Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

5. Охират кунига иймон. Охиратга, яъни қиёматга ишониш 
иймоннинг яна бир шартидир. Охиратга ишониш Қуръони карим 
ва ҳадиси шарифларда охират ҳақида келган барча нарсаларга: 
қабрда икки фариштанинг савол-жавоб қилишига, қабр азоби ва 
неъматига, охират куни олдидан бўладиган аломатларга, қайта 
тирилишга ва ҳамманинг тўпланишига (ҳашрга), номаи аъмол-
ларнинг берилишига, кишининг савоб ва гуноҳлари ҳисоб қи-
линишига, мезон(тарози)га, ҳавзга, сиротга, шафоатга, жаннат 
ва дўзахга, уларнинг аҳлларига ҳозирланган неъмат ва азобларга 
ишониш демакдир. Қиёмат Исрофил алайҳиссаломнинг биринчи 
сур тортишлари билан бошланади ва дунё ҳаёти тугайди.


11
6. қадарга иймон. Қадарга, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Ал-
лоҳ таолонинг иродаси, хоҳиши, яратиши билан бўлишига ишо-
ниш иймоннинг яна бир шартидир. Ҳамма нарса ва ҳаракат, жум-
ладан, инсон хоҳиши ва ихтиёрининг яхши ёки ёмон, қачон ёки 
қаерда ва қанча бўлишининг бари Аллоҳ таолонинг иродаси, 
илми ва яратиши билан бўлади. Инсон Аллоҳ таоло унда яратган 
ихтиёр билан танлаган амалига яраша яхшилик бўлса, савоб ола-
ди, ёмонлик бўлса, гуноҳга ботади.
7. ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон. Иймоннинг яна 
бир шарти ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонишдир. Аллоҳ 
таолонинг амри билан Исрофил алайҳиссалом иккинчи бор сур 
тортганларидан сўнг барча жонзотлар, жумладан инсонлар ти-
рилади. Уларнинг асл жасадларига руҳлари қайтарилади ва улар 
қабрларидан чиқиб, Маҳшаргоҳга тўпланадилар ҳамда ҳисобга 
тортилади. 
Ўлим – инсоннинг дунё ҳаётидаги фаолиятига нуқта қўюв-
чи ва охират ҳаётининг бошланишини билдирувчи бир маррадир. 
Инсон ўлиши билан унинг охират ҳаёти бошланади. Мўминлар 
ўлимдан кейин тирилиб, маҳшаргоҳда тўпланишларига, қилган 
яхши ва ёмон амалларидан ҳисоб беришларига иймон келтириш-
лари вожибдир. Амаллар Ҳақ тарозисида – Мезонда тортилиб, 
яхши амалли, иймонлилар абадий ором-фароғат маскани – жан-
натга кирадилар, иймонсизлар ва айрим гуноҳкорлар дўзахга 
ташланади.
Ўлишдан кейин тирилишнинг муҳим ҳикмати бор. Модоми-
ки, дунёга келган эканмиз, бу ерда бир қанча исломий, инсоний 
вазифаларимизни ўташимиз, Аллоҳ буюрганларини бажариши-
миз керак бўладилар. Бунга осийлик қилганлар эса Аллоҳнинг 
ғазаби ва жазосига дучор бўлади. Охиратдаги бахтли-саодатли ва 
осойишта ҳаёт бу дунёдаги қилган амалларимизга, савобли, хайр-
ли ишларимизга боғлиқ. 
Қуръони каримда: «сизларни ундан яратдик, унга қай-

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish