Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий


КРЕДИТ ТИЗИМИДА «МОБИЛ АЛОҚА ТИЗИМЛАРИДА УЗАТИШ ВА



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

КРЕДИТ ТИЗИМИДА «МОБИЛ АЛОҚА ТИЗИМЛАРИДА УЗАТИШ ВА 
ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚУРИЛМАЛАРИ » ФАНИНИ ЎҚИТИШИНИНГ 
УСЛУБИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
 
Алиев У.Т., Султонова М.О., ТАТУ
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари 
университети мана учинчи ўқув йилидирки таълимнинг кредит тизимида 
фаолият олиб бормоқда. Шуни айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2018 йил 19 февралда қабул қилинган ПФ-5349 сонли 
―Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида‖ги Фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ таълим 
сифатини яхшилаш, халқаро тавсияларни қўллаш асосида халқаро таълим 
стандартларини жорий этиш, ТАТУга хорижий университетлар билан 
талабалар, профессор-ўқитувчилар ва педагог кадрларни алмашиш имконини 
бериш, рақобат муҳитини яратган ҳолда ўқитувчига янги педагогик 
технологиялар ва ўқув жараѐнининг оқилона шаклларини ривожлантириш 
орқали ўзининг илмий-педагогик даражасини ошириш имконини бериш, 
асосийси тизим талабаларга ўзининг мустақил таълим дастурини 
шакллантириш ва билимларни баҳолашнинг шаффофлигини таъминлаш 
имконини беришдир. Шунингдек, Болон жараѐни доирасида олий таълим 
соҳасидаги Европа-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришда муҳим 
таркибий қисм ҳисобланади. Болон жараѐни олий таълим кредит тизими учун 
умумлаштирилган асос бўлиб келмоқда, у талабаларнинг мобиллигига, халқаро 
ўқув дастурларини ишлаб чиқишга кўмаклашишда исботланган тажрибага эга 
бўлиб, кредит-транспорт тизими ва кредитларни тўплаш асносида 
ривожланмоқда.
Кредит — талабага қўйиладиган ўқув юки ҳажмини аниқлашнинг шартли 
бирлиги. У талаба томонидан ўқув ишларининг бажарилишига ажратилган 
соатлардан иборат. Бунда талабалар айрим фанларни танлаш имкониятига эга 
бўлади. Шунингдек, 18 ҳафталик ярим йилликдан 15-ҳафталигига ўтиш 
режалаштирилмоқда.Талабалар ўқув жадвалини мустақил шакллантириш 
имконига эга бўлади, билимларни баҳолаш тизимининг шаффофлиги 
таъминланади. 
Айнан бу тизим учун тақдим қилинаѐтган фанлардан бири ―Мобил алоқа 
тизимларида узатиш ва қабул қилиш қурилмалари‖ фанидир. ―Мобил алоқа 
тизимларида узатиш ва қабул қилиш қурилмалари‖ фанини ўзлаштиришнинг 
мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:


151 
1) талабаларда кучайтирш, узатиш ва қабул қилиш қурилмалари 
техникаси ва назариясини ривожлантириш муаммоларини радиоалоқа 
тизимларида радиосигналларни кучайтириш назарий масалаларини ўргатиш 
ҳамда уларни амалда татбиқ этиш кўникмасини шакллантириш;
2) Кучайтириш қурилмаларининг элементлар базаси ва улардаги 
бузилишларни
ўрганишга боғлиқ билимларни ўзлаштириш;
3) Талабаларда узатиш ва қабул қилиш қурилмалари ҳақидаги умумий 
маълумотлар ҳақида тушунчаларни шакллантириш;
4) Талабаларда аналог қурилмаларнинг таъминот манбаси ва замонавий 
аналог 
қурилмаларнинг 
схемотехникаси
борасида 
кўниқмаларни 
шакллантириш; 
Бу фанни муваффақиятли ўзлашириш талабаларда узатиш ва қабул 
қилиш қурилмаларининг
ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши
бўйича 
кўникмаларни шакллантиришга ѐрдам беради. 
 
Фанни ўрганишни тугатиш бўйича талаба: 
- узатиш ва қабул қилиш қурилмаларнинг қуриш тамойиллари ва 
қўлланиш соҳалари 
- узатиш ва қабул қилиш қурилмаларнинг техник кўрсаткичлари ва 
тафсифлари 
- узатиш ва қабул қилиш қурилмалардаги чизиқли ва ночизиқли 
бузилишлар 
- узатиш ва қабул қилиш қурилмаларининг уланиш схемалари ва 
уларнинг нисбий тафсифлари билан танишади;
- ҳар хил турдаги узатиш ва қабул қилиш қурилмаларнинг 
схемотехникасининг ўзига хос хусусиятларини ўрганади;
- амалиѐт дарсларида олинган назарий ва амалий билимларини узатиш ва 
қабул қилиш қурилмаларига тадқиқ қилишда қўллай олиш кўникмасига 
эга бўлади.
«Мобил алоқа тизимларида узатиш ва қабул қилиш қурилмалари» фани 
доирасида кучайтириш қурилмаларининг асосий характеристиклари, 
радиоузатиш қурилмаларининг умумий характеристиклари, радиоқабул қилиш 
қурилмаларининг асосий характеристикалари, Software Defined radio дастурий 
радиосининг ўзига хос хусусиятлари ва тузилмаси, SDR қабул қилиш-узатиш 
қурилмалари, адаптив кўп режимли радиочастота занжирлари, рақамли 
радиоузаткичлар амплитуда, фаза/частота модуляторлари, чиплардаги 
тизимларнинг пассив радиочастотавий занжирларда қўлланиши, SDR аналог-


152 
рақамли ва рақамли-аналог ўзгартириш, мультистандарт алоқа учун OFDM 
қабул қилгичлари ҳақида асосий маълумотлар баѐн этилади. 
Лаборатория ва амалий машғулотлар қуйидаги мавзуларни ўз ичига 
олган: тескари алоқали кучайтиргични тадқиқ қилиш, кенг полосали 
кучайтиргичнинг тадқиқ қилиш, супергетеродинли қабуллагични тадқиқ 
қилиш, амплитуда детекторини тадқиқ қилиш, кучайтириш каскадларнинг 
асосий кўрсаткичлари, кучайтириш каскадларда чизиқли бузилишларни 
баҳолаш, оператсион кучайтиргич асосида инверсловчи кучайтириш каскадни 
ҳисоблаш, радиоқабу қилгичнинг асосий техник характеристикаларини
ўрганиш.
 
Мустақил иш тури қуйидагиларни кўзда тутади: 
- назарий материални мустақил ўрганиш. Маърузалар матни ва тавсия 
этиладиган 
адабиѐтлардан 
фойдаланилади. 
Фикрлаш 
маданиятини 
ўзлаштириш, маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилишни билиш, 
мақсадни қўйиш ва унга эришиш йўлларини танлашга ѐрдам беради; 
- маърузалар матни, амалий ишларга услубий кўрсатмалар ва тавсия 
этиладиган адабиѐтлардан фойдаланилади. Бу мустақил иш тури бажарилган 
ишнинг натижаларини расмийлаштириш, тақдим этиш ва маъруза қилишга, 
меъѐрлар ва қоидаларга амал қилиш, касбий фаолият соҳасида миллий ва 
халқаро стандартлар талабларини бажаришни билишга ѐрдам беради;
- билимларни жорий ва оралиқ назорат қилишга (синовга) тайѐргарлик.
Маърузалар матни ва тавсия этиладиган адабиѐтлардан, ҳисобланган уй 
топшириқлари ва бошқалардан фойдаланилади. Бажарилган ишнинг 
натижаларини расмийлаштириш, тақдим этиш ва маъруза қилишни билишгага, 
фикрлаш маданиятини ўзлаштириш, маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил 
қилишни билиш, мақсадни қўйиш ва унга эришиш йўлларини танлашга ѐрдам 
беради. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish