I мавзу: Иқтисодий ўсиш курсининг мазмуни вазифалари ва унга таъсир этувчи омиллар



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/89
Sana03.04.2023
Hajmi2,29 Mb.
#924313
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   89
Bog'liq
fac0073ef6c6dff9c4117a4af3591edc ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ МОДЕЛЛАРИ

МУҲОКАМА УЧУН САВОЛЛАР 
1.
Аҳоли турмуш даражаси иқтисодий ўсишга қандай таъсир этади? 
2.
Инфляция даражасини иқтисодий ўсишга таъсирини изоҳланг. 
3.
Иқтисодий ўсишни секинлашуви сабабларни келтиринг. 
4.
Иқтисодий ўсишда ―охирги замон модели‖ни таърифланг. 
5.
Иқтисодий ўсишга қарши чиқувчилар фикри ҳақида тушунчаларингиз. 
6.
У.Ростоу назариясида иқтисодий ўсиш ҳақида қандай фикрлар 
билдирилади? 
7.
Иқтисодий ўсишда неокейнсчилик моделининг моҳияти нимада? 


76 
8.
Иқтисодий ўсишни Е.Домар модели ҳақида фикрингиз. 
9.
Р.Харродни иқтисодий ўсиш моделини изоҳланг. 
10.
Харрод-Домар моделини чекланганлиги нима билан белгиланади? 


77 
4-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИНГ НЕОКЛАССИК МОДЕЛЛАРИ. 
4.1. Р. Солоуни неоклассик иқтисодий ўсиш модели 
Ўсишнинг биринчи неоклассик моделлари 1950-йиллар охири 1960-
йилларда пайдо бўла бошлади, бунда динамик мувозанат муаммоларига 
эътибор сусайиб, нафақат фойдаланилмаган қувватлар балки янги техникани 
жорий этиш, унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни 
яхшилаш ҳисобига ўсишнинг мумкин бўлган суръатига эришиш муаммоси 
биринчи поғонага чиқиб қолди. 
Бу билан боғлиқ ҳолда нафақат назарий асослар балки иқтисодий 
ўсишнинг тахлил қилиш услублари ҳам ўзгарди. Бу даврда ривожланган 
мамлакатлар иқтисодиѐтида йирик корхоналарнинг роли ортиб, улар ўсишнинг 
неокейнсчилик моделига асосланган ҳолда ўз инвестицияларини стратегик 
режалаштириш тартибида макро даражада динамик ўсиш моделларини тўза 
бошладилар. Йирик фирмаларнинг мустақил иқтисодий сиѐсат ўтказишлари, 
уларнинг ўз ўсиш сиѐсатига бўлган қизиқишлари неоклассик йўналиш 
вакилларини ўсишнинг неонекейсчилик макро иқтисодий моделларига ўхшаш 
моделларини яратишга бўлган фаоллигини оширди. 
Бу йўналиш вакиллари (америкалик иқтисодчи Р.Солоу, инглиз 
иқтисодчиси Дж. Мид ва бошқа муаллифлар) иқтисодиѐтга давлат аралашувига 
қарши чиқишди, чунки, уларнинг фикрича йирик фирмаларга бозор 
рақобатчилиги шаротида потенциал ўсишга эришиш учун мавжуд ресурслардан 
янада кўпроқ фойдаланиш учун эркинлик бериш керак эди. 
Улар моделларининг методологик асоси бўлиб ишлаб чиқариш 
омилларининг назарияси ва чегаравий унумдорлик назарияси хизмат қилди. 
Неоклассик мактаб назариѐтчилари ўсишнинг кейнсчилик назарияларини 
3 та пункт бўйича танқид қилишди: 

Биринчидан, улар ўсишнинг асосий омили сифатида- капитал 
жамғарилишига эътиборни қаратганлар. Неоклассикларнинг фикрига кўра эса 


78 
ишлаб чиқаришнинг ўсишига янги ишчиларни жалб этиш ҳисобига ҳам 
эришиш мумкин. 

Иккинчидан, улар капитал коэффициенти с нинг ўзгармаслигидан келиб 
чиққан. Неоклассик моделлар эса 2 хил ишлаб чиқариш омиллари (капитал ва 
меҳнат) ни ҳисобга олиб ва уларнинг ўзаро алмашинувини инобатга олиб бу 
коэффициент ўзгариши мумкинлигини таъкидлайдилар. 

Учинчидан улар бозор механизмининг автоматик равишда мувозанатни 
тиклай олиш қобилиятини тўғри баҳолашмаган. Неокейнсчилардан фарқли 
равишда улар фақат рақобатли бозор иқтисодиѐти иқтисодий ўсишнинг 
мувозанатлилигини таъминлай олади деб ҳисоблашган. Рақобат механизмидан 
ташқари бундай шартларидан бири бўлиб неоклассикларда қатъий пул тизими 
ҳисобланади. 
Дастлаб бу модел Р.Солоу томонидан ―Иқтисодий ўсиш назариясига 
қўшилган ҳисса‖ мақоласида баѐн этилган (1956 йил.), сўнг эса ―Техника 
тараққиѐти ва агрегатив ишлаб чиқариш функцияси‖ ишида ривожлантирилди 
(1957й). 1987 йилда уни ишлаб чиққанлиги учун муаллиф иқтисодиѐт бўйича 
Нобель мукофотига сазовор бўлди.
Модел ресурсларнинг тўлиқ бандлигини таъминловчи ишлаб чиқариш 
омиллари бозорларидан мутлақ рақобат устунлигининг неоклассик талқинига 
асосланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш- нафақат капитал балки меҳнатнинг 
фаолиятидир ва бу омиллар бўйича ишлаб чиқариш эластиклиги 
коэффициентларининг йиғиндиси 1 га тенг.
Р.Солоу иқтисодий тизим мувозанатлигининг муҳим шароити ялпи талаб 
ва ялпи талифнинг тенг бўлиши эканлигидан келиб чиқади. Бунда моделдаги 
ялпи таклиф Кобб-Дугласни ишлаб чиқариш функцияси асосида аниқланиб, 
бир томондан ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги функционал боғлиқлик 
муносабатини, иккинчи томондан эса- фойдаланиладиган омиллар ва уларнинг 
ўзаро комбинациясини ифодалайди. Кобб-Дуглас ишлаб чиқариш функцияси 
бўйича ҳар бир омилнинг улуши маҳсулот қийматида доимий, аммо абсолют 
жиҳатдан меҳнат ва капитал сарфи ўзгариши мумин. 


79 
Энг умумий кўринишда миллий ишлаб чиқариш ҳажми 
У
ишлаб 
чиқаришнинг 3 омили функцияси ҳисобланади: меҳнат
L
, капитал
К
ва ер 
N

)
,
,
(
N
K
L
f
Y

Бироқ ер омили иқтисодий тизимда кам маънога эга бўлганлиги туфайли 
Р. Солоу моделида келтирилмаган. 
)
,
(
K
L
f
Y

(4.1.1) 
Ёилган кўринишда берилган функция қуйидагича бўлади: 
K
K
Y
L
L
Y
Y
)
/
(
)
/
(






(4.1.2) 
Бунда 
ΔY/ΔL
– меҳнатнинг чегаравий маҳсулоти MPL 
ΔY/ΔK
– капиталнинг чегаравий маҳсулоти MPK. 
Функцияни соддалаштириш учун белгилаш киритамиз: 
у=Y/L 
бунда 
y
– бир ишчи ҳисобига чиқарилган маҳсулот ѐки меҳнат унумдорлиги 
k=K/L
бунда 
k
- капитал билан қуролланганлик ѐки меҳнатнинг фонд билан 
қуролланганлиги 
Унда ишлаб чиқариш функциясини қуйидагича ѐзиш мумкин:
)
(
k
f
y

(4.1.3) 
Бу ерда 
)
,
(
)
(
l
k
F
k
f


Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish