Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий


ТАЪЛИМНИНГ ON-LINE ШАКЛИ ДОИРАСИДА “КОСМИК



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

ТАЪЛИМНИНГ ON-LINE ШАКЛИ ДОИРАСИДА “КОСМИК 
ТЕХНОЛОГИЯЛАР” ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ 
 
Писецкий Ю.В., Мирзаев Д.А., ТАТУ 
 
Ўзбекистон Республикасида машинасозлик соҳасида космик тадқиқотлар 
ва технологияларни ривожлантириш учун зарур бўлган муҳим илмий-техник, 
синов-ишлаб чиқариш, тажриба-изланиш салоҳияти, етарли интеллектуал ва 
касбга доир ресурслар, муайян базавий космик инфратузилма мавжуд. 
Мамлакатнинг янада барқарор ривожланиши, жумладан иқтисодиѐтнинг турли 
соҳаларида инновацион космик технологиялардан фойдаланиш орқали мавжуд 
илмий-техник салоҳиятни самарали амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон 
Республикаси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Йўл харитаси» ишлаб 
чиқилган. 
Ҳозирги шароитда on-line шаклда таълим олаѐтган талабалар учун энг 
асосий вазифа бўлиб, ишлаб чиқилган фан дастурлари ҳамда ўқув 
режаларининг ижросини амалда самарали йўлга қўйишдан иборат. Шу 
жумладан ―Сунъий йўлдошли алоқа тизимлари‖ мутахассислиги бўйича таълим 
олаѐтган магистратура талабаларига on-line шаклда олиб борилаѐтган 
дарслардан етарли даражадаги сифатли ва мустақил равишда кўникмаларга эга 
бўлишларига 
эришишдир. 
Шундай 
мақсадларда 
―Мобиль 
алоқа 
технологиялари‖ кафедрасида ишлаб чиқилган ―Космик технологиялар‖ фани 
хизмат қилади. 
―Космик технологиялар‖ фанининг назарияси 5 қисмдан иборат. 
1-қисм космик мажмуалар тизимларига бағишланган.


139 
2-қисмда бошқарувнинг сунъий йўлдошли тизимлари кўриб чиқилган. 
3-қисм 
космик аппаратларни бошқаришнинг Ер станцияларига 
бағишланган. Бунда Ер станцияларининг таркиби, уларнинг вазифалари ҳамда 
олиб борадиган ишлари келтирилган.
4-қисмда амалий космик технологиялар кўриб чиқилган.
5-қисмда Космик муҳитни ўрганиш ва улардан фойдаланиш бўйича 
халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг шарҳи таҳлил қилинган.
―Космик технологиялар‖ фанининг афзаллиги бўлиб, унда дарсларни on-
line тарзда ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда 
магистратура талабаларининг билимини баҳолашда семестр давомида ва 
якуний назорат давомида фанни ўзлаштиришда ѐрдам берувчи қўшимча 
манбалар ҳамда ўқув материаллари (тестлар, топшириқлар, ѐзма ишлар, 
мустақил ишлар) мавжудлиги ҳисобланади.
Ушбу фанни ўзлаштиришдан асосий мақсад космик технологиялар 
ҳақида умумий тушунчаларни шакллантириш, космик аппаратлар ѐрдамида 
бошқаришнинг борт тизимларини қуришнинг асосий усуллари билан боғлиқ 
билимларни ўзлаштириш, магистратура талабаларида космик аппаратлар ва 
уларнинг таркибини бошқаришнинг ердаги мажмуаси ҳақида тасаввурларни 
шакллантириш, 
уларда 
сунъий 
йўлдошли 
тизимларни 
зондлашда, 
метеорологияда ва навигацияда фойдаланишда қўлланиладиган замонавий 
воситалар ҳамда усуллар соҳасидаги малакаларини шакллантириш ҳамда 
геоахборот тизимларининг замонавий дастурий таъминотини ва математик 
аппаратни қўллаган ҳолда геоинформатика бўйича масалаларни ечиш, таҳлил 
қилиш 
қобилияти 
ҳамда 
кўникмаларини, 
ҳаѐлий 
тафаккурини 
ривожлантиришга ѐрдам беради. 
Магистратура талабаларининг ушбу фанни муваффақиятли ўзлаштириш 
ва якунлаши, уларда маълум бир қатор масалаларни ечишда зарур бўлган 
космик технологияларни танлаш бўйича билимларини шакллантиришга имкон 
беради. 
―Космик технологиялар‖ фани маърузалар, семинарлар, видео 
маърузалар, тақдимотлар, шунингдек таълимнинг кредит тизимига асосланган 
ҳолда тематик топшириқлар ва мустақил ишларни ўз ичига олади. Ушбу фан
ўқув материалларида келтирилган мавзулар бўйича назарий ва амалий 
маълумот берилган, амалий ишларни олиб бориш ва натижаларини ҳисоблаш 
тартиби тушунтирилган. Фаннинг назарий материаллари магистратура 
талабалари томонидан мустақил ўрганилади, назорат ва амалий вазифалар 
алоҳида ѐки кичик гуруҳларда амалга оширилади. 


140 
Магистратура талабаларига назарий машғулотлар вақтида видео маъруза 
орқали мавзу бўйича зарурий тушунчалар бериб борилади. Мавзу 
материалларини мустаҳкамлаш учун тақдимотлар, дарсликлар, кўрсатмалар ва 
бошқа ўқув қўлланмалардан фойдаланиш бўйича тавсиялар мунтазам берилади. 
Мустақил ишни баҳолашда фаннинг назарий материалларининг 
мавзулари бўйича мустақил ишни расмийлаштирилганлигиги, мустақил иш 
режасини тўғри танланганлигига, танланган мавзуда графиклар ва расмларнинг 
мавжудлигига, фойдаланилган адабиѐтлар руйхатини келтирилганлигига, 
танланган мавзуда таҳлилий хулосалар мавжудлигига катта эътибор берилади 
ҳамда маълум миқдорда белгиланган баллар билан баҳоланади. 
Юқорида келтирилган топшириқ ҳамда мустақил ўрганиладиган 
вазифалар магистратура талабаларига ―Космик технологиялар‖ фанини 
ўзлаштиргандан сўнг ўзининг билимларини тўғри баҳолашга имкон беради.
Кўриб чиқилган фаннинг тузилиши ҳамда мазмуни магистратура 
талабаларига космик техника ва технологиялар йўналишида on-line шаклда 
таълим олишида етарли даражада чуқур билим ва амалий кўникмаларга эга 
бўлишида ѐрдам беради.

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish