Тилини ривожлантириш департаменти ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


“ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ФЕЪЛ ШАКЛЛАРИ ЛУҒАТИ”



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/398
Sana02.06.2023
Hajmi8,89 Mb.
#948061
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   398
“ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ФЕЪЛ ШАКЛЛАРИ ЛУҒАТИ” 
грамматик 
луғатлар таркибига киради. 
Ўзбек тилида сўз туркумларининг морфологик шакллари тизими мураккаб ва миқдоран 
жуда кўпдир. Айниқса, феъл, ҳисобимизча, ўзбек тили сўз туркумлари орасида 10,6 фоизни 
ташкил этиб, 4000 атрофидадир ва морфологик шакллари алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун 
профессор А.Пўлатов ўз китобида шундай ёзади: “Ўзбек тили грамматикаси тўла ўрганиб 
чиқилмаган, яъни системалаштирилмаган, формаллаштирилмаган. Масалан, феъл, от ва бошқа 
туркумларга оид сўз шакллар, гап конструкциялари тўлиқ рўйхатга олинмаган (масалан, биргина 
16
* ТошДЎТАУ докторанти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
17
* Термиз давлат университети катта ўқитувчиси 


Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
36 
ишламоқ
феълининг ўзбек тилида тахминан 100 минг, инглиз тилида тахминан 150 та шакли мав-
жуд). 
Ҳозиргача бу маълумотлар амалий жиҳатдан аниқланиб чиқилгани йўқ эди.
Ўзбек тилидаги феъл шаклларининг миқдори бўйича А.Пўлатовнинг китобидан бошқа ҳеч 
бир манбада айтилмаган. Тахминий айтилган фикрлар ҳам бизга маълум эмас. А.Пўлатовларнинг 
фикрича, ўзбек тилидаги ҳар бир феъл шакллари тахминий 100 мингта деб олинган. Лекин мазкур 
луғатни тузиш жараёнида бу миқдорнинг келтириб чиқариш йўли унчалик ўзини оқламаслиги, 
миқдори ҳам унчалик тўғри эмаслиги, ҳамма феъллар учун бир миқдорни белгилаш хато эканлиги 
кўриниб қолди. 
Ўзбек тилида бир пайтнинг ўзида умумий грамматик луғатни тузиш мушкул вазифа. Чунки 
юқоридаги шаклларнинг турли комбинациялари ва миқдорнинг кўплиги бунга тўсқинлик қилади. 
Шунинг учун ҳар бир сўзни, аввало, грамматик шаклларни энг кўп қабул қилувчи феъл сўз 
туркумига оид бир сўзнинг морфологик шакллари луғати тузиш мақсадга мувофиқ деб 
ҳисоблаймиз. Кейинчалик бу луғат Ўзбек тилининг умумий грамматик луғатини тузиш учун 1-
босқич вазифасини ўтайди.
Ушбу луғатни юзага келтиришда битта феъл танлаб олинди ва қуйидаги мақсадлар қўйилди.
1)
ўзбек тилининг грамматик бой имкониятларини кўрсатиб бериш; 
2)
замон, шахс-сон ва майлнинг нисбат, тасдиқ/инкор, вазифа шакли, кўмакчи феъл билан ҳосил 
қиладиган позицияларини кузатиш учун манба тайёрлаш; 
3)
феъл шакллари миқдори бўйича тасаввур ҳосил қилиш; 
4)
сўзшаклнинг морфем таркибини ажратиб кўрсатиш;
5)
сўзшаклнинг морфем таркиби тузилишининг моделини ишлаб чиқиш; 
6)
таълимий корпус, миллий корпус, автоматик морфологик анализаторлар, таржима, автоматик 
имлони текширувчи дастурлар учун лингвистик база тайёрлаш. 
Албатта, бундай морфологик луғат нафақат таълимий корпуснинг маълумотлар омбори, 
балки келажакда, ўзбек тили миллий корпуси морфологик теглаш дастури, ўзбек тили морфологик 
анализаторини ишлаб чиқишда асосий лингвистик таъминот бўлиб ҳам хизмат қилади.
Ушбу луғатни тузишда 1-навбатда битта феълни танлаб олиш масаласи қўйилди.
Феълнинг грамматик шаклларини ҳосил қилишда асосий ўринни нисбат қўшимчалари ҳам 
эгаллайди ва турли феълга ҳар хилда қўшилади. Амалий изланишлар шуни кўрсатдики, нисбат 
қўшимчаларининг алоҳида ва биргаликдаги композицияларининг барчаси 62 хил шаклга эга. 
Шунинг учун, энг кўп қўлланувчи бир қанча феъл танланди ва нисбат қўшимчаларини 
бириктириб кўрилди.
Ушбу шаклларга феъллар бириктирилганда қуйидаги натижа ҳосил бўлди:
yuv – 15 та, kiy – 23, o‘t – 12, chiq – 8, ich – 13, o‘qi – 12, ye – 17, ishla - 13, to‘xta – 14, angla 
– 14 та.

Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish