Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №37 (том 4)



Download 8,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/207
Sana13.05.2023
Hajmi8,66 Mb.
#938155
TuriСборник
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   207
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Апрель 2023. Том 4

Список литературы: 
1. 
Буланова–Топоркова, М.В., Духавнева А.В., Кукушин В.С., Сучков 
Г.В. Педагогические технологии [Текст]. М: ИКЦ «МарТ»; Ростов н/Д: 
Издательский центр «МарТ», 2017 г 
2. 
Кудрявцев, Т. В. Проблемное обучение: истоки, сущность, 
перспективы[Текст]. - М.: Знание, 2018. 
3. 
Махмутов, М. И. Проблемное обучение. Основные вопросы 
теории[Текст]. - М.: Педагогика, 2015. 
 
 


540 
ФИО автора: 
Бахтиёр Рахмонов 
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни 
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Cамарқанд филиали ўқитувчиси
Название 
публикации:
«ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ 
САМАРАДОРЛИГИНИ 
ОШИРИШДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ 
ЎРНИ» 
Аннотация. 
Мазкур мақолада компьютер технологияларидан фойдаланиш 
зарурияти ва таълим сифатини оширишда АКТ ни қўллаш масалалари 
ёритилган. 
Калит сўзлар: 
АКТ, инновация, инновацион фаолият, компьютер 
технологиялари, янгилик киритиш, тақдимот.
 
Таълим 
жараёнида 
АКТдан 
фойдаланишга 
қаратилган 
янги 
компетенцияларни 
шакллантириш, 
тармоқ 
технологиясининг 
фаол 
ривожланиши асосий янгилик бўлди, бу нафақат эволюция ва таълим 
технологияларининг яқинлашувига таъсир қилди, балки оммавий ва узлуксиз 
шароитда таълимнинг шакллари, усуллари ва мазмуни бўйича фикрларни 
сезиларли даражада ўзгартирди.
Бугунги кун талаби қисқа вақт ичида талабаларга сифатли таълим бериш, 
эгаллаган билимларини назорат қилиш ҳисобланади. Бу борада республикамиз 
Президенти Ш.Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонининг 
“Ижтимоий соҳани ривожлантириш” деб номланган тўртинчи йўналишида “... 
умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим сифатини яхшилаш ҳамда 
уларни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширишни назарда тутади” 
деган жумлалар қайд этиб ўтилган
2
. Бундан, таълим сифатини ошириш 
мақсадида талабаларга ўргатилаётган фан бўйича билим беришда замонавий 
ахборот–коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш зарурлиги 
яққол намоён бўлмоқда. Дарҳақиқат, замонавий ахборот-коммуникация 


541 
технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг янгича усули педагог-
ўқитувчиларимиздан бу соҳада ўзига хос тажриба, чуқур билим, касбий маҳорат 
ва кўникмаларни эгаллаш талаб қилади.
Замонавий ахборот технологиялари воситаларида тайёрланган электрон 
кўринишдаги методик ва дидактик адабиётлардан фойдаланишни кенг кўламда 
амалга ошириш эса давр тақозасидан иборат. 
Ҳар тамонлама ривожланган шахсни шакллантириш давримизнинг асосий 
талабларидан бири ҳисобланади. Она ватанимиз Ўзбекистоннинг келажаги 
бугунги ёш авлоднинг уқуви, билим салоҳияти, истеъдоди, мустақил 
фикрлашига 
бевосита 
боғлиқдир. 
Ахборот 
ва 
коммуникацион 
технологияларнинг жадал ривожланиб бориши замонавий жамият ахборот 
муҳитининг сифат жиҳатидан қайта қурилишига олиб келди. Ахборот 
коммуникацион технологиялари бу замоновий ахборот ва коммуникацион 
технологияларининг интеграцияси бўлиб, улар ўқитишнинг услубий тизимини 
такомиллаштиришга, ўзгартиришга имкон беради.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол методлар ва ахборот 
технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш кундан-кунга 
ортиб бормоқда. Бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий 
таълимда ўқувчилар фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, 
замонавий технологиялардан фойдаланиш эса уларни эгаллаётган билимларини 
ўзлари қидириб топиш, мустақил ўрганиш ва фикрлаш, таҳлил қилиш, ҳатто 
якуний хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришга ўргатади. Ўқитувчи бу 
жараёнда шахс ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига 
шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик 
функциясини бажаради.
Ҳар бир ўқитувчи-педагог қайси фандан ва қайси синфда дарс беришидан 
қатъий назар ўз вазифасини замон талаби асосида бажариш учун ахборот 
воситаларидан тўлиқ кўникмаларга эга бўлиши керак.
Тақдимот дарслари 
ўтиш орқали болаларда қўйидаги жиҳатлар 
ривожланади;


542 
- компьтер технологияси билан яқиндан танишиш,
-интелектуал қобилиятлари ривожлантириш,
-интегратция имкониятлари кенгайиши,
-дарсга бўлган мотиватцияни ошириш,
-тасаввур доирасини кенгайтириш,
-диққатни жамлаш имкониятини кенгайтириш,
-имлони ўрганиш,
-қўргазмали қуроллардан фойдаланиш,
-интерфаол методларни ўрганиш.
Компьютер технологияларини қўллаш асосида болада компьютер 
имкониятларини тушунтириш вазияти юзага келади. Болалар компьютер 
технологияси билан танишар экан уларнинг ёши ва индивидуал хусусиятларини 
инобатга олиш зарур. Дарслар мультемидиялар асосида ташкил этилиши бола 
дарсни тез ўрганиб олади. Мисол. Турган жойда узунликка сакраш техникасини 
болага фақат сўз орқали тушунтирилса бола 40 % ўрганар экан. Мультемидия, 
электрон дарсликлар орқали тушунтирилиб бажартилинса 80 % бола ўша 
машқни ўрган экан. Яни бола бир вақтнинг ўзида машқни жонли кўриб, эшитиб 
ўзи мустақил бажариш имконияти пайдо бўлияпти. Тақдимот дарсларида 
болаларни тасаввур қилиши қийин бўлган нарса ва ҳодисаларнинг расм ва 
аниматция кўриниши бола тасаввур доирасини кенгайтиради.
Ахборотлар миқдорининг кенг кўламда ошиб бориши таълим жараёнида 
янгидан-янги талаблар келтириб чиқармоқда. Ахборотларни ўзлаштириш ва 
улардан таълим жараёнида етарлича ҳамда самарали фойдаланиш учун қулай 
воситалардан фойдаланиш заруратини туғдирмоқда. Жамиятда юз бераётган 
инқилобий ўзгаришлар айнан ахборотлардан таълим жараёнида етарлича 
фойдаланишни 
таъминлашда 
техник 
воситаларни 
қўллашга 
олиб 
келмоқди. Бугунги кунда таълим жараёнига техник воситаларнинг жадал кириб 
келаётганлиги, улардан самарали фойдаланиш орқали таълим жараёнини 
самарали этиш масаласини олдимизга вазифа этиб қуймоқда. Республикамизда 
фаолият кўрсатаётган таълим муассасалари техник воситалар билан етарлича 


543 
таъминланган бўлса-да, улардан таълим жараёнида фойдаланиш учун педагог 
ходимлар ишлаш бўйича кўникма ва малакаларини ошириш зарур. Таълим 
муассасаларидаги педагогик ходимлари олдида турган вазифа – дунёда 
бўлаётган 
янгилик (ўзгариш)ларга 
эгилувчанлик 
билан 
мослашадиган, замонавий техник воситалар билан фаол ишлай оладиган ва 
тушунчаларини ўқувчиларга тушунтира оладиган маъсулиятли шахс бўлиши 
керак. 

Download 8,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish