Foydalanilgan adabiyotlar
1. Mirziyoev Sh.M. Buyuk kelajagimizni mard va olijanob halqimiz bilan birga
quramiz. – T.: ―O‗zbekiston‖, 2017. – 488 b.
2.Bolajon. Tayanch dasturi. – T.: Ma‘rifat madadkor, 2010. – 56 b.
3.Bikbayeva N.U., Ibroximova Z., Kosimova X.I. Maktabgacha yoshidagi
bolalarda matematik tasavvurlarni shakllantirish. – T.: O‗qituvchi, 1995. – 184 b.
4.Jumayev M.E. Bolalarda boshlangich matematik tushunchalarni rivojlantirish
nazariyasi va metodikasi. Toshkent. Ilm-Ziyo. 2012.
ГЕНДЕРЛИ ЁНДОШУВ АСОСИДАГИ ЎҚИТИШ МАСАЛЛАРИ
ИЖТИМОИЙЛИК ТАМОЙИЛИ
Холматова Зулфия Тилволдиева
ФарғонаДУ ўқитувчиси
Янги ижтимоий-маданий шароитларда мактаб ривожланишининг жуда ҳам
муҳим фактори таълим сифатидир. Ҳозирги замон шароитларида таълим
муассасалари битирувчиларни ҳаѐтга тез ўзгаришлар шароитларида тайѐрлаш,
уларга бу ўзгаришларга мосланишга ѐрдам бериш, ўзлари эса таълим
хизматлари борасида ўз ўринларини йўқотмасликка мажбурдир. Шунинг учун
биринчи навбатдаги вазифа таълимнинг ҳам ўқувчилар, ҳам ўқитувчиларнинг
ўз-ўзини ривожлантиришини таъминловчи таълимнинг юқори сифатидир.
Адабиѐтлар таҳлили ―таълим сифати‖ тушунчасига бир маъноли жавоб
бериб бўлмаслигини кўрсатади. Бу тушунча сиғимли ва кўп аспектлидир.
М.М.Поташникнинг
―Таълим
сифатини
бошқариш‖
асарида
турли
муаллифларнинг фикрлари келтирилади. Жумладан, бир хил муаллифлар
―таълим сифатини‖ ўқитиш сифатига келтиришади. Бошқа бир муаллифлар эса
бу тушунча орқали шахсиятнинг ривожланганлигини тушунишади. Яна
бошқалар эса олий ўқув юртига кирган битирувчилар ва бошқа фикрларни
тушунишади. М.М.Поташкин фикрича, ―ўқувчи олган таълим натижалари
операционал берилган мақсадларга мос ва ўқувчининг потенциал ривожланиш
зонасида башоратланган бўса, у сифатли деб тан олинади‖. Яъни ―таълим
363
сифати‖ тушунчасини бундай тушунилиши мақсад ва вазифанинг
мувофиқлигини англатади. Бунда таълимий фаолият сифатининг бош
кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат бўлди:
1. Ўқувчиларнинг билимлари, уқувлари ва малакалари.
2. Ўқувчиларнинг шахсиятли ривожланиши.
3. Таълимнинг салбий эффектлари (ўта юкланишлар, ўта толиқишлар ва
бошқалар).
4. Таълим муассасаси нуфузининг ўсиши (пасайиши).
Мазкур асосий параметрлар рўйхати, бизнинг фикримизча, таълим
фаолияти сифатини етарлича ифодалайди. Бироқ ўқув муассасаси
мақсадларини шакллантириш ва фаолияти сифатини баҳолашда таълим
жараѐни ҳамма субъектларининг фикрлари ҳисобга олиниши лозим.
В.П.Панасюкнинг докторлик диссертациясида ―мактаб таълим сифати,
унинг жамият томонидан шахсиятни унинг ўқитилганлик, тарбияланганлик,
ижтимоий,
психик
ва
жисмоний
хусусиятлари
ифодаланганлигини
шакллантириш ва ривожлантириш бўйича қўйган вазифаларини бажариш
қобилиятига асос бўладиган хусусиятлари мажмуи сифатида талқин этилади.
Бу тилга олинган таърифда В.П.Панасюк эътиборни интеллектуал, жисмоний
ва маънавий жиҳатдан ривожланган шахсни шакллантиришга урғулайди, бу эса
таълим сифатини аниқлайди.
Б.С.Гершунский
таълимни
шахс
ва
жамият
менталитетининг
шаклланишида олий қадрият сифатида таърифлаб, бундай даъво қилади:
―Таълим сифати ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий, интеллектуал ва
маънавий салоҳиѐтини белгилайди‖.Т.И.Шамова, Т.М.Давиденко таълим
сифатини ўқувчиларнинг билимлари сифати билан боғланади. Уларнинг
фикрига, булар ―тизимлилик, амалийлик, мустаҳкамликдир‖.Б.Н.Баденко
―Таълим сифатини‖ икки аспектда таҳлил қилади. Бир томондан, бу
―вазифаларни
–
жамият
муаммоларини
ҳал
этиш
ўқувларининг
шаклланганлиги‖,
иккинчи
томондан,
―эркин
бўлиш
уқувининг
шаклланганлигидир‖. Натижада Б.Н.Баденко таълим мифатини ўқув-тарбия
жараѐни доирасидагина эмас, балки ижтимоий доирада ҳам муҳокама қилади.
А.И.Субетто, Н.А.Селезнѐва фикрларича, ―таълим сифати бу ияда таълим
ривожининг барча ҳозирги замон муаммлари синтезидир‖. Демак, бу
муаллифлар таълим сифатини бирор аккумуляциловчи тизим ва жамият
ривожланишининг кўрсаткичи сифатида муҳокама қилишади.
Юқорида келтирилган турли вариантлардаги таърифлар ―таълим
сифатини‖ етарлича тўла очиб беради ва амалий мақсадларда фойдаланилиши
мумкин.
Г.Б.Скок, жамият ҳаѐтида таълим сифатининг роли ва аҳамиятини
таъкидлаб туриб, бу тушунча талқинига янгича ѐндошади. Сифат дейилганда
―нормага
мувофиқмас‖,
...
―хос
характеристикаларнинг
талабларга
мувофиқлигини‖ тушуниш таклиф этилди. Бунда ―нормалар (меъѐрлар)
индивид, таълим муассасаси, ҳудудга ва бошқаларга боғлиқ равишда турлича
бўлиши мумкин деб аниқлаштирилади. Г.Б.Скок сифат тўғрисида эмас, балки
сифатлар тўғрисида фикр юритиш тўғрироқ бўлади, деб ҳисоблайди. Бошқача
364
сўзлар билан айтганда, мазкур тушунчани ташкил этувчи асосий порциялар
қуйидагилардир:
- қадриятлар, мақсадлар ва нормалар сифати;
- шароитлар сифати: моддий-техник база, таълим дастурлари, методик ва
ахборот таъминоти; моддий қўллов, мониторинг;
-- ўқув, тадқиқот жараѐнлари сифати;
- якуний натижа сифати: жисмоний, психик, маънавий соғломлик;
маълумотлилик (билимлилик); умумий маданият; қадриятли ориентациялар;
таълим
жараѐни
иштирокчиларининг
қониққанликлари;
ўқувчининг
билимлари, уқувлари ва малакалари.
Г.Б.Скок шароитлар, жараѐн ѐки натижа сифатини муҳокама қилаѐтганда,
бир вақтда мақсадлар, қадриятлар ва нормалар сифати тўғрисида ҳам гапириш
маънога эга бўлади, деб таъкидлайди.
―Таълимда нормага мувофиқлик‖ нимани англатади? Норма – бу бирор
қонунлаштирилган, умумқабул қилинган, бироқ мазкур ҳолда догма бўлмаган
тушунчадир. Нормалар тарихий, иқтисодий, ижтимоий факторлар таъсири
остида шаклланади ва индивидлар онгида, ижтимоий онгда мустаҳкамланади.
Нормалар эҳтиѐжларнинг қаноатлантирилишига боғлиқ равида ўзгаради.
Шунга мувофиқ равишда уларни аниқлаш ва сифатини ўлчаш бўйича иш содир
бўлади. Норма таълимда бирор ошириб юборилмаган, бажариб бўладиган
катталикдир.
Норманинг алмашиниши ѐ хизмат қиладиган ўртача даража олганида, ѐки
уни қаноатлантирилишининг янада такомиллашган усули тарқалганида содир
бўлади.
Биз томонимиздан эълон қилинган мавзу доирасида ўрта таълим сифати,
хусусан, таълим жараѐни ва унинг натижаларининг, шароитларининг умумий
позициялар, мақсадлар, қадриятлар билан бир қаторда гендерли ѐндошув
моҳиятини акс эттирувчи бирор нормаларга мослиги каби аниқланиши
(таърифланиши) мумкин. Шу нуқтаи назаридан, сифат нормаси, агар якуний
натижа қисмини назарда тутиладиган бўлса, у ҳолда ўқувчи шахсиятининг
гендерли ѐндошувда ―эркаклик‖, ―аѐллик‖, олижаноблик, ирода кучи ва,
шунингдек, эркинлик, ижодиѐт ва бошқаларга интилиши каби бош
сифатларини ўз ичига олади. Бу шуни англатадики, якуний натижа сифатида
фақат билимлилик даражаси, махсус намунали шаҳодотнома олган аълочилар
сони, бюджет ўринларига ўқишга кирган битирувчилар сони эмас, балки мактаб
таълим жараѐнини гендерли ѐндошув асосида моделлаштириш натижаси
бўлган ―аѐллик‖, ―эркаклик‖ каби сифатлар бўлиши мумкин. Агар таълим-
тарбия жараѐни бу турдаги якуний натижани таъмин этса, у сифатли бўлади.
Мазкур ҳолда таълим-тарбия жараѐнининг сифати ўқув-тарбия жараѐнини
гендерли ѐндошув асосида ташкил этилишини назарда тутади. Бундай
муассасада педагогик фаолият бир жинснинг бошқа бир жинсга муносабатлари
маданиятини тарбиялаш, жинс роли репертуарини амалга ошириш қобилиятини
ривожлантириш ҳамда тегишли хулқ-атвор уқув ва малакаларини эгаллашга
йўналтирилган бўлади.
365
Юқорида баѐн этилган фикр-мулоҳазалар муносабати билан, гендерли
ѐндошув ғоясига асосланган янги мактабни моделлаштириш эҳтиѐжим юзага
келади. Бундай моделни яратиш учун ўғил болалар ва қиз болалар таълим-
тарбияси комфорт бўлишини таъминловчи шароитлар яратилиши лозим. Булар
жумласига қуйидагилар киради:
- янги типдаги мактабнинг жамият томонидан талаб қилиниши;
- гендерли ѐндошувга мактаб, туман ва ҳ.к. раҳбариятининг ижодий
муносабати;
- молиявий қўллаб-қувватлаш, моддий-техника базасининг мавжудлиги;
- гендерли ѐндошув нуқтаи назаридан саводли (эркак ва аѐл) ўқитувчилар;
- таълим жараѐнининг методик таъминоти, унинг бош ҳужжати асосий
таълим дастури (концептуал хат, ўқув режаси, ишчи дастурлар, назорат
қилувчи материаллар);
- тарбиявий тадбирлар тизимини яратиш (эркак ва аѐл индивидуаллиги-
нинг қарор топиши, жинслар орасидаги уйғун (гармоник) муносабат, қарама-
қарши жинсга ҳурмат муносабати, эркак ва аѐл сифатларини шакллантириш,
этик хулқ-атвор нормаларини шакллантиришга ориентирланиш);
- модификацияланган дастурларнинг мавжудлиги (ўқув фаолиятининг
шакллари, турларини, методик услубларни, дарсликларни танлаш4 жинсий
оидликка боғлиқ равишда гендер тусли мавзуларни киритиш);
- таълим-тарбия тизими мониторингини ташкил этиш.
Гендерли ѐндошув асосида қурилган таълим жараѐни моделига аҳоли
турли қатламларининг муносабатини кўриб чиқайлик: модель тушунчаси
француз тилидан намуна каби таржима қилинади. А.Ю.Коджаспиров,
Г.М.Коджаспированинг педагогика луғатида ―модель деб, оригиналнинг баъзи
муҳим хоссаларини қайта тикловчи, унинг ўрнини босувчи ва бу объект ҳақида
янги ахборот берувчи объектлар ѐки белгилар тизими‖ тушунилади.
Шунга мувофиқ, моделлаштириш моделлар ѐки намуналарни яратиш
жараѐнидир. Мазкур модел синови тажриба-эксперимент иши жараѐнида
амалга оширилади.
Демак, биз эълон қилган мавзу муносабати билан, гендерли ѐндошувни
ҳисобга оладиган педагогик фаолият моделлаштиришни талаб қилади. Шу
мақсадда адабиѐтларни таҳлил қилиш, турли субъектларнинг (ота-оналар,
ўқитувчилар, тиббиѐт ходимлари, ўқувчилар). Аҳоли қатламларининг
фикрлари, манфаатларини ҳисобга олиш зарур.
Таълимга янгича ѐндашув жамият томонидан тушунилиши ва қабул
қилиниши лозим. Бундай мактаб яратилишидан манфаатдорлик тўғрисида биз
ўтказган социологик сўровнома, анкета сўрови, суҳбатлар, иншолар
натижалари гувоҳлик беради.
Синфларда ўғил болалар ва қиз болаларни ўқитиш бу тўла яккалаб қўйиш
деб ўйлаш керак эмас. Бу боланинг индивидуал хусусиятларини очишга
йўналтирилган, унинг педагогикада узоқ вақтлардан буѐн эътибор берилмасдан
келган психологик фарқларини ҳисобга олинадиган таълим ва тарбия типидир.
366
Do'stlaringiz bilan baham: |