389
жамоаларининг асосий муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу муаммони
ҳал қилиш спортчиларни жаҳон биринчилиги, олимпиада ўйинларига хар
томонлама кучли тайѐргарлигини таъминлашнинг асосий омилларидан бири
ҳисобланади.
Спорт мусобоқаларига психологик тайѐргарлик
муаммоларига спортга
алоқадор бўлган кўплаб асарларда, методик ва илмий-оммабоп мақолаларда
тўхталиб ўтилган. Бу муаммога илк бор спорт психологияси бўйича I
Халқаро конгрессда П.А.Рудик, А.Ц.Пуни, Е.Герон, М.Эпуран, Мейкл, Мадерн
ва Флоран, Романо ва Антонелли ва бошқалар ўз маърузаларида тўхталиб
ўтдилар. [2]
Спорт мусобақаларига психологик тайѐргарлик кўриш муаммоси билан
шуғулланиш жараѐнида энг аввало мусобақага руҳан тайѐр бўлиш тушунчасига
тўхталиб ўтиш даркор. Н.Д.Левитов, В.Н.Мясишев ва бошқа тадқиқотчилар
руҳан тайѐрликни психик ҳолат формаларидан бири сифатида қарайдилар. Хар
қандай психик ҳолат бир қанча умумий бўлган белгилар билан ифодаланади.
Н.Д.Левитовнинг фикрича хар бир психик ҳолат инсонда кечинма сифатида
намоѐн бўлади ва бу унинг хатти-харакатларида, хулқ-атворида намоѐн
бўлади. Психологик ҳолатларнинг ҳаммаси вақтли характер касб этади,
уларнинг давомийлиги маълум бир вақт чегарасида намоѐн бўлади. [3] Умумий
психологик маълумотларга суянган ҳолда ҳамда спортчиларнинг старт олди
ҳолатлари, иродавий тайѐргарлик, мусобақаларга психологик тайѐргарлик
кўришларига оид кўплаб тадқиқотлар(А.Ц.Пуни, Р.С.Абельская, С.М.Оя,
У.Герон, М.Эпуран, М.Венек, И.Мацак, П.Кунат ва ҳ.к.)
натижаларидан
фойдаланган ҳолда, мусобақага руҳан тайѐрлик ҳолатини тушунтириш мумкин.
[5] Бу ҳолат бошқа психологик ҳолатлар сингари инсоннинг мураккаб, яхлит
кўринишини намоѐн этади. Бу ҳолат дзюдочининг ўз кучига ишончини, фаол ва
иштиѐқ билан ўз мақсадига интилишини, бутун кучини сарфлаган ҳолда
охиригача, айнан белгилаб қўйган мақсадига эришмагунича курашишини,
эмоционал қўзғалишнинг оптимал даражасини, хар қандай ташқи ва
ички
ифодага эга бўлган тўсиқларга қарши тура олишликни, мусобақа жараѐнида хар
доим ўзгарувчан, юқори руҳий ҳамда жисмоний зўриқишларни келтириб
чиқарувчи шарт-шароитларда ўз хатти-харакатларини, ҳиссиѐтларини, хулқ-
атворини бошқара олиш қобилиятини ифода этади.
Мусобақага руҳан тайѐрлик ҳолатини ифодаловчи қуйидаги белгиларни
келтириш мумкин: интилувчанлик, матонат ва мураккаб вазиятларда ўзини тута
билиш; мустақиллик, танқидчанлик, уддабуронлик; ижодий тасаввур;
фаолият
жараѐнида муваффақиятни таъмин этувчи диққатнинг кучли тўпланганлиги ва
барқарорлиги, интенсивлиги ва кўлами; мусобақа давомида ўз ҳиссий
кечинмаларини мақбул тартибда бошқара олиш қобилияти ва бошқалар. [4]
Санаб ўтилган мусобақага руҳан тайѐрлик ҳолатининг бу белгилари спорт
ҳамда мусобақа миқѐсига қараб турли хил жузъий ўзгаришларда намоѐн
бўлиши мумкин. Улар ҳамма вақт спортнинг аниқ бир туридаги фаолиятда
объектив шарт-шароитлар билан шартланган бўлади ҳамда спортчининг
типологик ва морфологик хусусиятлари билан ҳам боғлиқ равишда кечади.
Турли хил спорт турларида спортчилардаги психологик хусусиятлар, психик
390
жараѐнларнинг спорт турига мос бўлиши керак эканлиги спортчилардан махсус
билим ва тайѐргарликни талаб этади.
Мусобақага руҳан тайѐрлик ҳолати ўз ўзидан вужудга келмайди. У спорт
фаолияти жараѐнида шаклланади. Спортдаги муваффақиятларни
янада
яхшилашга бўлган интилиш машғулотлар давомида вужудга келади ва
мустаҳкамлашади. Хар кунги одатий машғулотлар давомида олиб бориладиган
кўрсатмалар, спортчиларни психологик тайѐрлаш бу мусобақага умумий
психологик тайѐргарлик деб аталиб, бунда асосий эътибор спортчиларда
умумий шахс сифатлари,
иродавий, ахлоқий хислатлари, интеллектуал ақлий
хусусиятларини тарбиялашга қаратилади. Бундан ташқари спортчида олдиндан
мусобақа шарт-шароитларига адаптация шакллантирилади, у ўз хатти-
харакатларига жавобгарлик хислари, ўзининг шунингдек, жамоадошларининг
хатти-харакатлари ва хулқ атворига нисбатан хушѐрлик
сифатларини
ўзлаштиради.
Бироқ бундай умумий тайѐргарлик мусобақага руҳан тайѐрлик ҳолатини
вужудга келтиришни тўлиқ таъмин эътиб беролмайди. Бундай тайѐргарлик
мусобақага руҳан тайѐрлик ҳолати учун замин бўлиб хизмат қилади. Руҳан
тайѐрлик ҳолати хар бир мусобақа олдидан алоҳида йўналтирилган махсус
машғулотлар жараѐнида шакллантирилади. Шундай мусобақа турлари
мавжудки бунда спортчига ўз имкониятларини намойиш қилиш учун фақатгина
бир маротаба имконият берилади. Айнан мана шундай ҳолатларда спортчининг
психик тайѐрлик ҳолати, етарли даражада шахс иродавий ҳусусиятлари, ўз ҳис-
ҳаяжонлари,
хатти-харакатларини
назорат
қилиш
қобилиятларининг
шаклланганлиги ғалаба қозонишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, спортчи ҳамда спорт жамоаларининг спорт
мусобақаларидан олдин техник, жисмонан соғлом тайѐр бўлишлари билан
бирга мусобақага руҳан тайѐр бўлишлари кўзланган мақсадга етишишга сабаб
бўладиган асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: