Тилини ривожлантириш департаменти ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/398
Sana02.06.2023
Hajmi8,89 Mb.
#948061
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   398
Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
28 
Ўзбек тилининг Миллий корпуси – улкан мажмуа ва таркибий қисмлардан иборат яхлит 
система. Жорий босқичда ТошДЎТАУ унинг таълимий корпус, адабий тил корпуси турлари 
устида иш олиб бормоқда. Миллий корпус таркибий қисмларининг ҳар бири ўзига хос база ва 
қидирув тизимига эга. Масалан, таълимий корпус яратишнинг мактаб дарсликларини, ўзбек 
адабий тили лексемаларини, ўқув луғатларини базага киритиш, морфолексиконни, феъл 
туркумининг морфологик шакллар луғатини яратиш каби ишлар амалга оширилди. У илк корпус 
бўлганлиги сабабли Миллий корпус учун пойдевор вазифасини ўтамоқда.
Миллий корпус – тўла маънода миллий бойлик. Уни яратиш бир университет ёки тадқиқот 
марказининг иши эмас. Бунинг учун катта лингвистлар ва дастурчилар жамоаси зарур. Шунинг 
учун келажакда бажарилажак ишларнинг стратегиясини аниқ белгилаш, мамлакат илмий 
салоҳиятидан унумли ва самарали фойдаланиш учун кучларни тўғри тақсимлаш, уларни 
молиялаштириш ишларини оптималлатириш долзарб вазифа бўлиб турибди. Фурсатдан 
фойдаланиб ЎзР Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти, ЎзР 
ОЎМТВ, ЎзР ИРВ, ЎзР ХТВ га қуйидаги таклифлар билан мурожаат қилишни лозим топдик: 
1.
ўзаро ҳамкорликда Ўзбек тилининг миллий корпусини 2024 йилгача яратиш дастури ва 
йўл харитасини ишлаб чиқиш лозим; 
2.
Миллий корпуснинг таркибий қисмлари бўлган “Ўзбек тилининг таълимий корпуси”, 
“Ўзбек халқ шевалари корпуси”, “Ўзбек тилининг бадиий матнлари корпуси”, “Ўзбек тилининг 
расмий матнлари корпуси”, “Ўзбек тилининг илмий матнлари корпуси”, “Ўзбек тилининг газета 
корпуси”, “Мумтоз матнлар корпуси”, муаллифлик корпуслари, 
“Ўзбек 
жадид 
асарлари 
корпуслари”, ўзбек тилининг параллел корпусларини яратишни мамлакат ОЎЮ ва илмий 
тадқиқот марказларига тақсимлаш, Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУни бу борадаги 
фаолиятни мувофиқлаштирувчи муассаса сифатида белгилаш зарур; 
3.
Ўзбек тилининг миллий корпуси яратилишини унинг тегишли таркибий қисмлари 
муаммоларидан келиб чиққан ҳолда Давлат тилини ривожлантириш департаменти маблағлари 
ҳисобидан молиялаштириш тизимини шакллантириш ва йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ; 
4.
ЎзР ВМнинг Давлат тилини ривожлантириш департаменти шафелигида Ўзбек тили 
Миллий корпусининг яратилиши ва такомиллаштириб борилиши муаммоларини узлуксиз ва 
тизимли муҳокама қилиб, тегишли тавсияларни бериб борадиган “Ўзбек тилининг Миллий 
корпуси Доимий анжумани”ни ташкил этиш жуда ҳам зарур; 
5.
аниқ стратегия (мўлжал) ва самарали тактика асосида кучларни тўғри йўналтириш учун 
мамлакат маданий тараққиётида улкан воқелик бўладиган Ўзбек тили миллий корпусини яратиш 
ва уни муттасил такомиллаштириб бориш учун махсус илмий-тадқиқот маркази (институти)ни 
ташкил этиш лозим.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Ўзбек тилининг миллий корпуси ривожланаётган ўзбек 
тилининг ойнаси сифатида тилдаги эскиришни секинлаштирадиган ва янгиланишни тезкор 
таъминлаб борадиган, глобаллашув ва миллий тиллар ҳалокатга юз тутаётган шиддатли 
давримизда она тилимизнинг яшаб қолишига кафолат вазифасини ўтайди. Бу билан муқаддас она 
тилимизни яқин келажакда рақамлашмаган ва корпуси яратилмаган тиллар дучор бўладиган ўлим 
хавфидан омон сақлаб қолишга ўз ҳиссамизни қўшамиз. Зотан, миллий тилсиз миллат йўқолишга 
маҳкум.



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish