Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
37
Сўнгра ҳар бир замон қўшимчасидан кейин шахс-сон қўшимчалари бириктирилиб 396 хил
кўриниш юзага келтирилди. Кейин жараён давом эттирилиб, майл қўшимчалари, вазифа
шакллари, баъзи мураккаб шакллар тартиб билан феълга қўшиб чиқилди. Вазифа шаклларининг
эгалик ва келишик қўшимчаларини қабул қилиш имкониятига қараб улар ҳам шакллантирилди.
Сўнгра бўлишсиз шаклларининг
-ма, йўқ, эмас
воситалари ёрдамида феълнинг инкор шакли ҳосил
қилинди. Натижа шундай бўлдики, замон, майл, шахс-сон, бўлишли-бўлишсизлик, вазифа
шаклларининг аниқ нисбатда келиш кўринишлари фонетик вариантдошлари билан 1702 хил
(фонетик вариантларсиз 1451 хил) морфологик шаклни ҳосил қилди.
Амалиёт давом эттирилиб, ҳосила морфологик шакллар “киймоқ” феълининг бошқа нисбат
қўшимчалари билан валентлик имкониятларидан келиб чиқиб, улар ҳам бириктириб чиқилди.
Натижада “киймоқ” феълининг 29266 хил морфологик шакли юзага келди.
Мазкур 492 саҳифали луғатда юқоридаги морфологик шаклларнинг барчаси киритилган.
Луғатда биринчи устун феъл шакли, иккинчи устун унинг гармматик шакллари позицияси,
учинчи устунда шу грамматик шаклнинг модели келтирилган. Грамматик шаклларнинг тартиби ва
улар орасидаги ноль шакл батафсил кўрсатилган; учинчи устундаги моделида эса тег, яъни
грамматик шаклнинг белгилари ифодаланган.
Ушбу шаклларни бошқа феъллар ҳам турлича қабул қилади. Ҳар хил феъл замон, майл,
шахс-сон, бўлишли-бўлишсизлик, вазифа шаклларининг валентлик имкониятларига кўра турли
нисбатга боғланади, яъни бизнинг ҳисобимизча, ҳар бир феъл боғланиш имкониятидан келиб
чиқиб минг – икки минг шаклдан 30-35 минг морфологик шаклгача кўринишни ҳосил қила олади.
Лекин юқоридаги ҳолатларнинг барчаси кўмакчи феъл ва юкламаларсиз ҳолатидир.
Юқоридаги “киймоқ” феълининг 29 минг морфологик шакли кўмакчи феъл билан ҳам
бирика олади. Бунинг учун 28 та кўмакчи феълнинг 34 шакли (варианти билан 36) борлиги
аниқланди (1-жадвал). Кейин кўмакчи феълларнинг 2 талик, 3 талик қўлланувчи 200 дан ортиқ
кўринишидан база тайёрланди. Улардан 19 кўмакчи шаклни “киймоқ” феъли қабул қила олиши
аниқланди. Аввалдан тайёрланган 29 минг шаклга бириктириб кўрилганда, бир қисмида ғализлик
пайдо бўлди, улар чиқариб ташланди, натижада ўртача ҳар бир кўмакчи феъл шаклдан 15 минг
морфологик кўриниш ҳосил бўлди. Демак, 19 х 15000 = 285000 морфологик шакл юзага келди.
Демак жами 314 минг грамматик шаклни ҳосил қилади.
Ҳозирда “Киймоқ” феълининг жами 300 мингдан ортиқ морфологик шакли электрон база
сифатида тайёрланган.
Юқоридагилардан ташқари, 300 минг атрофидаги морфологик шаклга яна
-ми, -чи, -а, -я, -
да
юкламалари алоҳида-алоҳида қўшилса, қанча миқдор ҳосил бўлишини тасаввур қилиш мумкин.
Бу морфологик шаклларни қўл меҳнати билан тузиб чиқиш, таҳлил қилиш ниҳоятда қийин.
Бунинг учун кўплаб мутахассис меҳнат қилишига тўғри келади ва ўзбек тилидаги 4000 та феъл шу
нуқтаи назардан кўриб чиқилиши керак бўлади. Шунинг учун бу вазифаларни тўлиқ сунъий
интеллектга топшириш лозим.
Ушбу мақола Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти
университетида бажарилиши 2020-2021 йилларга мўлжалланган AM-FZ-201908172 рақамли
“Ўзбек тили таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида бажарилган
ишлар ҳисоботи саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: