Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация


-расм. Атмосфера босимидан паст сийракланган ҳолатда



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/33
Sana31.05.2023
Hajmi0,71 Mb.
#946776
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Bog'liq
2n1w4wAQUOa4woeRzYsVK8tLyqu7UuIg56meXJet

1.7-расм. Атмосфера босимидан паст сийракланган ҳолатда 
термофил иссиқлик ҳароратида ишловчи кўп режимли био-
реактор [15]:

– 
реактор; 2 
– 
шлам йиғиш идиши; 3 
– 
тўкиш қувури;
5 – газ фильтри; 6 
– 
газ ҳисоблагич; 7 
– 
сийракланишни тақсимлаш 
крани; 8 – компрессор; 9 – терморослагич; 10 – бошқарув пульти;
11 – термостат насоси; 12 – биореакторга сув ҳайдаш насоси. 
Биореактордаги рН 8,2 га тенг бўлган муҳитни стабиллаш 
мақсадида биореактор КЮД га шаҳар биопрудларида ифлосланган 
сувни тозалаш учун экилган пистя (Pistia stratiotes L) ўтини (1.8-расм, 
ўтнинг рН 5,5 тенг) майдалагичда кўпи билан 2 мм узунликда 
майдалаб солинди (1.9-расм). 
КЮДга қўшилган биопруд ўтлари Ўзбекистон Республикаси 
Фанлар академиясига қарашли Ботаника илмий ишлаб чиқариш 


24 
марказининг юқори ўтлар ўстириш тажриба ҳовузидан елим қопларда 
олиб келинди.
Юқори сув ўтлари ҳисобланган пистя ўтининг ҳар бири
оғирлиги ўртача 1-1,5 кг. ни ташкил қилди. Органик чиқиндиларни 
биореакторга солишдан олдин майдаланган биопруд ўтлари билан 
аралаштириш миқдори КЮД миқдорининг 5 ... 20% ини ташкил 
қиладиган тартибда тажрибалар ўтказилди. Биореакторга КЮДга 
қўшиб солинган майдаланган биопруд ўтлари ѐрдамида 4 суткадан 
бошлаб рН миқдори 7,2 гача туширилди [8].
1.8-расм. Пистя (Pistia stratiotes L) ўти:
1 – пистя ўти барглари; 2 – 
попук илдизлари 


25 
1.9-расм. Биопруд ўтларининг биореакторга солиш учун 
тайѐрлаган ҳолати:
1 – майдаланган биоўтни сақлаш идиши; 2 – 
майдаланган биоўт. 
Натижалар солиштирилганда биопрудлардан чиқаѐтган ўтлар-
нинг КЮД га қўшилганда биореактордан чиқаѐтган газ миқдори 
кескин кўпайиб (биореакторнинг фойдали ҳажмига нисбатан 1,2...1,7 
ортганлиги), ишлов берилган биомассанинг таркиби (ранги очиқ
кулранг бўлиб, кескин хиди камайди) бирмунча яхшилангани маълум 
бўлди. Демак, биореактордаги биогаз ҳосил қилувчи бактерияларнинг 
мўътадил шароитда яхши ривожланиши ҳолатига олиб келинди.
Дунѐ амалиѐтида метан ҳосил қилувчи бактерияларни текшириш, 
уларни кўпайтириш ва ривожлантириб биореакторларга жорий 
қилиш жараѐни жадал равишда амалга оширилмоқда. Уларнинг 
морфологияси, физиологияси, биокимѐ ва геокимѐси ҳаракатларини 
ўрганишда муҳим натижалар олинмоқда. Улар метан ҳосил қилувчи 
бактерияларни ўстириш ва органик чиқиндиларга ишлов бериш 
технологияларини ривожлантиришнинг асосини ташкил қилади. Агар 
метан ҳосил қилувчи бактерияларни кўпайтириш имкониятини 
табиий усулларгача олиб келинса, табиатда ҳосил бўлаѐтган кўпгина 
чиқиндихоналардан чиқаѐтган иссиқхона газлари ва СО

газининг 
замонавий салбий таъсирини камайтиришга эришиш мумкин (ўртача 
100 тонна органик чиқинди бир йилда атмосферага 80 тоннагача 
захарли газларни чиқаради). 
Биореакторлардаги микробиологик жараѐнда биогаз ҳосил 
қилувчи бактерияларнинг биогаз олиш қурилмаларида кечаѐтган 


26 
жараѐннинг тезлигига жюмуҳим таъсир этувчи омиллардан бири 
ҳарорат ҳисобланади. Бу фаолликнинг асосий чегаралари тўғрисида 
жуда кўп маълумотларда турли хилдаги ҳарорат оралиқлари 
келтирилади. Аммо кўпчилик фикрларда биомассанинг механик 
таркибини инобат-га олмасдан ҳароратни ўзгартиришга қарши 
хулосалар берилади. Суюқ биомассанинг ҳар турли намлигидаги 
физик-механик таркиб ўзгариши 1-жадвалда келтирилган. 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish