27
тури ва сифатига қараб турли услубларда ишлов берилади. Биогаз
олиш учун органик чиқиндиларнинг ҳар қандай таркиби ҳам мақбул
ҳисобланавермайди.
Жанубий Кореяда ўтказилган амалий тажрибалар юқоридаги
фикирларнинг исботини топиш учун амалга оширилди. Яъни, чўчқа
чиқиндиларини очиқ ҳавзага ташлаш учун талаб даражасида тозалаш
кераклиги тўғрисида Жанубий Корея
давлати томонидан таклиф
олиниб амалий ишлар бошланди. Буюртмачининг талабига кўра,
чўчқа гўнги таркибидаги ифлосликни очиқ ҳавзаларга ташлаш учун
тозалаш зарурат эди.
Маълумки, очиқ ҳавзаларга ташланаѐтган оқовалар таркибидаги
органик модда сув ҳавзаларига тушганида шу ҳавза суви таркибидаги
ѐки оқова сувлардаги микроорганизмлар билан парчаланиб (бижғиб),
сувда яшайдиган тирик мавжудотлар ва инсон саломатлиги учун
хавфли ифлосликни ҳосил қилади. Бундай сувларни истеъмол ва
ишлаб чиқариш учун ишлатиб бўлмайди. Аммо табиатни муҳофаза
қилиш нуқтаи назаридан оқовалар бошқа турдаги зарарни олиб
келади. Органик моддалар сувда парчаланиш жараѐнида сув
таркибидаги
кислородни сарфлаб, сув жониворлари учун керак
бўлган кислородни кескин камайтиради. Бундан ташқари агар
оқовалар таркибида захарли моддалар бўлса, улар бундай сувларда
нафақат ўсимликлар ўсиши, балки сув ҳавзаси атрофига ҳам хавф
туғдириши мумкин. Сувдаги ифлосланишни аниқлашнинг
бундай
методологик кўриниши биокимѐвий кислородга бўлган талаб
(БККБТ) билан баҳоланади ва бу 1 литр сувда бўлган
органик
чиқиндини микроорганизмлар билан парчалаш учун зарур бўлган
кислород миқдори деб белгиланган.
Кам ифлосланган сувларда талаб этилаѐтган кислород миқдори
100-300 мг/л атрофида бўлади, яъни бундай сувдаги БККБТ 100-300
мг/л тенг, дейилади. Кучли ифлосланган сувларда БККБТ миқдори
бир неча ўн мингга тенг бўлиши мумкин. Тажрибаларда 7 кунлик
анаэроб жараѐнда тозаланган чўчқа гўнгининг таҳлили улардаги
БККБТ (BOD) 39700 мг/л дан 22900 мг/л га камайганини кўрсатди (1-
илова).
Оқова сувлар ифлосланганлигини аниқлашнинг жуда оддий
усулларидан бири кимѐвий усул ҳисобланади. Бунда 1 л сувдаги
ифлосликни оксидлаш учун талаб этилаѐтган
кислороднинг милли-
грамм миқдори кимѐвий модда ѐрдамида ККТ (кислородни кимѐвий
28
талаби (СOD)) бўйича парчалаш билан белгиланади. Бу кўрсаткич
БККБТ нисбатан доимо юқори ҳисоблансада, ҳар бир категориядаги
ифлосланган сувлар учун улар орасида маълум даражада боғлиқлик
мавжуд бўлиб, сувдаги ифлосланганлик даражасини аниқлашни
тезлаштиришда фойдаланиш мумкин.
Ҳозирги кунга келиб, оқова сувларни тозалаш станцияларида
ифлосланганликнинг камайтиришнинг аэроб усули қўлланилади.
Бундай усулни қўллашни фойдали томонлари кам бўлсада, бу усул
қўлланишини сув таркибидаги органик моддаларни парчалаш эмас,
балки улардан қайта фойдаланиш асосида ҳайвонлар ѐки инсон учун
озиқабоб маҳсулотлар олиш зарурати ҳисобланади.
Анъанавий технология ва услубларда юқоридаги
камчиликни
бартараф этишнинг иложи йўқ, яъни улар С
2
О ва Н
2
О га айланмай
йўқ бўлиб кетмоқда. Чунки уларнинг оқова сувда эриган ҳолда
бўлганлиги туфайли ажратиб олиб, ишлаб чиқаришда фойдаланиш
иложи бўлмаяпти. Оқова сувларни тозалаш жараѐнидаги бундай
камчиликни тўлиқ бартараф этишга фақат анаэроб усулда ишлов
бериш орқали эришиш мумкин.
Чўчқахона оқова сувларга анаэроб жараѐнида ишлов бериш бош-
ланғич ишлов беришнинг ўзидаѐқ ифлосланганликни кескин камай-
тиради ва сўнгра аэротенкларда анъанавий усулда тозалашнинг қулай
ҳолатига олиб келади. Бунда оқованинг таркибидаги бирламчи
тиндиргичлардаги чўкиндиларни ва иккиламчи тиндиргичлардаги
фаол лойқани қайта ишлаш имконияти туғилади; қайта
ишланган
чиқиндиларнинг физик таркиби яхшиланиб, тиндиргичларни тез
тозалаш таъминланади. Бундай тозалаб олинган чиқинди маҳсулотини
ҳайвонларга озуқа сифатида ишлатиш жуда катта иқтисодий самара
беради.
Жанубий Корея давлати органик чиқиндиларини тозалаш
даврида тажрибалар Жанубий Корея Политехника университетининг
кимѐ кафедрасида органик чиқиндилар
таркибидаги метан
бактерияларни биогаз олиш анаэроб жараѐнга қарама - қарши таъсир
этувчи омиллар яна бир бор текшириш мақсадида узоқ муддатда (уч
йил) узлуксиз тажрибалар ўтказилди. Бунда Korea Total Chemical CO.,
LTD
компанияси
ва
Корея
Политехника
университети
мутахассислари биноан 2006 йилда чўчқа чиқиндиларини анаэроб
қайта ишлаш учун қуриб ишга туширилган ва охирги икки йилда
ишламай қолган билогик газ олиш қурилмаси тажрибалар объекти
29
қилиб олинди. Қурилмадаги конструктив камчиликлар бартараф
этилиб термофил иссиқлик режимида ишлатилаѐтган қурилма 2008
йил март ойидан қатор тажрибалар ўтказиш учун тайѐр қилинди.
Дастлабки тажрибаларда боқилаѐтган чўчқаларнинг сақланиш
жойлари ва озуқалари бошқа
давлатлардагидек эканлиги, улардан
олинадиган чиқиндиларнинг ташқи кўриниши, йиғиб олиниши ва
физика-кимѐвий жиҳатдан бошқа қатор давлатларда боқилаѐтган
чўчқа чиқиндиларидан фарқ қилмаслиги аниқланди [9].
Чўчқахона чиқиндиларига анаэроб ишлов бериш учун 2008 йили
июль ойида мўътадил ишлаб турган, 2000 бош чўчқа боқилаѐтган
аралаш турдаги чўчқа фермаси танланди. Чўчқалар таги сув билан
тозаланиб, чиқиндилар канал латокларида йиғилади. Шундан сўнг
ўлчами 42 х 12 х 2,5 м бўлган чиқиндилар сақлаш жойи (1.10-расм)
дан суюқлиги 92 ... 96 % ли чўчқа гўнги олиб келинди.
Do'stlaringiz bilan baham: