I мавзу: Иқтисодий ўсиш курсининг мазмуни вазифалари ва унга таъсир этувчи омиллар


Р. Харроднинг иқтисодий ўсиш модели



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/89
Sana03.04.2023
Hajmi2,29 Mb.
#924313
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89
Bog'liq
fac0073ef6c6dff9c4117a4af3591edc ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ МОДЕЛЛАРИ

3.4 Р. Харроднинг иқтисодий ўсиш модели. 
Олдин таъкидлаганимиздек таркиби бўйича бу модель Е. Домар моделига 
ўхшайди, бироқ унинг ўзига хос хусусиятлари бор. Е. Домар модели 
инвестицияларнинг ялпи талабни кенгайтириш ва ишлаб чиқариш 
қувватларининг вақт оралиғида кўпайишдаги иккихил ролини тахлил қилади. 
Шунинг учун у бутунлигича мультипликатордан фойдаланишга асосланади ва 
миллий даромаднинг зарурий ўсишини таъминлайдиган инвестицияларнинг 
ўсиш меъѐрини аниқлайди. 
Р. Харрод моделининг мақсади эса иқтисодиѐт ўсишнинг траекториясини 
ўрганиш ҳисобланади. Шунинг учун унинг асосини акселератор назарияси 
ташкил этиб, у инвестициялар ўсишини бунга сабаб бўлган даромад ўсишига 
нисбатини аниқлаш имконини беради.
Бундай хусусиятлардан шу натижа келиб чиқадики, Е. Домар мос давлат 
сиѐсати билан боғлиқ бўлган автоном инвестициялар билан иш олиб борган 
бўлса, Р.Харрод эса – миллий даромад ўсиши билан боғлиқ ишлаб чиқариш 
инвестициялари билан иш олиб борган. 
Акселератор назариясини янада яққолроқ кўриб чиқамиз. Акселератор 
назарияси – инвестицияларнинг кутилаѐтган ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришига 
боғлиқлигини тавсифловчи назариядир. Акселератор тамойили дастлаб даврлар 
назарияси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, инвестицияларнинг истеъмол 
талаби харакатига реакцияси орқали иқтисодий инқирозларни тавсифлаган. 
Бундай боғлиқликда акселератор назариясини ХХ аср бошида франсуз 
иқтисодчиси А. Афтальен ва америкалик иқтисодчи Дж. Кларк 


68 
ривожлантиришган. Бу назарияга мувофиқ талабнинг (ѐки даромадларнинг) 
ўсиши инвестицияларнинг ўсиш даражасига тезлаштрувчи (акселератор) 
сифатида таъсир этади, (авваламбор асосий капитал соҳасида). Янги 
инвестициялар ишлаб чиқариш ҳажми (даромадлар) га нисбатан тезроқ ўсиши 
тахмин қилинади, чунки машинанинг қиймати унинг тайѐр маҳсулот 
қийматидан одатда анча юқори бўлади, демак, ишлаб чиқариш қатнашчилари 
даромадларидан ҳам юқори бўлади. Шунинг учун ҳам инвестицияларга бўлган 
талаб истеъмол талабининг ўсишига нисбатан доимо юқори бўлади. Гап 
шундаки, ўсиб бораѐтган истеъмол талаби мавжуд бўлган ишлаб чиқариш 
қувватларига тасир кўрсатиб, нафақат мавжуд қувватлар модернизациясига 
балки янги саноат корхоналари ва ускуналарига капитал қўйилмаларини 
рағбатлантиради. 
Фараз қиламизки, қандайдир корхона ўзининг маҳсулотига мавжуд 
талабни 10 та машинадан фойдаланиб қондиради, улардан биттаси ҳар йили 
янгиси билан алмаштирилади. Агар талаб 20% га ошса корхона бу талабни 
қондириш учун 2 та янги машина сотиб олиши керак бўлади. Шундай қилиб 
акселератор ишлаб чиқариш ўсиши билан инвестициялар ўсиши ўртасидаги 
боғлиқликни кўрсатади: ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришига жавоб равишда 
янги инвестициялар қанчага ўсади. 
Ишлаб чиқариш ва инвестициялар даражаларида ўзгаришларнинг бундай 
тескари боғлиқлиги Дж. Кейнсда умуман йўқ эди. У инвестиция ва даромадлар 
ўртасида мультипликатор муносабати билан чекланди

1
I
Y




Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish