Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

4. Пайғамбарларга иймон. «Пайғамбар» форсча сўз бўлиб, 
«хабар етказувчи» деган маънодадир. Араб тилида «расул, набий» 
деб аталади. Иймоннинг шартларидан яна бири Аллоҳ таолонинг 
барча пайғамбарларига истисносиз ишонишдир. Пайғамбарлар-


9
нинг вазифаси иймон келтириб, тоат-ибодат қилган инсонларга 
жаннат башоратини қилиш, куфр ва исёнда бўлган инсонларни 
дўзах азобидан огоҳ этиш, инсонларга дунё ва дин ишларида улар 
муҳтож бўлган нарсаларни баён этишдир.
Пайғамбарларнинг барчаси Одам наслидан бўлиб, гуноҳ, куфр, 
туғён дан сақланган – пок, ақл ва ибодатда комилдирлар. Уларнинг 
барчаси бир динда – Ислом динидадир. Зеро, улар ўз қавмларини фа-
қат Аллоҳ таолога ибодат қилишга, Унинг улуҳиятига, рубубиятига, 
исм ва сифатларига ширк келтирмасликка чақирганлар. Пайғамбар-
лар Расул ва Набийга ажралади. Улар олиб келган йўлнинг асоси 
бир бўлса-да, расуллар набийлардан ортиқ ҳисобланишади. Расул-
ларнинг баъзилари ҳам баъзиларидан фазл жиҳатидан устун бўлади. 
Улар зиммаларига юкланган вазифаларни тўла адо этишган.
Пайғамбарларнинг аввали Одам алайҳиссалом, охирлари Му-
ҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Одам ва Муҳаммад 
алайҳимуссалом ораларидаги даврда ўтган пайғамбарларнинг 
адади ҳақида қатъий далил бўлмаганидан уларнинг умумий са-
ноғи аниқ эмас. Шунинг учун уларнинг ададини маълум бир сон 
билан чегаралаш жоиз бўлмайди.
Қуръони каримда йигирма бешта пайғамбарнинг номи зикр 
этилган: булар Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Ис-
моил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Айюб, Зулкифл, Шуъайб, Мусо, Хо-
рун, Довуд, Сулаймон, Илёс, Ал-Ясаъ, Юнус, Закариё, Яҳё, Исо 
ва охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳимуссаломдир. Узайр, Луқ-
мон, Зулқарнайн номлари ҳам Қуръонда келган, улардан баъзила-
ри набий, баъзилари валийдир. Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, 
Муҳаммад алайҳимуссалом шариат соҳиблари бўлишгани учун 
«Улул азм» пайғамбарлар дейилади. Пайғамбарлардан кимларга 
Жаброил алайҳиссалом ваҳий келтирган бўлса, улар «расул» де-
йилади. Жаброил алайҳиссалом ваҳий келтирмаган, ўзга восита-
лар орқали ваҳий келган пайғамбарлар «набий» дейилади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб 
ибн Ҳошим ибн Абдуманоф соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил 
йилида, рабиъул аввал ойининг ўн иккинчи кечасида Маккада 
туғилдилар (бу милодий 571 йил 21 апрелга тўғри келади). Ота-
ларининг исми Абдуллоҳ, оналарининг исми Оминадир. Қурайш 
қабиласиданлар. Оталари Абдуллоҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу 


10
алайҳи васаллам туғилмасларидан тижорат учун Шомга бориб
қайтишда Мадинада вафот этади. Муҳаммад алайҳиссалом олти 
ёшга кирганларида оналари ҳам вафот этади ва боболари Абдул-
мутталибнинг тарбиясида қоладилар. Уч йилдан сўнг боболари 
ҳам вафот этади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ми-
лодий 579-595 йиллари амакилари Абу Толиб тарбиясида бўла-
дилар. Амакиларининг қўй-эчкиларини боқадилар, тижорат са-
фарларига ҳам бориб турадилар. Хадича исмли Макканинг бой ва 
баобрў аёлига тегишли тижорат молларини Шомга олиб боради-
лар. У киши ишончли, яхши хулқли бўлганлари учун Хадича она-
миз ўзлари совчи қўйиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 
билан турмуш қуришади. Бу пайтда жаноб Пайғамбаримиз йи-
гирма беш ёшда, Хадича онамиз эса қирқ ёшда эдилар. 
610 йили Рамазон ойининг Қадр кечасида жаноб Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка яқинидаги Ҳиро ғорида ибодат 
қилаётганларида Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссалом орқали илк 
ваҳий – Қуръони каримнинг Алақ сурасидаги аввалги беш оятни но-
зил этади ва шу тариқа бу зотнинг пайғамбарлик рисолатлари бош-
ланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олтмиш уч йил 
умр кўриб, ҳижратнинг ўн биринчи йили рабиъул аввал ойининг ўн 
иккинчи, душанба куни (милодий 632 йил) вафот этдилар. Ҳужраи 
саодатга, яъни Оиша онамизнинг ҳужраларига дафн этилганлар. 
Ҳозир мақбаралари Мадинадаги «Масжиди набавий» ичида.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 
рисолатлари боқийдир. У зотдан сўнг ҳеч бир пайғамбар бўлмайди. 
Бу зот бутун инсониятга ва жинларга расул этиб юборилганлар.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish