I мавзу: Иқтисодий ўсиш курсининг мазмуни вазифалари ва унга таъсир этувчи омиллар



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/89
Sana03.04.2023
Hajmi2,29 Mb.
#924313
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   89
Bog'liq
fac0073ef6c6dff9c4117a4af3591edc ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ МОДЕЛЛАРИ

2.2. Иқтисодий ўсиш турлари 
Маҳсулот ўсиш суръати билан ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг 
ўзгариши ўртасидаги нисбат иқтисодий ўсишнинг экстенсив ва интенсив 
йўлларини белгилаб беради. 
Экстенсив иқтисодий ўсишга ишлаб чиқаришнинг аввалги техникавий 
асоси сақланиб қолган ҳолда ишлаб чиқариш омиллари миқдориннинг 
кўпайиши туфайли эришилади. Айтайлик, маҳсулот ишлаб чиқаришни икки 
ҳисса кўпайтириш учун мавжуд корхона билан бир қаторда ўрнатилган 
ускуналарнинг қуввати, миқдори ва сифати ишчи кучининг сони ва малака 
таркиби бўйича худди ўшандай корхона қурилади. Экстенсив ўсишда агар у 
соф ҳолда амалга оширилса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўзгармай қолади. 
Интенсив иқтисодий ўсиш шароитида маҳсулот чиқариш миқѐсларини 
кенгайтиришга 
ишлаб 
чиқариш 
омилларини 
сифати 
жиҳатидан 
такомиллаштириш: янада прогрессивроқ ишлаб чиқариш воситаларини ва янги 
техникани қўллаш, ишчи кучи малакасини ошириш, шунингдек мавжуд ишлаб 
чиқариш потенциалидан яхшироқ фойдаланиш йўли билан эришилади. 
Интенсив йўл ишлаб чиқаришга жалб этилган ресурсларнинг ҳар бир 
бирлигидан олинадиган самаранинг, пировард маҳсулот миқдорининг ўсишида, 
маҳсулот сифатининг ошишида ўз ифодасини топади. Бунда маҳсулот ишлаб 
чиқаришни икки ҳисса ошириш учун мавжуд корхонага тенг бўлган яна бир 
корхона қуришга ҳожат йўқ. Бу натижага ишлаб турган корхонани 


37 
реконструкция қилиш ва техника билан қайта қуроллантириш, мавжуд 
ресурслардан яхшироқ фойдаланиш ҳисобига эришиш мумкин. 
Реал ҳаѐтда экстенсив ва интенсив омиллар соф ҳолда , алоҳида – алоҳида 
мавжуд бўлмайди, балки муайян уйғунликда, бир – бири билан қўшилган 
тарзда бўлади. Шу сабабли устивор экстенсив ва устивор интенсив иқтисодий 
ўсиш йўллари таҳлил қилинади. 
Иқтисодий фан иқтисодий ўсишнинг биринчи марта К. Маркс томонидан 
кўрсатилган икки шаклини фарқлайди. Улар ишлаб чиқариш натижалари ва 
омиллари нисбати билан фаркланади. 
Биринчи шакли иқтисодий ресурсларнинг ҳажмини ўсиши билан 
характерланади (ишлаб чиқариш омиллари), яъни янги корхоналарни, электр 
тармоклари, йўллар қурилиши, фойдаланиладиган янги ерларни, табиий ва 
меҳнат ресурсларини ва ҳ.к. ўзлаштирилиши. Бу шакл экстенсив иқтисодий 
ўсиш номини олган. Бу шаклдаги иқтисодий ўсишда ЯИМни ўсиши тирик ва 
ижтимоий меҳнат хажмини ўсиши ҳисобига эришилади, шу билан бирга 
жамиятдаги меҳнат унумдорлиги ўзгармасдан қолади. 
Буни қуйидагича ифодалаш мумкин. Айтиб ўтилганидек, иқтисодий 
ўсишнинг ўлчови бўлиб ЯИМни маълум бир давр ичида ўсиш даражаси 
хизмат қилади: 
 
Бу ерда, Υ
t
- ЯИМнинг t
 
давр ичида ўзгариши, Υ
t-1
ЯИМнинг ўтган даврдаги 
хажми. Шунда экстенсив ўсишни қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин. 
Υ
t
/N
t
= СОNST ѐки Ý
t

t

Бу ерда N
t
-фойдаланилаѐтган ресурслар сони (масалан, банд бўлганлар сони); 
Ň
t
,- ресурсларнинг маълум даврда ўсиши. 
Иқтисодий ўсишнинг иккинчи шакли интенсив ўсиш деб аталиб, 
бунда ЯИМнинг ўсиши фойдаланилаѐтган ресурслар хажмини ўсишига 
қараганда тезроқ бўлади Ýt >Ňt. 


38 
Маълумки, иқтисодиѐтнинг интенсив ўсиши жамият тараққиѐтининг 
асоси ҳисобланади. Шу билан бирга экстенсив ўсиш иқтисодий ўсишнинг 
содда шакли ҳисобланади. 
Унинг асосий афзаллиги хўжалик ривожланиши суръатини оширишнинг 
осон йўли эканлиги ҳамда мамлакат иқтисодини нисбатан тез ва арзон ўсишни 
таъминлайди. Экстенсив ўсиш тарихан интенсив ўсишдан олдин кечадиган 
жараѐн. Ҳар бир мамлакат ўз вақтида экстенсив ўсишни бошдан кечиради. 
Мисол учун Ғарб мамлакатлари XX асрнинг биринчи ярмида экстенсив 
ўсишдан интенсив ўсишга ўтганлар. Голланд иқтисодчиси Я. Тинтергеннинг 
маълумотларига кўра 1870-1914 йилларда экстенсив ва интенсив ўсишнинг 
ўзаро нисбати қуйидаги кўринишда бўлган (2.2.1-жадвал) 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish