Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

2. Фаришталарга иймон. «Фаришта» араб тилида «малак» де-
йилади, унинг кўплиги «малоика»дир. Аллоҳ таоло фаришталарни 
нурдан яратган. Фаришталар борлигига ҳамда Қуръони Карим ва 
Пайғамбаримизнинг муборак ҳадисларида баён этилган уларнинг 
сифатлари ва вазифаларига ишониш иймон шартларидан бўлиб, 
инсон уларга ҳам иймон келтирмагунича мўмин бўла олмайди.
Фаришталар Аллоҳ таолонинг махлуқи, бандасидир. Улар 
куфр ва гуноҳлардан покдир. Улар ҳар доим Аллоҳ таолога тоат-
ибодатда бўлишади. Улар эрлик ва аёллик сифатлари билан си-


8
фатланмайди. Фаришталар инсонлар каби еб-ичишмайди, ухлаш-
майди, уларда шаҳват бўлмайди. Фаришталар Аллоҳ таолонинг 
изни билан турли шаклларда кўрина олишади. Аллоҳ таоло фа-
ришталарни кўп қанотли қилиб яратган, уларнинг баъзиларида 
иккитадан, айримларида учтадан, баъзиларида тўрттадан, айрим-
ларида эса бундан ҳам кўп қанот бор.
Фаришталар Аллоҳ таолонинг ҳукмини бандаларга етказиш, 
Аршни кўтариб туриш, жаннат ва дўзах ишларини бажариш
одамларнинг ишларини кузатиб, амалларини ёзиб юриш, инсон-
ни доимий муҳофаза қилиш, руҳларни қабз қилиш ва бошқа ва-
зифаларга бириктирилган. Жаброил, Микоил, Исрофил, Азроил 
алайҳимуссалом фаришталарнинг улуғларидир. Жаброил алай-
ҳиссалом ваҳий етказиш, Микоил алайҳиссалом Аллоҳ берган 
ризқларни тасарруф қилиш, Исрофил алайҳиссалом Қиёматдан 
огоҳ этувчи сурни чалиш, Азроил алайҳиссалом жонларни қабз 
қилиш вазифасидадирлар.
3. китобларга иймон. Иймоннинг яна бир шарти Аллоҳ тао-
лонинг расуллари ва набийларига нозил қилган китобларига ишо-
нишдир. Аллоҳ таолонинг ҳамма китоблари Унинг каломи (сўзи) 
ва ваҳийсидир. Аллоҳ таоло ушбу каломни яратган эмасдир. Бал-
ки бу Аллоҳнинг азалий сифатларидандир. Уларнинг ҳаммаси 
бир каломдир, назм, ўқиш ва эшитиш жиҳатидан бир нечтадир. 
Шунга кўра нозил бўлган китобларнинг энг афзали Таврот, Ин-
жил, Забур ва Қуръони Каримдир. Бу тўрт китобнинг энг афзали 
Қуръони каримдир. Қуръони карим нозил бўлгач, қолган барча 
китобларни ўқиш ва ёзиш бекор бўлган. Чунки улардаги ҳукмлар 
муайян халққа йўлланган эди. Қуръони каримнинг ҳукмлари эса 
бутун инсониятга қаратилган. Таврот Мусо алайҳиссаломга, За-
бур Довуд алайҳиссаломга, Инжил Исо алайҳиссаломга, Қуръони 
карим эса Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга юборилган. 
Қуръони карим ҳукмлари қиёматгача ўзгармайди, бирор ҳарфи 
зиёда ёки кам бўлмайди, тилларда ва дилларда сақланиб боради. 
Қуръони каримни ўқиш ибодат ҳисобланади.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish