Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №37 (том 4)



Download 8,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/207
Sana13.05.2023
Hajmi8,66 Mb.
#938155
TuriСборник
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   207
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Апрель 2023. Том 4

Биринчи босқич
3–4 ёшни ўз ичига олади. Мазкур давр болада эмоционал 
жиҳатдан ўз-ўзини бошқаришнинг мустаҳкамланиши билан кечади. 
Иккинчи босқич
4–5 ёшгача бўлган даврга тўғри келади. Бунда, асосан, 
болада ўзини ахлоқий жиҳатдан бошқариш сифатлари таркиб топа бошлайди. 
Учинчи босқич
6–7 ёшни қамраб олади. Болада ишбилармонлик, ўз-ўзини 
англаш, шахслик хусусиятларининг таркиб топиши айнан шу даврнинг 
характерли жиҳатидир.Бундан биринчи ва иккинчи босқичлар кичик ва ўрта 
боғча ёшига, учинчи босқич эса катта боғча ёшига тўғри келиши аёнлашади. 
Мактабгача ёшдаги давр мобайнида содир бўладиган ўзгариш ва 
қийинчиликлар боланинг идроки, фикрлаш тарзи, хотираси қатори ўз хатти-
ҳаракатларини бошқаришни йўлга қўйишни ҳам талаб этади. Бола шахсининг 
ривожланиши унинг атроф-муҳитни аста-секинликда англаб бориши ва ўз 
ўрнини ҳис қилишини англатади. Шу сабабли хулқ-атворидаги ўзгаришлар 
таъсири остида бола муайян ҳаракатларни амалга оширади. Яқин инсонларининг 
таъсири болани уларга тақлид қилишга, одатларини ўхшатишга, одамлар ҳақида, 
нарса-ҳодисаларга нисбатан фикрларини ифодалашга мойиллик уйғотади. Бу 
даврда нутқининг жадал ривожлана бошлаши боланинг ўз билганларини 
мустаҳкамлашига, ўзи билган эртак, қўшиқ ёки шеърларни қайта-қайта 
эшитишга эҳтиёж сезиши билан уйғунликда кечади. Бундай такрорлардан 
зерикмаслиги эса шу даврдаги болаларга хос айрича хусусиятдир. 
83
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. О ҳарфи. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий 
нашриёти. – 128-б.


553 
З.Иброҳимова тўғри қайд этганидек, “Боғчаларда тарбияланаётган болалар 
ҳали мактабга бормай туриб, оқилона ҳаракат қиладиган, теварак-атрофни 
мустақил кузатадиган, катталар юмушига қарашадиган, равон сўзлаб, фикр 
юрита оладиган, бирмунча билим ва малака орттирган бўлади. Боланинг ана 
шундай даражага етишида, хусусан, унинг жисмоний, ақлий ва ахлоқий 
камолотида, халқ, Ватан олдидаги бурчни тушунишда, гўзалликни ҳис қила 
олишида, хунук нарсалардан жирканиб, ёмонлик ва ёвузликдан нафратланишида 
уларга боғчада, оилада ўргатиладиган бадиий асарлар жуда катта роль 
ўйнайди”
84
.
Ҳақиқатан ҳам, бола шахсининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи муҳим 
омиллардан бири бу 
бадиий адабиёт намуналаридир. 
Бу даврда ўзлари яхши 
кўрган яқин кишилари томонидан айтиб берилган эртак ёки ҳикоялардаги 
персонажларнинг хатти-ҳаракатлари, гап-сўзлари, ўзларини тутишлари, 
бошқалар билан муносабатлари-ю саргузаштнамо воқеа-ҳодисалар бола 
тасаввурида тамомила янги қиёфа касб этади. Сюжетдаги муҳим нуқталар ёки 
қаҳрамонлар характеридаги ижобий сифатлардан ўрнак олиши натижасида 
болада эзгу фазилатлар куртак ёза бошлайди, болаларча орзу-истаклар (сеҳргар 
бўлиб қолиш, фазога учиш, ерости салтанатига саёҳат қилиш) уйғонади, 
мақсадли хатти-ҳаракатлар (катта-кичикка ёрдамлашиш, жониворларга 
ғамхўрлик ва ҳ.к.) амалга оша бошлайди. Аксинча, қилмишлари ёвузликлардан 
иборат қаҳрамонларнинг ҳалокат билан якунланган қисматлари мисолида 
эгрилик, ноҳақлик, ёлғончилик каби зарарли одатларга нисбатан дастлабки 
иммунитет шакллана бошлайди. 
Китобхонлик кўникмаларини таркиб топтиришда болаларнинг бадиий 
асар мазмунини идрок қилиш, сюжет чизиғидаги воқеа-ҳодисаларни тасаввур 
этиш, хотирада сақлаш каби психологик; нутқий аъзоларининг ривожланиши 
билан боғлиқ физиологик хусусиятлари, шунингдек, миллий қадрият ва 
анъаналар ҳам ўзига хослик касб этади. Айниқса, матн мазмунини тушуниш, 
84
Иброҳимова З. Кичкинтойлар адабиётининг хусусиятлари. – Тошкент: Ўқиувчи, 1994. – 3 б.


554 
образлар моҳиятини англаш, эстетик завқ-шавқнинг юзага келишида асарнинг 
идрок қилиниши билан боғлиқ жараёнлар муҳим ўрин тутади. Алоҳида 
таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда ғарб тадқиқотчилари томонидан истеъмолга 
киритилган “эртак ёши”
85
атамаси боланинг неча ёшидан бошлаб эртакларни 
идрок эта олиши масаласига қаратилганлиги билан ўзгачадир. Бизнингча, 
эртакларни ўрганишда асар матнининг ҳажми, тилининг содда, тушунарли, оз 
сўзга кўп маъно юкланганлиги, ундаги миллий колорит, халқнинг турмуш тарзи 
ва тафаккур даражаси, интилишилари, орзу-ўйлари каби жиҳатларни ёдда тутиш 
ҳар бир ёш даврида боланинг ақлий ривожига ўз таъсирини кўрсатади.
Мактабгача таълим ташкилотлари ўрта ва катта ёшлилар гуруҳидаги 
болалар меҳнатсеварлик, ростгўйлик, меҳрибонлик, оқкўнгиллик каби ғоялар 
улуғланган эртакларга катта қизиқиш билан қарайдилар.Бу ёшдаги болаларга 
мос эртакларнинг асосий хусусияти антропоморфизм характердалиги, яъни
ҳайвонларнинг худди одамлардек “сўзлашиши”дир. Антроморфизм (грекча 

одам, шакл) ёки шахслаштириш деб одам бўлмаган мавжудот ёки мавҳум 
нарсаларни одамсимон ёки одам хулқига эга қилиб тасвирлашга айтилади. 
Maсалан, антропоморфик асар ва қарашларда шамол, ёмғир каби табиат 
ҳодисалари, худо ёки ватан каби мавҳум концепциялар одам каби фикрлаб, 
суҳбатлашади.
Бундай шакл ва мазмундаги эртаклар болалар учун жуда севимли бўлиб, 
ҳар вақт уларни қизиқиш ва ҳайрат билан эшитадилар. Ҳайвонлар ҳақидаги 
эртаклар уларда вазиятга нисбатан турли муносабатларни юзага келтиради, 
образларга нисбатан хуш ёки нохуш туйғуларни уйғотади. Масалан, ҳамиша 
кўнгилсизликларга ўралашиб юрувчи бўри ёки ҳийла-найрангга эш айёр тулки, 
ишёқмас ниначи ёки дангаса чигиртка каби образлар болаларга унчалик маъқул 
келмайди. Уларга, асосан, шер, йўлбарс, от, ит каби кучли ва вафодор;сигир, 
эчки, хўроз, чумоли каби беозор жониворлар образлари кўпроқ ёқади. Бу даврда 
болаларда лақмалигидан ҳамиша панд еб юрадиган бўри, манфаати йўлида 


555 
айёрликлардан тоймайдиган тулки, ўзини ботир қилиб кўрсатадиган мақтанчоқ 
қуён каби эртак қаҳрамонлари хатти-ҳаракатлари юзасидан саволлар туғила 
бошлаши мазкур жанрдаги асарларнинг тарбиявий таъсири ҳамда тафаккуридаги 
эврилишлар натижаси дейишга асос бўлади.
Катта ёшлилар ва тайёрлов гуруҳларидаги болалар эртак ёки ҳикоя 
эшитаётиб, ким яхши-ю нима ёмонлигини аниқлашга ҳаракат қиладилар, ҳатто 
жонсиз предметларнинг баъзан ота-оналар ёки тарбиячилар унчалик эътибор ҳам 
қилавермайдиган баъзи жиҳатларини синчковлик билан илғаб, ўзларича 
баҳолашга интиладилар. Масалан, “Зумрад ва Қиммат” эртагидаги Зумраднинг 
адашиб, ўрмонда ёлғиз ўзи қолганида: “Қоронғи ўрмон Зумрадга ваҳима солди” 
ёки “Гуллар жуда яхши экан. Улар Зумраднинг йўлини ёритиб борди” тарзидаги 
фикрларни билдиришиболаларга хос зийраклик, ўткир нигоҳ ва мустақил 
тафаккурнинг илк кўринишидир.
Бу каби жиҳатлар уларда қаҳрамонларнинг қувонч ва шодликларини ҳис 
қилиш ёки бошига тушган оғир вазиятларга нисбатан ачиниш, дарддошлик 
туйғуларини ҳам тарбиялайди. Қаҳрамонлар (жасур, қўрқмас; саранжом, 
оқила)га ўхшаш, улар каби имкониятлар (учар гилам, сирли сандиқ, сеҳрли 
кўзгу)га эга бўлиш истаги болада дастлаб орзу-ҳаваслар негизида пайдо бўлса, 
кейинчалик мантиқан фикрлаш, тасаввур қилиш орқали келгусидаги амалий 
фаолиятига кенг йўл очади. Е.Мельникова тўғри қайд этганидек, “Меҳнат ва 
фаолият жараёнида тасаввур пайдо бўлди ва ривожланди. Ҳеч нарса қилмасдан 
олдин, инсон нимани амалга ошириш кераклигини, қандай қилиб бунинг амалга 
оширилишини, нарсанинг нимага ўхшашлигини англашга уринади. Бу эса инсон 
миясида жойлашган асаб толаларига ўзаро таъсир қилиб, унинг меҳнат 
фаолиятига киришишига ёрдам беради. Тасаввур ҳақиқатдан ажралишдир. 
Бирор киши баъзида ҳали кўрилмаган нарсаларни тасаввур қилади. У ҳали 
мавжуд эмас, аслида бор эмас, балки ташқи дунёда объектив ҳақиқатда 
тасаввурнинг манбаидир”
86
.
86
Мельникова Е. Психологическое сопровождение развития творческого воображение в условиях современного 
обучения: Автореф. дисс. канд. псих. наук. – Алмати, 2011. – С. 11. 


556 
Демак, теран дунёқараш, бой тасаввур, юксак дид ҳамда гўзал ахлоқ 
тарбиялашга қаратилган фаолият замирида асл санъат асарларига бўлган эҳтиёж 
ва қизиқишлар ётади. 
Хулоса қилганда, мактабдаги ўқишнинг илк кунидан бошлабоқ 
мустақиллик ва ижодкорлик билан боғлиқ қобилиятларини кўрсатиш талаб 
қилинар экан, бадиий асарлардаги ҳаёт мисолида боланинг эзгулик ва ёмонлик 
каби қарама-қарши тушунчалар моҳиятини тушуна бошлаши, қаҳрамонларга 
ишониб яшаши ўзини-ўзи тарбиялашига муҳим восита вазифасини ўтайди. 
Демак, бу болаларда юксак маънавият, интеллектуал салоҳият ва эстетик дидни 
тарбиялашда бадиий адабиётнинг ўрни белгили, деган хулосани шакллантиради. 

Download 8,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish