43
иқтисодиѐтни хусусийлаштириш ва меҳнат жамоаларига кенгроқ иқтисодий
эркинлик яратилишини англатади: бунда ишлаб чиқариш манбаларига бўлган
юридик ҳуқуқ давлатга тегишли бўлиб, меҳнат жамоалари эса ишлаб
чиқарилган маҳсулотларнинг тўла ҳуқуқли эгалари ҳисобланган.
Уларнинг
шартномалар тўзишда, нархларни белгилашда, маҳсулот хажмлари ва етказиб
бериш муддатларини аниқдашда эркин эканликлари хўжалик турининг
янги шарти – бозор механизмини яратиш ва ривожлантиришга асос
солган. Ваҳоланки, 90-йилларнинг бошида СССРда,
кейинчалик Россияда
давлат мулкини тўлиқ хусусийлаштириш жараѐни бошланганлиги сабали,
пудратчилик бозор муносабатларига ўтишда ўзининг афзалликларини окдай
олмади. Хусусийлаштириш жараѐнининг жадаллашуви ва унинг ваучерлар
(бепул) асосида амалга оширилиши бутун иқтисодиѐтда ва жамиятда
тўзулмавий нуқсонларни келиб чиқишига сабаб бўлди: асосий ва айланма
капиталнинг
самарадорлиги
пасайди,
миллий
хўжаликнинг
макроиқтисодий бошқарилиши сусайди инвестициялар ва ишлаб чиқариш
кескин равишда пасайди. Хусусан, 1993 йилда
Россияда металл ва металлга
ишлов берувчи ускуналарнинг хажми 1989 йилга нисбатан 30%га пасайди,
гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, мато ва
пойафзалларнинг
ишлаб
чиқариш
хажми
50-60%га
пасайди.
Мамлакатнинг ЯИМ хажми 1990 йилдан 1992 йилгача деярли 2 бараварга
қисқарди.
Шундай қилиб, 90 - йиллар бошида Россия бозор ислоҳотларини амалга
оширишга киришганда, мамлакатда иқтисодий ўсиш нуқтаи назаридан
вакуум ҳосил бўлди - ўсишнинг экстенсив факторлари батамом
тугатилган эди, интенсив факторлар эса ҳали тайѐрланмаган эди.
Бундан
ташқари, қайд этиш керакки, ўтмишдаги ўсишнинг экстенсив факторлари
мамлакатга янгг шароитларда хўжалик юритиш учун объектив ва
субъектив имкониятларни тайѐрлаш имконини бермади. Гап шундаки,
ўсишнинг экстенсив усулининг нафақат ижобий томони (оддий ва арзон ўсиш,
маълум бир чегараларгача) балки салбий томони ҳам мавжуд:
44
-
маҳсулот ишлаб чиқаришнинг микдорий ўсиши техник – иқтисодий
прогресс билан кўзатилмаганлиги сабабли, унга техник қотиб колишлик
хусусиятлидир;
-
аксарият ҳолларда ишлаб чиқаришнинг ўсиши харажатли
характерни ўзига к,абул қилади. Бу иқтисодиѐтнинг ўсиш
темплари ишлаб
чиқаришда иқтисодий ресурсларни кўпайтириш ва уларни жалб қилиш
темпларидан орцада қолишши англатади. Ғарб мутахассисларининг
фикрига кўра, АҚШ ва бошқа ривожланган мамлакатларга қараганда
Россияда ҳар бир маҳсулот сонига 2-3 марта кўп бўлган хом ашѐ,
материаллар ва энергиялар тўғри келади. Экстенсив ўсишнинг баҳоси
шундай.
9-5 йилликдаги экстенсив ўсишнинг кўриниши диаграмма акс эттириши
мумкин. Унда асосий капиталга ва материалларга харажатларнинг ўсиши
мамлакат ЯИМ ўсишидан кўплиги кўрсатилган, ва фақат ишчи кучининг
табий чегараланганлиги унинг йирик масштабларда фойдаланишига йўл
қўймаяпти.
Интенсив ўсиш модели бир қатор янги тавсифларга,
хусусиятларга ва
устунликларга эга:
-
иқтисодиѐт ўсишининг бир мунча қийин усули бўлиб, унда илмий-техник
ривожланиш ҳал қилувчи ўринни эгаллайди. Шунга мувофиқ, у ишлаб
чиқариш кучлари, техника, технологияларнинг юқори даражада ўсишини ва
ходимларнинг юқори маълумотини ва мутахассислигини назарда тутади.
-
иқтисодиѐтнинг айнан анашу ўсиш усули ресурсларнинг чегараланганлик
муаммосини ҳал этиш имконини беради. Бу эса, айнан мана шу усулда
иқтисодиѐт ўсишининг асосий манбаларидан бири бўлиб
ресурсларни тежаш
ҳисобланади, бу жамият учун ресурслар ўсишига қараганда бир мунча
арзонга тушади. Мисол учун, 1 тонна ѐқилғини тежаш (7 минг
килокалорий), 1 тонна ѐқилғини қазиб чиқаришга қараганда 3 – 4 маротаба кам
харажатни талаб қилади. Бироқ, иқтисодиѐтнинг интенсив ўсиш усулига ўтиш
осон иш эмас. Иқтисодиѐт таркибини прогрессив қайта қуриш, илмий
45
соҳалар улушини кўпайтириш, ишчи кучини тегишли қайта тайѐрлаш, ишлаб
чиқаришнинг иқтисодиѐтда кўчиб юришидаги енгиллик ва бошқалар талаб
қилинади. Шу
сабабдан, бозор ислоҳотлари йўлидан ҳаракатланиш
иқтисодиѐт ўсишининг интенсификациялаш (кучайтириш) шартларидан
биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: