто педагогик қаровсизларни ҳам шу гуруҳга
киритадилар.
Иккинчи йўналиш тарафдорлари таълимдаги қийинчиликларни оиладаги
ноҳуш тарбия шароитлари билан боғлайдилар. Бундай шароит болада сенсор
тажрибаларнинг чегараланиб қолишга олиб келади, шунинг оқибатида
боланинг ақлий тараққиѐтида орқада қолиш юзага келди, шахснинг
шаклланишига тўсқинлик қилади.
Нохуш оила шароитларини яхшилашни талаб қиладиган болаларни
―мослашмаганлар‖, педагогик қаровсизлар деб номлайдилар.
Ривожланишда орқада қолаѐтган болалар таълими АҚШ ва Англияда
шундай нуқтаи-назардан қаралади.
Учинчи йўналиш тарафдорларини асосан Германия дефектологлари
377
ташкил этиб, улар ривожланишда орқада қолиб, махсус таълим-тарбияга
муҳтож болаларни аҳлоқи бузилган болалар деб қарайдилар. Маълум ѐшдаги
таълим-тарбия бевосита аҳлоқни шакллантириш шаклида амалга оширилади.
Тўртинчи йўналиш тарафдорлари А.Штраус ва Л.Летинен томонидан
таклиф этилган оқимларни ривожлантираѐтган руҳият докторлари, руҳият-асаб
докторлари ва руҳшуносларини ўз ичига олади66. Бу оқимга асосан таълимдаги
барча қийинчиликлар маълум даражадаги марказий нерв системасида бўлган
резидуал қолдиқ ҳолатлар асосида юзага келиб, бу ҳолатлар боланинг илк
ривожланиш даврларидаги қўпол бўлмаган бузилишлар асосида келиб чиқади
деб кўрсатадилар. Бундай болалар гуруҳини мияси минимал бузилган болалар
деб номлайдилар.
Руҳий ривожланиши сустлашган болалар ҳақида мамлакатимиз
дефектологлари ишларида ҳам бу масаланинг турли томонлари эътиборга
олинади. РРС тушунчаси ақли заифлик сингари руҳий – педагогик тушунча
бўлиб, боланинг руҳий ривожланишининг орқада қолишини ифодалайди.
Бундай орқада қолишнинг асосий сабабларига бош миянинг минимал, юзаки,
енгил зарарланиши, туғилиш вақтидаги, ҳомила даврида ѐки гўдакнинг илк
ѐшидаги зарарланишлари киради.
Ривожланишнинг
орқада
қолиши,
сусайиши
деганда,
руҳий
ривожланишнинг бола ѐшига тўғри келмаслиги тушунилади. Бундай
номутаносиблик ўз вақтида ташкил этилган, мос келувчи адекват ѐрдам
натижасида бартараф этилиши мумкин.
Бундай ҳол болаарда мактаб таълимига тайѐрлик даражасининг
шаклланмаганлигида кўрилади. Таълимга тайѐргарлик ўз ичига жисмоний,
физиологик, руҳий ва педагогик шаклланишларни олади.
Руҳий тайѐргарлик бошқа турлардан ажралиб туради ва у қуйидаги
кўрсаткичларни олади:
Ташқи дунѐ ҳақида болалардаги билим ва тасаввурлар даражаси;
Ақлий ҳаракатлар, жараѐнлар, малакалар;
Нутқ тараққиѐти, етарли луғат бойлигига эга бўлиши, боғлиқли, маъноли,
монологик нутқ элементлари;
Маълум қизиқиш ва интилишларда намоѐн бўладиган билиш активлиги;
Ўз хулқини боқара билиш, ўз иродасига бўйсиндира олиш.
Руҳий ривожланиши сусайган болалар мактаб таълимига тайѐргарлигида,
юқоридаги барча меъзонлар бўйича тайѐр бўлмайдилар.
Оммавий мактаб ўқитувчилари бундай болаларнинг хусусиятларини яхши
билмасликлари натижасида улар орасида нотўғри муносабатлар юзага келади.
Синфдошлари орасида улар ҳақида ―тентак‖, ―аҳмоқ‖ каби ҳақоратли сўзлар
пайдо бўлади.
Буларнинг барчаси РРС болаларда мактабга, таълимга нисбатан салбий
муносабатларнинг шаклланишига олиб келади. Бунинг натижасида улар тартиб
бузар бўладилар, турли антиижтимоий ишлар қилишга борадилар. Бундай
66
Стрекалова Т.А. Особенности наглядного мышления у дошкольников с ЗПР. Журн. Дефектология, №1, 1997
г.
378
салбий ҳолатлар фақатгина РРС боланингўзигагина тегишли бўлиб қолмасдан,
балки бошқа синфдошларига, болаларга ҳам таъсир этади.
РРСнинг
болалар
орасида
қанчалик
тарқалганлигини
турлича
белгилайдилар. Бундан ташқари, РРС болаларнинг миқдори руҳий
ривожланишда орқада қолишнингтабиатга ҳам боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |