54
фаолияти, фаолияти давридаги соғлиғи давлат қонунлари асосида
ҳимояланади, муҳофаза қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни муҳофаза қилиш
тўғрисидаги қонунида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги
давлат сиѐсати аниқ ўз аксини топган. Унда «Корхонанинг ишлаб
чиқариш фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг ҳаѐти ва
соғлиғи устуворлиги» таъкидланган. Ушбу қонунга 2016 йил
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ва у Ўзбекистон
Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 10
мартда, Сенат томонидан 2016 йил 25
августда, Мамалактимиз
Президенти томонидан 2016 йил 22 сентябрда тасдиқланган.
Қонуннинг янги таҳрири 36 моддадан иборат.
1995 йил 21 декабрда Ўзбекистон Республикасининг меҳнат
кодекси қабул қилинди ва у 1996 йил апрель ойидан бошлаб
амалда кучга кирди. Ушбу кодексда кўрсатилишича хавфсизлик
техникасига, ишлаб чиқариш санитариясига, ѐнғин чиқишидан
сақланишга ва меҳнат муҳофазасининг бошқа қоидаларига риоя
этиш юзасидан ишчи ва хизматчиларга йўл-йўриқлар бериш,
шунингдек,
ходимларнинг
меҳнат
муҳофазасига
доир
қўлланмаларда кўрсатилган ҳамма талабларга амал қилиши
устидан доимий назорат ўрнатиш
маъмурият зиммасига
юкланади.
Меҳнат шароити зарарли бўлган ишларда, шунингдек, алоҳида
ҳарорат шароитида бажариладиган ѐки ҳавони ифлослантирувчи
ишларда меҳнат қилувчи ишчи ва хизматчиларга белгиланган
меъѐрда махсус кийим-бош, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя
воситалари текинга берилади. Меҳнат шароити ифлосланиш
билан боғлиқ ва зарарли бўлган
ишларда ишловчи ишчилар
белгиланган меъѐрда совун ҳамда сут ѐки бошқа хил парҳез озиқ-
овқатлар, иссиқ цехларда ишловчилар эса газ-сув билан текин
таъминланади.
Меҳнат кодексида балоғатга етмаган ѐшларнинг, аѐлларнинг
меҳнатига алоҳида эътибор берилган. Ўн саккиз ѐшга тўлмаган
йигитларни 16 кг дан, қизларни 10 кг.дан ортиқ юк кўтаришига,
уларнинг иш вақтини ҳафтасига 36 соатдан ортиб кетишига йўл
қўймаслик керак. Шунингдек, уларни тунги ва иш вақтидан
ташқари ишларга ҳамда дам олиш кунлари ишлашга жалб этиш
таъқиқланади. Ишчи ходимлар учун иш вақтининг меъѐрий
55
муддати 40
соатдан ошиб кетмаслиги, ўн саккизга кирмаган
ѐшлар ҳамда меҳнат шароити зарарли бўлган ишларда меҳнат
қилувчилар учун иш вақти миқдори ҳафтасига кўпи билан 36
соат бўлиши керак. Иш вақтидан ортиқ ишлаш ҳар бир ишчи ва
хизматчи учун сурункасига икки кун давомида 4 соатдан ва
йилига 120 соатдан кўп бўлмаслиги лозим.
Меҳнат кодексида ишчи-ходимнинг ва иш берувчининг
меҳнат ҳуқуқлари аниқ баѐн этилган:
Do'stlaringiz bilan baham: