Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №37 (том 4)



Download 8,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/207
Sana13.05.2023
Hajmi8,66 Mb.
#938155
TuriСборник
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   207
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Апрель 2023. Том 4

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. Ш.Мирзиёев. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт 
тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент – 2016.
2. Ш.Мирзиёев. “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини 
биргаликда барпо этамиз”. Тошкент – 2016.
3. Ш.Мирзиёев. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий 
жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”. 
Тошкент – 2017.
4. Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг АКТ компетенцияларини ошириш бўйича 
қўлланма, Тошкент 2019. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


544 
ФИО автора: 
Хакимов Халим Насимович 
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш институти Самарқанд филиали ўқитувчиси

Название публикации:
«ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ» 
Аннотатция:
Бугунги кунда ёш авлоднинг хорижий тилларни ўрганишга 
қизиқиши ортиб бормоқда. Шу боис, умумтаълим мактабларида хорижий тилни, 
жумладан инглиз тилини ўқитиш дарсларда интерфаол методлардан 
фойдаланишни талаб этади. Ушбу мақола умумтаълим мактабларининг инглиз 
тили дарсларида интерфаол методлардан фойдаланиб дарсларни ташкил 
қилишнинг самараларлигини оширишга бағишланган.
Калит сўзлар:
метод, интерфаол метод, технологиялар, интерфаоллик, 
инновация. 
Бугунги кунда чет тилларини ўргатишга қизиқиш ошди ва ёшлар учун 
кўплаб имкониятлар яратиб берилди. Бу ҳам албатта, бежиз эмас. Хусусан, 
жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллашга интилаётган 
мамлакатларимиз учун, чет эллик шерикларимиз билан ҳамжиҳатликда, 
ҳамкорликда ўз буюк келажагини қураётган халқимиз учун хорижий тилларни 
мукаммал билишнинг аҳамиятини баҳолашнинг ҳожати йўқдир. Маълумки чет 
тилини ўқитиш методикасида олиб борилган тадқиқотлар интерфаол методларни 
анъанавий методларга нисбатан самарадорлик натижаси юқори эканлигини 
кўрсатади.
Интерфаол метод – таълим жараёнида ўқувчилар ҳамда ўқитувчи 
ўртасидаги 
фаолликни 
ошириш 
орқали 
ўқувчиларнинг билимларни 
ўзлаштиришини фаоллаштириш, шахсий сифатларини ривожлантиришга хизмат 
қилади. Интерфаол методларни қўллаш дарс самарадорлигини оширишга ёрдам 
беради. Интерфаол таълимнинг асосий мезонлари: норасмий баҳс-мунозаралар 
ўтказиш, ўқув материалини эркин баён этиш ва ифодалаш имконияти, 


545 
маърузалар сони камлиги, ўқувчилар ташаббус кўрсатишларига имкониятлар 
яратилиши, кичик гуруҳ, катта гуруҳ, синф жамоаси бўлиб ишлаш учун 
топшириқлар бериш, ёзма ишлар бажариш ва бошқа методлардан иборат бўлиб, 
улар таълим-тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда ўзига хос аҳамиятга 
эга. 
Интерфаол усулларни қўллаш натижасида ўқувчиларнинг мустақил 
фикрлаш, таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш, ўз фикрини баён қилиш, уни 
асослаган ҳолда ҳимоя қила билиш, соғлом мулоқот, мунозара, баҳс олиб бориш 
кўникмалари шаклланиб, ривожланиб боради.
Интерфаол методларнинг бош мақсади - ўқув жараёни учун энг қулай муҳит 
вазият яратиш орқали ўқувчининг фаол, эркин, ижодий фикр юритиш, уни 
эҳтиёж, қизиқишлари, ички имкониятларини ишга солишга муҳит яратади. 
Бундай дарслар шундай кечадики, бу жараёнда биронта ҳам ўқувчи четда 
қолмай, эшитган, ўқиган, кўрган билган фикр-мулоҳазаларини очиқ-ойдин 
билдириш имкониятига эга бўладилар. Ўзаро фикр алмашиш жараёни содир 
бўлади. Болаларда билим олишга ҳавас, қизиқиш ортади, ўзаро дўстона 
муносабатлар шаклланади. Чет тилини ўқитиш методикасида замонавий 
ҳисобланган интерфаол методлар олимлар томонидан ишлаб чиқилган ва уларни 
анъанавий методларга нисбатан самарадорлик даражаси кўпроқ эканлиги 
исботланган. Интерфаол методлар ўқув жараёнининг билим салоҳиятини 
анъанавий методларга нисбатан анча кўтаради. Чунки, интерфаол методларда 
ўқувчининг ўзи мустақил ҳолда эркин фикр юритади, ўқитувчи билан ҳамкор 
сифатида ишлайди. Замонавий технологиялар орқали чет тили ўқитилар экан, 
унда ўқувчи ўзи дарс жараёнини режалаштиради, ўзи белгилаган ўқув режаси 
асосида шуғулланади, ўқитиш методларини ўқувчи ва ўқитувчи ҳамкорликда 
танлайди, ўқув материали муҳокамасида иштирок этадилар.
Инглиз тили дарсларига қўйилган энг муҳим талаблардан бири мустақил 
фикрлашга ўргатишдир, бунда эса турли методларнинг аҳамияти каттадир. 
Баъзи методлардан намуналар келтирамиз:


546 

Download 8,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish