Фойдаланилган
адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва
мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. 1-октябр 2020
йил.
2. Ҳ. Нишонов. “Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади”. Маърифат
газетаси. 19-октябр 2020 йил.
3. Ҳ.Т Омонов. Н.Х Хўжаев, С.А.Мадярова, Э.У. Эшчонов. Педагогик
техналогиялар ва педагогик маҳорат. Тошкент 2009 йил.
4. А. Холиқов. Педагогик маҳоратТошкент 2011 йил.
5. Ахмедова М. Педагогика назарияси ва тарихи. Ўқув қўлланма.-Т.: “Тафаккур
бўстони”, 2011 йил.
548
6. Бабанский Ю.К. Ҳозирги замон умумий таълим мактабида ўқитиш методлари.
Т.: «Ўқитувчи», 1990 йил.
549
ФИО автора:
Эшназарова Гулзода Журакуловна
СамДУ мактабгача ва бошланғич таълим факультети ўқитувчиси
Название
публикации:
«MАКТАБГА
ТАЙЁРЛОВ
ГУРУҲИ
ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИДА КИТОБХОНЛИК КЎНИКМАЛАРИНИ ТАРКИБ
ТОПТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ»
Аннотация:
Ушбу
мақолада
мактабга
тайёрлов
гуруҳи
тарбияланувчиларида китобхонлик кўникмаларини таркиб топтиришнинг
педагогик-психологик хусусиятлари ҳақидаги мaълумотлар баён этилган.
Калит сўзлар:
китобхонлик, китобхонлик маданияти, китоб мутолааси,
мактабгача таълим,
китобхонлик кўникмалари.
Мамлакатимизда жамиятнинг китобхонлик маданиятини ошириш,
хусусан, ёшларни болалигидан китоб мутолаасига қизиқтиришга давлат
сиёсатининг устувор йўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратилиши юксак
маънавиятли шахс камолотидаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасидир. Бу
эса узлуксиз таълимнинг қуйи бўғини саналган мактабгача таълим ташкилотлари
фаолиятини масалага оид инновацион ёндашувлар асосида такомиллаштиришни
тақозо этади.
“Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарорида
“мактабгача таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик материаллар ва
бадиий адабиётлар билан тўлдириш; мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар
томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун
шарт-шароитлар яратиш; мактабгача таълим тизимига илғор педагогик ва
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш”
77
каби қатор
вазифаларнинг белгиланишимактабгача тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида
77
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030
йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори //Халқ сўзи. – Тошкент, 2019 йил 9 май.
– № 95 (7325). – 1-б.
550
китобхонлик кўникмаларини мақсадли таркиб топтиришбилан боғлиқ
масалаларни кўндаланг қўяди.
Авваллари кичик ёшдан китобга қизиқиш уйғотиш усуллари хусусида
ижтимоий-маданий тарбиянинг илк босқичи саналган мактабгача таълим
тизимидан бошлаб аҳамият бериш зарурлиги тўғрисида кўп гапирилган бўлса
ҳам, бироқ амалда бу масалага етарли даражада риоя қилинмас, китобхонлик
маданияти тарбияси умумпедагогик тарбиянинг муҳим бўлаги эканлигига
тегишлича эътибор қаратилмас эди. Бугунги кунга келиб таълим-тарбия
олувчиларни китоб ўқишга мажбурлаш ёки мазмунини сўзлаб беришни талаб
қилиш билан китобхонлик кўникмаларини шакллантиришга эришиб
бўлмаслиги, мутолаага нисбатан бундай ёндашув уларни фақатгина бадиий
адабиётдан узоқлаштириши, чинакам санъат асарларининг жозибасини
туйишдан маҳрум қилиши мумкинлиги аён бўлиб қолди.
Шу боис сўнгги йилларда республикамизда мактабгача таълим тизимидан
бошлаб маънавият тарбиясини китобхонлик маданиятини таркиб топтириш
орқали юксалтириш бўйича турли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан,
мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган
“Илк қадам”
78
, “Болажон” таянч дастурлари
79
, мазкур дастурлар асосида махсус
адабиётларнинг яратилиши ёки “Мактабгача таълим муассасаларида кичик
кутубхона яратиш, унинг фаолиятини ташкил этиш ва болалар адабиётидан
самарали фойдаланиш бўйича йўриқнома”
80
лар ишлаб чиқилганлигини соҳа
фаолиятини давр талаблари асосида модернизация қилишнинг яққол намунаси
сифатида баҳолаш мумкин.
Ёш авлод таълим-тарбиясининг ҳозирги тараққиёт босқичида асрлар
давомида шаклланган миллий қадрият ва анъаналар, бадиий адабиётни ўргатиш
78
“Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастури. – Тошкент:2018.
79
Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблариасосида ишлаб чиқилган “Болажон”
давлат дастури. – Тошкент: 2010.
80
Миржалилова С.С, Грошева И.В, Нишанова М.Мактабгача таълим муассасаларида кичик кутубхона яратиш,
унинг фаолиятини ташкил этиш ва болалар бадиий адабиётидан самарали фойдаланиш бўйича йўриқнома //
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш республика ўқув-методика Марказининг 2016 йил 25 январдаги
навбатдан ташқари 1-сон баённомаси.
551
билан боғлиқ тажрибалар ётиши сир эмас.Буюк қомусий олим Абу Наср
Форобий бундан бир неча асрлар муқаддам ўринли таъкидлаганидек, “Таълим
сўз ва ўргатиш билангина бўлади. Тарбия эса амалий иш ва тажриба билан
ўрганишдир, яъни шу халқ, шу миллатнинг амалий малакаларидан иборат бўлган
иш-ҳаракатга, касб-ҳунарга берилган бўлишидир”
81
.Албатта, мутафаккир
алломанинг мазкур фикрлари замирида сўз санъатининг шахс камолотидаги
ўрни, бадиий адабиётнинг таълим шакли ва мазмунига таъсири масаласи
мужассамлигини сезиш мумкин.
Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида китобхонлик
кўникмаларини таркиб топтиришда дастлаб уларнинг эҳтиёж ва қизиқишлари
аниқланиши, сўнгра мутолаага рағбат уйғотилиши мақсадга мувофиқ. Масалан,
баъзи болаларнинг қушларга, баъзиларининг ҳайвонлар ҳаётига ёхуд яна
бошқаларининг техника оламидаги янгиликларга қизиқишларини ҳисобга олган
ҳолда китоб танлаш, бадиий асарларни жанр ва тарбиявий аҳамияти,
болаларнинг ёш, индивидуал, ҳатто гендер хусусиятларига кўра ўрганиш, сўнгра
таълимнинг самарали шакл ва воситаларини белгилаш кўзланган натижани
бериши мумкин.
“Тараққий этган хорижий мамлакатларда, –деб ёзган эди бу борада
таниқли болалар ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев, – китобхонлик фан
даражасига кўтарилган. Китобхонлик китобни тарғиб қилишнигина эмас, балки
китоб ўқишни, ўқиладиган китобни танлай олишни, мағзини чақишни, яъни
китоб ёрдамида ўзини англашни ўргатади”
82
.
Дарҳақиқат, китобхонлик қўлига тушган асарни эмас, балки эҳтиёж,
қизиқиш, дид ва тафаккур даражасида танлаб ўқиш ва ўқиганларини уқиш ҳам
демакдир. Шу боис бу борадаги дастлабки иш ёш ривожланишини даврларга
бўлиш, онтогенез (юнонча оn, ontos – борлиқ, genesis – келиб чиқиш;
организмнинг индивидуал ривожланиши давомида бўладиган кетма-кет
81
Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти,
1993. – 184-б.
82
Тўхтабоев Х. Болалар адабиёти ҳақида. – Тошкент, Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1992 йил 15 февраль.
552
ўзгаришлар мажмуи
83
)нинг илк босқичларида боланинг психик ривожланишига
хос хусусиятлар, ички регуляцияси таркибига кирувчи эҳтиёж, қизиқиш ва мотив
тушунчалари нима эканлиги, уларнинг бола ҳаётидаги аҳамиятини белгилаш
ҳамда масаланинг педагогик жиҳатларига эътибор қаратилиши мақсадга
мувофиқ.
Психология фанида мактабгача даврдаги боланинг шахс сифатида
шаклланиши уч босқичга ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |