I мавзу: Иқтисодий ўсиш курсининг мазмуни вазифалари ва унга таъсир этувчи омиллар



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/89
Sana03.04.2023
Hajmi2,29 Mb.
#924313
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   89
Bog'liq
fac0073ef6c6dff9c4117a4af3591edc ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ МОДЕЛЛАРИ

2.2.1-жадвал 
Иқтисодий ўсишда экстенсив ва интенсив омилларнинг нисбати
5
 
Мамлакат 
Ўсишнинг экстенсив/интенсив 
омиллари % 
Буюк Британия 
80/20 
Германия 
60/40 
АҚШ 
73/27 
Кейинроқ америкалик иқтисодчи Р. Солоу АҚШда 1909-1949 
йилларда ЯИМнинг 80%дан ортиқ ўсишига техника тараққиѐти, яъни 
интенсив ўсишни сабаб бўлганини аниқлади. 
Турли омилларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини ҳисоблаш бўйича катта 
тадқикотчилардан бири бўлиб америкалик иқтисодчи Э. Денисов танилган. У 
иқтисодий ўсишни изоҳловчи омилларни икки тоифага ажратади. Биринчи 
тоифага ишлаб чиқаришнинг жисмоний омиллари (меҳнат ва капитал), 
иккинчи тоифага меҳнат унумдорлигини ошиши киритилди. 
Инсон факторининг таъсирини ҳисоблашда фақат ишчи кучининг 
сонинигина эмас, балки ишчиларнинг жинси, ѐши, маълумоти ва касбий 
тайѐргарлигидан келиб чиқадиган меҳант унумдорлигини ҳисобга олган. 
5
Сакс Дж.Д., Ларен Ф.Б. Макроэкономика. Глобальный подход: Пер. с анг. – М.: Дело, 1996. -848 с. 


39 
Капитал омили таъсирини ҳисоблашда ҳам у бир қатор ўзгартиришлар 
киритган, яъни турар жой, ишлаб чиқариш дастгоҳлари, саноат иншоатлари, 
товарлар заҳираси, хорижий инвестициялар таъсирини ҳам ҳисобга олган. 
Шуларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир алоҳида омилнинг иқтисодий 
ўсишга қўшган ҳиссасини аниқлаган. 
Меҳнат унумдорлигани иқтисодий ўсишга таъсирини ҳисоблашда Э. 
Денисон фикрича бу таъсир қуйидаги жараѐнлар натижасида ҳосил бўлади: 
1.
Технологик билимларни чукурлашуви ѐки ишлаб чиқариш жараѐнини 
ташкил этиш шароитни яхшиланиши; 
2.
"Қўлдан берилган имкониятни қайта тиклаш", бу юқори ривожланган 
мамлакатлар томонидан қолоқ мамлакатларга ўз билим ва тажрибаларини 
бериш ва бу орқали уларни оптимал нуқтага етказиш; 
3.
Ишлаб чиқаришнинг жисмоний омилларини яхшиланиши, бу омилларни 
кўпроқ фойда келтирадиган соҳа ва минтақаларга сарфланиши. Қачон 
омилларни жойлаштиришда оптимал ҳолат юзагаv келса, ишлаб чиқариш 
ўсади. Денисоннинг фикрича бу хилдаги оптималлаштиришнинг қуйидаги 
имкониятлари мавжуд: 
а) қишлоқ хўжалигини интенсивлашуви натижасида ҳосил бўлган ортиқча 
ишчи кучини жойлаштирилиши натижасида йиғилган капитални яхшироқ 
ишлатилишини таъминланади; 
б) кичик, мустақил ишлаб чиқарувчилар секторини қисқартириш (қишлоқ 
хўжалигидан ташкари банд бўлганлари) орқали аграр секторда бўлаѐтган 
ўхшаш ўзгаришларга эришиш; 
в) халқаро савдодаги мавжуд чекловларни бекор қилиш орқали халқаро 
меҳнат тақсимотини яхшилаш. 
4. ишлаб чиқаришни маҳсуслашуви ва миллий бозорларнинг катталашуви 
орқали иқтисодиѐт масштабларининг ўсиши. 
Э. Денисон томонидан келтирилган таҳлил АҚШ, Ғарбий Европа ва 
Япониядаги иқтисодий ўсиш суратларидаги фарқни тушунтириб беради. 
АҚШда иқтисодий ўсиш нисбатан сезиларсиз бўлиши билан бирга (1948 


40 
йилдан 1969 йилга қадар АҚШда иқтисодий ўсиш 3,87%, Ғарбий Европада 
4,78% ҳамда Японияда 8,81%ни ташкил этган) бу ўсиш бошқа омиллар 
таъсирида 
рўй 
берган. 
АҚШда 
иқтисодий 
таққосланаѐтган 
мамлакатларга нисбатан кўпроқ меҳнат ва капитал сарфини оширишга 
асосланган бўлиб, меҳнат унумдорлигини оширилишига эътибор суст 
қаратилган. 1970 йиллар бошидан эса АҚШда меҳнат унумдорлигини 
ошириш иқтисодий ўсишга кучсиз таъсир ўтказа бошлаган, сабаби атроф 
муҳитни ҳимоя қилиш ва инсон яшаш муҳитини ривожлантиришга маблағ 
ажратила бошлаган. Ғарбий Европа ва Японияда эса шароит умаман бошқа 
бўлган. Ғарбий Европа мамлакатларидаги иқтисодий ўсиш 2/3 қисми меҳнат 
унумдорлигини ҳисобига рўй берган. Бунда Ғарбий Европа мамлакатларида 
АҚШни қувиб етишга бўлган ҳаракат, шунингдек ишлаб чиқаришни 
замонавийлаштириш, ишчи кучларини самарали жойлаштириш (яширин 
ишсизликни қисқартириш ва ишчи кучларини қишлоқ хўжалигидан бошқа 
соҳаларга йўналитирилиши ҳисобига) асосий омилга айланди. Европа 
мамлакатларида иқтисодий ўсишга бўлган ижобий ялпи талабни ошишига олиб 
келди. 
Японияда иқтисодий ўсишнинг 50% меҳнат ва капитал сарфи 
харажатларини ошириш ҳисобига қолгани меҳнат унумдорлигини 
ўстириш ҳисобига рўй берди. Э. Денисоннинг фикрича Япониядаги 
иқтисодий ўсишнинг асосий омили бу капитал кўйилмаларнинг хажмини 
ошишига боғлиқ бўлган. Бу омил ҳисобига 1948-1969 йиллардаги йиллик 
8,81% иқтисодий ўсишнинг 2,1% тўғри келган. Технологик ривожланиш 
ҳисобига 1,97%, ишлаб чиқаришнинг кенгайтирилиши ҳисобига 1,94%, 
иқтисодий ресурсларнинг самарали жойлаштирилиши ҳисобига 0,94% тўғри 
келган. Охирги омилнинг таъсирини юзага келишига сабаб қишлоқ 
хўжалигининг иқтисодиѐтдаги салмоғини таҳлил қилинаѐтган ораликда 
35,6%дан 14,6%га қисқариши ҳисобланади. 
Э. Денисон таҳлили жуда қизиқарли ва кутилмаган хулосаларга бой, 
мантиқий кетма-кетлиқда ва аниқ эди, шунга қарамай бу таҳлил эълон 


41 
қилингач жуда кўп танқидий фикрлар пайдо бўлди. Тадқиқотларнинг 
асосий камчилиги – Денисон томонидан омилларнинг иктисодий ўсишга 
таъсирини алоҳида ўрганганлигида ва бунда уларнинг ўзаро боғликлиги ва 
ўзаро таъсирини эътибордан четда колдирганлигида бўлди. 
1970 йилларда АҚШ ва бошқа ривожланган мамлакатлар 
иқтисодиѐтнинг ўсиши секинлашди. Бунга асосий сабаб меҳнат 
унумдорлигани ўсиш суръати пасайганлиги бўлди. 1980-1990 йилларда бу 
суръат бир мунча ўсган бўлсада, лекин "тез иқтисодий ўсишнинг олтин даври" 
дея таърифланган 1960 йиллардаги даражага ета олмади. Меҳнат 
унумдорлигини ўсишининг пасайишини иқтисодчилар қатор сабаблар 
таъсири билан изоҳлайдилар: 
o
Ишчи кучинижинсийғѐши тўзилмаси холатиниѐмонлашиши билан(ѐшлар 
сонини нисбатан кўпаиши, урушдан кейинги йилларда туғилганлар сонини 
кўпаиши,ва қисман иш билан бандликларни сонини кўпаиши); 
o
Атроф мухитни яхшилаш учун сарфларни кўпаиши; 
o
Шу даврда дунѐ бозорида нефтьга нархларни ошиб кетиши (10-11 
баробар); 
o
Янгиликларни киритишни камайиб кетиши; 
o
Далат иқтисодиѐтнт тартибга солишни зўраиши. 
Баъзи муаллифларнинг таъкидлашларича, нефть нархларининг ошиши 
натижасида мавжуд капиталнинг қадрсизланиши ва янги сармоялар ишлаб 
чиқариш қувватларини кенгайтириш ўрнига мазкур капитални қоплашга 
йўналтирилиши сабабли иқтисодий ўсиш суръатларига таъсир кўрсатади. 
Шубхасиз, бундай аргумент таҳлил қилинаѐтган даврга нисбатан тўғри бўлиши 
мумкин, бироқ, энергия жамғариш тармокдарида энергетик технологияларни 
алмаштиргандан сўнг иқтисоднинг тескари ривожланиши – ишлаб чиқариш 
суръатларининг ўсиши кўзатилади (80-90 йиллар бунга мисол бўла олади). 
Баъзи олимларнинг фикрича, давлат назоратининг кучайиши эса барча 
тармокларда иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатган. Шунингдек, 
Р.Дорнбуш ва С.Фишер бу тўғрисида шундай адолатли фикрни билдирганлар: 


42 
«Давлатнинг аралашуви, масалан ифлосгарчиликни олдини олишга 
қаратилган харакатлари атроф мухитнинг тозалигига ва миллатнинг соғлигига 
катта хисса қўшади, аммс ЯИМ ўсишида ҳеч қандай таъсири бўлмайди». 
Собиқ Иттифоқ даврида ўсиш суръатларининг экстенсив шаклидан 
интенсив шаклига ўтиши фақатгина 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish