ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИРЕКТОР ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ “Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси” йўналиши 18-гуруҳ тингловчиси Ўринова Мунисанинг " Ёзги соғломлаштириш ойларида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш “ мавзусидаги КУРСНИ ТУГАТИШ ИШИ
Мундарижа
Мундарижа
1. Кириш................................................................................................................4 2. I БОБ БОЛАЛАР БОҒЧАСИДАГИ ЁЗГИ ТАДБИРЛАР ВА УЛАРНИНГ БОЛАЛАР ҲАЁТИДА ТУТГАН УРНИ...........................................................6 3. 1.1 Ёзги мавсумни ўтказиш самараси ва талаблари тўғрисида тавсиялари
4. 1.2. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЁЗГИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАВСУМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
5. II БОБ Ёзги соғломлаштириш мавсумида чиниқтириш тадбирларини ташкил этиш........................................................................................................15 6. 2.1. Мактабгача таълим ташкилотида чиниқтириш турлари
7. 2.2. ЁЗГИ СОҒЛОМЛАШТИРИ МАВСУМИДА САМАРАЛИ
МЕТОД ВА ЎЙИНЛАР
8. Хулоса ва тавсиялар ..........................................................................35
9. Фойдаланилган адабиётлар................................................................36
КИРИШХалқ таълими тизимини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатдан янга даражага кўтаришнинг энг муҳим шарти ҳисобланади, шунингдек ўқув-тарбия жараёнида таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини қўллашга кўмаклашади. Мамлакатимизда айни пайтда вужудга келган шарт-шароитлар малака оширишнинг шакли, мазмуни ва уни амалга ошириш механизмларини қайта кўриб чиқишни ва бу жараёнга тегишли ўзгартиришларни киритишни тақозо этмоқда. Хусусан, шу кунларда мактабгача таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган чоратадбирларни амалга ошириш учун тарбиячиларининг малакасини ошириш мазмуни ва шаклларини такомиллаштириш зарурати пайдо бўлди. Дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2707-сонли, 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-сонли Фармони, 2017 йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3261-сонли қарори, шунингдек Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 18 июндаги 1-мҳ сонли “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари” ҳамда “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастурини амалда жорий этиш, шу асосда мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари малакасини ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда уларнинг касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни назарда тутади. Ёзги соғломлаштириш даври мактабгача таълим ташкилотларида болаларни соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини ташкил этиш учун энг қулай вақтдир.
Фаслларнинг ичида энг ажойиб таассуротларга эга бўлган ёз ойи болаларда теварак атрофга бўлган муносабатларини ойдинлаштириб, ўз ишларидан ва табиатдан завқланиш имкониятларини яратиш билан бирга, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини яна бир карра оширади.