ҲАЖМИЙ АРХИТЕКТУРАДА КОМПЬЮТЕРЛИ МОДЕЛЛАШТИРИШ Каримов А.А., Аъзамов Т.Н., Шоимов К.М. (СамДАҚИ)
В данной статье рассматривается методы моделирования при решении задач в объемной архитектуре.
Предлагается модель решения задачи градостроительства и объемная архитектура.
This article discusses the importance of modeling methods to solve the problem of volume architecture. The
proposed model solution to the problem of urban development and architecture of the volume.
Ҳаммага маълумки, ҳ
аётда ўсиш суръат-
лари ўтган юз йилликларга нисбатан тассаввур
қилиб бўлмайдиган даражада тезлашиб кетди.
Мисол учун янгиликларни ихтиро қилиш билан
уларнинг тадбиқлари орасида сезиларли дара-
жада фарқлар мавжуд бўлар эди. Ёзув машина-
ларига биринчи инглиз патентлари 1714 йил
берилган бўлсада, машинкаларнинг ўзи эса 50
йилдан сўнг сотувларга чиқарила бошлаган.
Бугунги кунда эса ихтро билан унинг тадбиқи
орасида ҳеч бир узилишлар ўқдек туюлади.
Масалан биз агар ҳар икки йилда шахсий
компъютеримизнинг ташкил этувчиларини ян-
гилаб турмасак, у эскириб қолмоқда, яъни та-
лабга жавоб бермайдиган ҳолатга келиб
қолмоқда.
Бехосдан савол туғилади бунга математика
ва архитектуранинг нима дахли бот? Жавоб
қонуний. Биринчидан архитектура – бу инсон
фаолиятининг муҳим соҳаларидан биридир.
Унинг ичида маълум тамоиллар ва анъаналарга
асосланган қоидалар тўплами амал қилади.
Ушбу архитектуравий лойиҳаланган жараённи
тезлаштириб бўлмайди, чунки у ўз қоидалари
билан ишлайди. Техник инқилоб архитектура-
сиз рўй бермаганидек, иккинчидан техник
инқилоб ҳам математиканинг ривожисиз амал-
га ошмайди. Замонавий архитектуранинг ри-
вожини
математикасиз
тасаввур
қилиб
бўлмаганидек, замонавий шаҳарсозликнинг
ривожи ва равноқини ҳам математик моделлар
ва ҳисоблаш техникасисиз тасаввур этиб
бўлмайди.
Архитектура қурилиш санъати ҳақидаги фан
бўлиб, архитектура таркибида математика ва
геометрия ҳисоблари ҳар доим ҳам нисбат,
гармонизация, олтин нисбат, олтин кесма ва
бошқа тущунчалар шаклида мавжуд бўлиб кел-
ган. ЭҲМ ларининг пайдо бўлиши эса уни янги
моделлаштириш босқичга олиб чиқди. Мате-
матиканинг бу замонавий ва анъанавий
бўлимларини биргаликда қўллаб, астрономик
ҳисобларни
тезлаштириш,
ҳақиқатга
яқинлаштирувчи моделларни тузишга имкони-
ятлар яратиб берди.
Албатта бир мунча вақт ўтиши билан архи-
тектуранинг ҳамма соҳаларига ҳам автомат-
лаштирилган ахборот тизимларини қўллаб
бўлмаслиги маълум бўлди. ЭҲМ ларни
қандайдир
параметрларнинг
ҳисобларида,
лойиҳалаштириш жараёнларида, турли шаклли
нақшларни тузишда қўллаш мақсадга мувофиқ
эканлиги маълум бўлди. Бундан ташқари архи-
текторнинг ижодий жараёни ва мустақил тас-
саввурлари ҳам мавжуддир.
Архитектура билан математиканинг узвий
боғлиқлик
томонларидан
яъни
муҳим
жиҳатларидан бири математика ҳисобларига
таянади ва геометрик шакллардан таркибтопа-
ди, архитектура эса ҳам ҳисобларга, ҳам
меъморий(схематик)
ечимларга
таянади.
Ҳаётда инсон тамонидан яратилган ҳар бир
ихтиро, иншоат ва қурилмалар ўзининг моде-
лига эга бўлади. Ушбу модель ёрдамида унинг
архитектурасини яратиш мумкин. Масалан
компьютернинг архитектураси, биноларнинг
архитектураси, инсон танасининг архитектура-
вий тузилмаси ва ҳ.к.
Биз қараётган ишнинг илмий янгиликлари
шундан иборатки, келгуси замонавий архитек-
турани математика ва ҳисоблаш математикасиз
мукаммал ва сифатли қуриб бўлмайди. Бино-
ларнинг ҳажмлари улканлашиб борган сари
улар билан амалга ошириладиган математик ва
архитектуравий ечимлар ҳам мураккаблашиб
кетаверади. Тезкор ва пухта лойиҳалар сифатли
ва мукаммал якунни таъминлаббера олади. Ҳар
қандай бунёдкорлик иши моделлаштиришдан
бошланади. Бугунги кунда шундай тезкор ва
мукаммал моделлаштиришнинг шаклларидан
бири бу - компьютерли моделлаштиришдир.
Компьютерли моделлаштиришнинг тасниф-
ланишини қўйидаги расмда келтиришим
из
мумкин.