Тилини ривожлантириш департаменти ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/398
Sana02.06.2023
Hajmi8,89 Mb.
#948061
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   398
Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
27 
 
“ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ МИЛЛИЙ КОРПУСИ”НИ ЯРАТИШ: ЮТУҚЛАР, МУАММОЛАР ВА 
ВАЗИФАЛАР 
 
Бахтиёр Менглиев
*
12
 
 
Аннотация: 
Ушбу мақолада миллий корпусни яратиш эҳтиёжи, Ўзбекистонда миллий 
корпус яратиш тенденцияси
 
хусусида сўз юритилади. Корпус яратиш босқичлари, корпуснинг 
турлари ва йўналишларининг Ўзбекистон ОТМлари орасида тўғри тақсимланиши 
муваффақиятнинг гарови эканлиги далилланади.
 
Калит сўзлар:
 миллий корпус, миллий тил, корпус лингвистикаси 
Annotation:
This article discusses the need to create a national corps, the trend of creating a 
national corps in Uzbekistan. The stages of building the corps, the correct distribution of the types and 
directions of the corps among the universities of Uzbekistan prove that success is the key. 
Keywords:
 national corpus, national language, corpus linguistics 
 
Миллий тил корпуси – миллий тил бирликларининг хусусиятларини аниқлаш мақсадида 
электрон қидирув имконияти мавжуд тизим, табиий тилнинг рақамлашган ёзма ва оғзаки 
матнлари жамланмаси. Миллий корпус – тилни тадқиқ этиш (тил бирлигининг ўзгариши, 
эскириши, янгиларининг пайдо бўлиши, маъносининг кенгайиши ва торайиши; янги ибораларнинг 
пайдо бўлишини кузатиш), ўрганиш, анъанавий ва замонавий луғатлар тузишда кенг имкониятли 
дастурлаштирилган тизим. Шу боис Миллий корпус миллий тил хазинаси демакдир. Янги даврда 
миллий корпусга лингвистлар, лексикографлар, компьютер лингвистлари, дастурчилар, 
муҳаррирлар, таржимонлар, журналистлар, ноширлар, олимлар, ўқитувчилар, таълим олувчилар 
ва бошқа ҳар қандай соҳа мутахассиси кучли эҳтиёж сезади. Асримизда корпуссиз на назарий ва 
на амалий филология тараққий этади. 
Ўзбек тилшунослигида Ўзбек тилининг Миллий корпусини яратиш ҳаракатлари 2010 
йилларда бошланди. Зеро, 2000 йилларда “Рус миллий корпуси”ни яратишга киришилганлиги ва 
2005 йилда унинг илк кўриниши оммага ҳавола этилиши ўзбек тилшунослигида ҳам саъй-
ҳаракатларнинг бошланишига сабаб бўлди. Дастлаб дунё тилшунослигида корпус 
лингвистикасининг шаклланиши, манбалари, методологик ва технологик асослари чуқур 
ўрганилди, ўзбек илмий жамоатчилиги тафаккурида корпус ва уни яратиш зарурати ҳақидаги 
тасаввурлар шаклланди. Биринчи босқичда тил корпуси ижтимоий эҳтиёж ва давр талаби эканлиги 
ҳақидаги фикрлар оммалашди. Иккинчи босқичда тил корпусининг лингвистик таъминотини 
яратиш, корпус яратиш билан шуғулланадиган компетентли мутахассисларни тайёрлашга 
киришилди. Ўн йилликнинг охирига келиб Ўзбекистонда корпус базаси учун 20 га яқин махсус 
луғатлар, морфолексикон, халқ шевалари базаси, морфологик шакллар луғатлари ишлаб чиқилди, 
корпуснинг дастурий таъминоти яратилди, шунингдек, бевосита корпус лингвистикаси бўйича 10 
га яқин мутахассис тайёрланди. 2018 йилда “Ўзбек тилининг миллий корпуси”ни яратиш 
концепцияси ишлаб чиқилди ва “Маърифат” газетасида эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш 
ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган 
“2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш 
Концепцияси”да белгиланган ўзбек тили миллий корпусини яратиш ва ўзбек тилини Интернетда 
оммалаштириш, унда муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш вазифаларининг кўрсатиб берилиши 
бу борадаги ишларни давлат буюртмасига айлантирди ва бу мутахассисларга катта масъулият 
юклади. Бугунги кунда ушбу масъулиятли ва сермашаққат жараёнда ТошДЎТАУ, БухДУ, ҚарДУ, 
ТерДУ, НавДПИ каби олий таълим муассасаларидаги 100 га яқин мутахассиснинг бирдам, 
фидокорона ва холисона меҳнат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу борада раҳбарияти 
сайъ-ҳаракати билан мутахассислар ТошДЎТАУ атрофида бирлашди. 
12
*
Филология фанлари доктори, профессор, Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва 
адабиёти университети 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish