90
ресурсларининг таклифи чекланмаган, меҳнат
унумдолиги жуда паст,
чегаравий маҳсулот эса нолга тенг деб тахмин қилинади. Бу эса қишлоқ
хўжалигидан ишчи кучининг олиниши ишлаб чиқариш қисқаришига олиб
келмаслигини англатади. қишлоқ хўжалигида ишчиларнинг иш ҳақи яшаш
минимуми даражасида бўлгани сабабли, бу ишчи кучидан саноатда
фойдаланиш ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. Бу сектордаги меҳнат
унумдолиги аграр сектордагидан анча юқори.
Шундай қилиб, А. Льюис моделининг вазифаси меҳнат ресурсларининг
бир қисмини қишлоқ хўжалигидан саноатга қайта тақсимлаш ва бу билан
иқтисодий ўсиш суръатининг тезланишига эришиш ҳисобланади. Бу жараѐнда
асосий механизм бўлиб тармоқлараро бозор хизмат қилади.
Саноат ишлаб чиқариш маштабларини кенгайтириб, ўз ишчиларининг
даромадлари ўсишини
таъминлайди, бу
эса ички талабни ошишига
кўмаклашади. Бунда тадбиркорлар ўсиб бораѐтган даромадларни ишлаб
чиқаришни кенгайтиришга йўналтирадилар. Бу даромадлар кейинчалик
иқтисодий ўсишга динамик таъсир кўрсатади.
Иқтисодий ўсишнинг ўзини А. Льюис икки турга ажратади: саноатда
унинг манбаси бўлиб қўшимча ишчи кучидан фойдаланиш ҳисобланади
(экстенсив тур), қишлоқ хўжалигида эса- чегаравий меҳнат
унумдорлигининг
ошиши (интенсив тур). Иқтисодий ўсишнинг бу икки тури инвестициялашнинг
икки турли хил функцияларига мувофиқ келади. Саноатда гап асосан капитални
кенгайтириш устида боради. Шунинг учун инвестицияларнинг берилган
функцияси якуний саноат маҳсулотига таклифдан боғлиқ бўлади. Унинг ўсиши
даромадлар ошиши ва инвестициялар кенгайишини рағбатлантиради. +ишлоқ
хўжалигида, аксинча, инвестциялар даромадларнинг қисқаришига боғлиқ
ҳолда кенгаяди: иш ҳақига харажатларнинг кўпайиши фермерларни қўл
меҳнатини машина меҳнати билан алмаштиришга мажбур қилади.
Ўз моделини ривожланаѐтган мамлакатлар учун ишлаб чиқиб А. Льюис
уни индустриал босқични ўтган ғарбий мамлакатлар учун тўғри келмайди, деб
ҳисоблаган. Бошқа муаллифлар аксинча уни ривожланган иқтисодиѐт
91
шароитлари учун мақбул деб ҳисоблашади. Ш. Киндлбергер ўз таҳлилида
кўрсатганидек иқтисодий ўсишнинг меҳнат ва капитал билан боғлиқлигининг
энг яхши намунаси бўлиб ГФР, Италия, Швейцария, ва Голландия ҳисобланади.
Буюк Британия, Бельгия, Швеция, Норвегия ва Дания каби мамлакатлар ҳам А.
Льюис моделини тасдиқлашди, бироқ тескари боғлиқликда: бу мамлакатларда
иқтисодий ўсишнинг паст суръатлари меҳнат ресурслари ва ишлаб чиқариш
қувватларида чекланган фойдаланиш билан боғлиқ эди. Яна бир гуруҳни
сезиларли ишчи кучи ортиқчалигини бошидан
кечирган мамлакатлар ташкил
этади (Испания, Португалия, Греция, Югославия, Турция). Уларнинг иқтисодий
ўсиши ҳам Ш. Киндлбергер фикрича А. Льюис моделига тўғри келади. Бу
мамлакатлар нафақат ўз саноатини балки бошқа европа давлатлари саноатини
ҳам ишчи кучи билан таъминлар эди ва бутун континент учун ўзига хос
заҳирадаги меҳнат фонди вазифасини бажарган эди.
Йирик фирмаларнинг мустақил иқтисодий сиѐсат ўтказишлари, уларнинг
ўз ўсиш сиѐсатига бўлган қизиқишлари неоклассик йўналиши вакилларини
ўсишнинг неокейнсчилик макро иқтисодий моделларига ўхшаш моделларини
яратишга бўлган фаоллигини оширди.
Р.Солоу иқтисодий тизим мувозанатлигининг муҳим шароити ялпи талаб
ва ялпи таклифнинг тенг бўлиши эканлигидан келиб чиқади.
Капиталнинг
хажми инвестициялар ва чиқиб кетиш таъсирида ўзгаради. Инвестициялар
капитал заҳирасини оширади, чиқиб кетишни эса камайтиради.
Р.Солоу
модели
жамғарма
мъѐри
барқарор
капитал
билан
қуролланганликни белгиловчи асосий омил эканлигини кўрасатади.
Жамғарманинг нисбатан юқорироқ меъѐри капиталнинг кўпроқ заҳираси ва
ишлаб чиқаришнинг нисбатан юқорироқ даражасини таъминлайди. Р.Солоу
моделининг кейинги ривожланиши аҳоли сонини ўзгариши ва техник
тараққиѐтнинг тезлашишини кўзда тутади.
Агар иқтисодиѐт ―Олтин қоида‖ бўйича эга бўлиши мумкин бўлган
капитал заҳирасидан ортиқча капитал заҳираси билан ривожланаѐтган бўлса,
унда бу ҳолатда жамғарма меъѐрини пасайтиришга йўналтирилган сиѐсатни
92
амалга ошириш зарур. Жамғарма меъѐрининг камайиши истеъмолнинг ошиши
ва унга мувофиқ равишда инвестицияларнинг пасайишига олиб келади, демак
капитал заҳирасининг барқарор даражасини пасайишига ҳам олиб келади.
Дж. Мид неоклассик асосларга эга бўлиб, иқтисодий ўсишни
маржиналистик
ѐндашувлари орқали тушунтиради. Дж. Мид реал ҳолатда меҳнат ва капитал
жамғарилиши суръатлари ўртасида мувофиқликка амал қилиш зарурлигига
эътибор қаратган. Агар меҳнатнинг ўсиши шунга мувофиқ капитал ошиши
билан бирга бормаса ишлаб чиқаришнинг ўсиши рўй бермайди,
чунки ишчи
кучининг ўсиши ортиқча бўлиб ишсизлик вужудга келади. Агар капитал меҳнат
унумдорлигини ўсиш суръатларидан тезкор бўлса, унда ортиқча ишлаб
чиқариш қуватлари ҳосил бўлади.
А.Льюис моделининг вазифаси меҳнат ресурсларининг бир қисмини
қишлоқ хўжалигидан саноатга қайта тақсимлаш ва бу билан иқтисодий ўсиш
суръатининг тезланишига эришиш ҳисобланади. Бу жараѐнда механизм бўлиб
тармоқлараро бозор хизмат қилади.
Саноат ишлаб чиқариш масштабларини кенгайтириб, ўз ишчиларининг
даромадлари ўсишини таъминлайди, бу эса ички талабни ошишига
кўмаклашади. Бунда тадбиркорлар ўсиб бораѐтган даромадларни ишлаб
чиқаришни кенгайтиришга йўналтирадилар. Бу даромадлар кейинчалик
иқтисодий ўсишга динамик таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: